21.08.2017 йилдаги ПҚ-3227-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтакор» футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтакор» футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш, «Пахтакор» футбол клубининг спорт-машғулот ўқув комплекси ва унга тегишли бўлган объектларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистонни халқаро мусобақаларда муносиб намоён этишга қодир бўлган юқори даражадаги футболчиларни тайёрлашни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда «SFI Management Group» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда — инвестор):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«PAXTAKOR» спорт-машғулот ўқув маркази» МЧЖ ва «PAXTAKOR TENNIS ASE» МЧЖни «PAXTAKOR» МЧЖга бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш (кейинги ўринларда — Жамият);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторга инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан «нул»инчи сотиб олиш қиймати нархида Жамиятнинг устав фондига 80 фоиз улушини сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторнинг инвестиция мажбуриятларини бажарганидан сўнг Жамиятнинг устав фондидаги 20 фоиз улушни Тошкент шаҳар ҳокимлигида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, инвестор бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни халқаро стандартларга мос келтиришни назарда тутадиган бизнес-режага мувофиқ, 200,0 млрд, сўмдан кам бўлмаган суммадаги бажариладиган инвестиция мажбуриятларини беш йил давомида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгили Жамиятнинг устав фондидаги 80 фоиз улушига бўлган мулкий ҳуқуқни берадиган сертификатни инвесторга бериш «нулинчи» сотиб олиш нархи бўйича улушининг 80 фоизини олди-сотди шартномасини (кейинги ўринларда — олди-сотди шартномаси) тузилган кундан бошлаб беш иш кунида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторга Жамиятнинг устав фондидаги 80 фоиз улушни тасарруф қилиш ҳуқуқи у томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилганидан сўнг тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олди-сотди шартномаси тузилгунига қадар Жамиятнинг манфаатлари йўлида инвестор ёки инвестор таъсисчиси томонидан турли шаклдаги киритилган пул маблағлари инвестиция мажбуриятларини бажариш ҳисобига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси инвестор билан биргаликда беш ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвали, бизнес-режани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси инвестор билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган инвестиция мажбуриятларини бажаришни назарда тутадиган олди-сотди шартномасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 4-бандида кўрсатилган бизнес-режа ва инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвали тасдиқланганидан сўнг тасдиқланган инвестицияларни киритиш жадвали билан бирга олди-сотди шартномасига тегишли қўшимча келишув тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда инвесторнинг ўз зиммасига олган инвесторлик мажбуриятлари бажарилишини назорат қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамиятга қуйидагилар рухсат этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер савдоларисиз, қурилиш-монтаж ва тиклаш ишлари бўйича энг яхши таклифларни танлаш асосида лойиҳачилар, товарлар (ишлар, хизматлар) ва пудратчилар билан тўғридан тўғри шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга ойлик маоши миқдорини ва бошқа тўловларни эркин конвертация қилинадиган валютада тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат-архитектура назорати амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамият 2023 йилнинг 1 январигача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятларини амалга ошириш доирасида — давлат мақсадли жамғармаларига бўлган барча солиқ ва мажбурий тўловлардан (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно), шунингдек, Жамиятнинг хорижий мутахассисларига меҳнат ҳақи сифатида даромадлар қисмида тўланадиган ягона ижтимоий тўловдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мутахассисларни - жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича Жамият билан тузилган меҳнат шартномаси доирасида олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жамиятнинг буюртманомаларига кўра жалб этиладиган хорижий мутахассисларни кириш визалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамиятнинг буюртманомаларига кўра жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар беришни ва унинг муддатини узайтиришни, шунингдек, вақтинча яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жамиятнинг буюртманомаларига кўра республикага хорижий мутахассисларни жалб этишга рухсатномалар бериш (муддатини узайтириш), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жалб этиладиган хорижий мутахассисларга меҳнат фаолиятини олиб бориш (муддатини узайтириш) ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Қурбонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3227-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 882-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)