15.08.2017 йилдаги ПҚ-3212-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқимизнинг маънавий савиясини ошириш, ёш авлодни юксак инсоний ғоялар, она Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида камол топтиришда мусиқа санъатининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мана шундай муҳим вазифани адо этиш борасида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси фаолиятида замон талабларидан орқада қолиш, ижодий сусткашлик, ташаббускорликнинг етишмаслиги каби ҳолатлар кузатилмоқда. Уюшманинг молиявий аҳволи ва моддий-техник базаси билан боғлиқ муаммолар ҳам унинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бой мусиқа меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу йўналишда фаолият кўрсатаётган ижодий ташкилот ва жамоалар, композитор ва бастакорлар, хонанда ва созандалар, ёш ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг истеъдод ва маҳоратини рўёбга чиқариш, зарур моддий ва маънавий ёрдам бериш, соҳа вакиллари ўртасида самарали ижодий муҳит ташкил этиш бўйича кўпгина муҳим вазифалар ўз ечимини кутмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган долзарб муаммоларни ҳал қилиш ҳамда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси фаоллар кенгашининг Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасини Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси сифатида қайта ташкил қилиш ҳақидаги қарори маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг (кейинги ўринларда — Уюшма деб юритилади) асосий вазифалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқимизнинг эстетик талаб ва эҳтиёжларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда, замонавий руҳдаги бадиий юксак асарлар яратиш, катта мусиқий асарлар, жумладан, опера, симфония, концерт ва оратория каби мумтоз жанрлар ривожига алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш композиторлар, бастакорлар ва мусиқашунослар, барча ижрочиларнинг ижод билан самарали шуғулланишлари учун имконият ва шароитларни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг маданий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиш, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда мусиқа санъати соҳасида ижод қилаётган барча ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, мусиқий таълим-тарбия соҳасини такомиллаштириш, мумтоз ва замонавий мусиқа санъатини тарғиб қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ижодий ҳамкорликни кучайтириш, турли ижодий танловлар ўтказиш, бастакорлар ижодини рағбатлантиришга қаратилган концертлар, фестиваллар, ижодий кечалар ва бошқа маданий-маърифий, оммавий тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро маданий ва мусиқий ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, ёш композитор, бастакор ва мусиқашуносларни замон талаблари даражасида тайёрлаш, чет давлатлардаги таниқли композиторлар ва мусиқашунослар билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат консерваториясида соҳа вакиллари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом талаблари асосида Уюшма аъзолари сафини ёш истеъдодли композитор ва бастакорлар, мусиқашунослар билан тўлдириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Уюшма ва унинг ҳудудий бўлимларининг фаолияти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатларни молиялаштириш манбаи этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди (кейинги ўринларда — Фонд деб юритилади) маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада Уюшма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Фондга ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма ҳудудий бўлимларининг аниқ манзиллар бўйича жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Уюшма аъзоси бўлган фаол композитор ва бастакорлар, мусиқашуносларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Асакабанк» акциядорлик тижорат банкининг Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг «Дўстлар клуби»га раҳбарлик қилиш юзасидан билдирган ташаббуси маъқуллансин. «Асакабанк» акциядорлик тижорат банкининг Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 69-уйда жойлашган Уюшма биносини таъмирлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа атоқли намояндаларининг электрон архивини ва махсус фонотека, овоз ёзиш студияси ҳамда «Мусиқа ижодкорлари» музейини ташкил этишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Уюшма ўз фаолиятини такомиллаштириш мақсадида дунёдаги ривожланган давлатларнинг мусиқа санъати соҳасидаги ижодий уюшмалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, жумладан, халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб этиш чоралари белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма тавсияси билан унинг фаол аъзоларини хориж давлатларига малака ва тажриба алмашиш учун Фонд ҳисобидан хизмат сафарларига юбориш тизими йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3212-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 августдаги ПҚ-3212-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 5 та. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.

* Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари юридик шахс мақомини олмаган ҳолда фаолият юритади. Ҳар бир ҳудудий бўлимга 1,5 тадан штат бирлиги ажратилади (шундан 0,5 та штат бирлиги — бўлим бошлиғи (қоидага кўра, ҳудудий санъат коллежлари директорлари) ва 1 та штат бирлиги — мутахассис).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 августдаги ПҚ-3212-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 5 та. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 843-модда)