Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2018
 LexUZ шарҳи
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни (кейинги ўринларда товарларни экспорт қилиш деб аталади) экспорт қилишга рухсат бериш тартибини белгилайди.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
4. Товарларни экспорт қилишга рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари гуруҳлари бўйича берилади.
8. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
13. Ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатли органдан ҳужжатларни олган санадан бошлаб беш иш кунидан кечикмай ваколатли органга тегишли ахборотни тақдим этади.
14. Ариза берувчи рухсатнома бериш талаблари ва шартларига мувофиқ бўлган тақдирда ваколатли орган давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ахборотни олган кунидан бошлаб йигирма иш кунидан ошмайдиган муддатда товарларни экспорт қилишга рухсатнома бериш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши (кейинги ўринларда фармойиш деб аталади) белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлайди.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази