Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2023 08.08.2017 йилдаги 601-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва ривожлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 361-сонли «Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ҳамда «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон фармонларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларининг ҳаракат қилишга тайёргарлигини ошириш, шунингдек аҳолига фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Дастурий-техник воситалар мажмуаси базасида фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда ХМАТ деб аталади) яратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимининг ташкилий-функционал тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар ХМАТнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва етказиш технологик жараёни мажмуини автоматлаштиришни таъминлаш, фавқулодда вазиятлар ҳолатида муҳофаза усуллари ва аҳолининг ҳаракатлари, юзага келган вазият тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказишда барча жараёнларни реал вақт кўламида мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида республика аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими кундалик бошқарув органлари, республика ҳудудида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган ва ажратиладиган (жалб қилинадиган) махсус тайёрланган куч ва воситаларга фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ХМАТни яратиш буюртмачиси этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасида ва маҳаллий даражада — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локал даражада — бўйсунувида потенциал хавфли объект мавжуд ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект даражасида — ходимлар сони эллик нафардан ортиқ бўлган ташкилотлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисида республика аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш соҳасидаги тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ва мувофиқлаштирувчи марказий орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локал даражада ва объект даражасида ХМАТни яратиш бўйича барча техник, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2022 йиллар даврида мавжуд хабар бериш тизимини демонтаж ва модернизация қилишни, шунингдек республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги ХМАТни босқичма-босқич ишга туширишни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект даражасидаги ва локал даражадаги ХМАТни яратиш ва ишга тушириш тадбирлари боришининг ҳар йиллик текширувини амалга оширсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ХМАТнинг техник ҳолати тўғрисида ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги ХМАТни яратиш, ишлатиш ва сақлашда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига амалий ёрдам кўрсатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги ХМАТ воситаларининг сақланиши таъминланишини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, ХМАТни яратиш, ишлатиш ва сақлаш тадбирларини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасида ва маҳаллий даражада — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локал даражада ва объект даражасида — ташкилотларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ҳамда ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМАТ қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига яратилиши (сақланиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўровлари бўйича республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги ХМАТ воситаларини монтаж қилиш учун хоналар, майдонлар, антенна-мачта қурилмалари ва бошқа объектларни бепул тақдим этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳудудларида ўрнатилган ХМАТ воситаларининг сақланишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг «Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси марказлашган хабар бериш тизимига эксплуатацион-техник хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш бўйича Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 21 декабрдаги 3-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джўраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 8 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
601-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 601-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими (ХМАТ)нинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-функционал тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Қисқартмалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АХТ — телефон каналлар бўйича автоматлаштирилган хабар бериш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТПЭҲМ — технологик персонал электрон-ҳисоблаш машинаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПЭҲМ — бошқариладиган персонал электрон-ҳисоблаш машинаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТКБҚ — терминал комплекс бошқарув қурилмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 601-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимининг (кейинги ўринларда ХМАТ деб аталади) мақсади, асосий вазифалари, уни яратиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими — фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва тарқатиш, шунингдек фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракатлари ва муҳофаза усуллари, юзага келган вазият тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказишда барча жараёнларни реал вақт кўламида мониторинг қилиш дастурий-техник воситалари мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар маркази — фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терминал мажмуи — маълумотларни қабул қилиш, ишлов бериш ва аудио- ва визуал хабарларни акс эттириш, шунингдек одамларнинг оммавий йиғилиш жойларидаги ҳолат ҳақидаги маълумотларни ахборот марказига ахборотлаштириш воситалари орқали қабул қилиш ва тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ХМАТ тўрт даражадан иборат бўлади: республика, маҳаллий, локал ва объект.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМАТ даражасига қараб, хабар бериш ва маълумот (ахборот етказишни) қуйидаги тартибда таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасида — умуман республика аҳолисини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолисини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локал даражада — потенциал хавфли объектдан зарар етиши мумкин бўлган зонадаги аҳолини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект даражасида — объект ишчиларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ХМАТни яратишдан мақсад — аҳолини ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва уларнинг олдини олиш Давлат тизими бошқарув органлари (ФВДТ)ни фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисидаги ишончли ва тезкор маълумотлар билан таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар ХМАТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва тарқатиш технологик жараёни мажмуини автоматлаштиришни таъминлаш, шунингдек фавқулодда вазиятда муҳофаза усуллари ва аҳолининг ҳаракатлари, юзага келган вазият тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказишда барча жараёнларни реал вақт кўламида мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида республика аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбар органларга, ФВДТ кундалик бошқарув органларига, республика ҳудудида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган ва ажратиладиган (жалб қилинадиган) махсус тайёрланган кучлар ва воситаларга фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. ХМАТнинг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ХМАТ республика, маҳаллий ва объект ахборот марказлари, терминал мажмуалари ва бўлинган автоматлаштирилган қуйи тизимлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ахборот маркази — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази таркибида ташкил этилади. У режалаштириш ва ахборот операцияларини ўтказиш, қуйи ахборот марказлари фаолиятини назорат қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизими ва терминал мажмуи фаолиятининг ишлаш қобилиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ахборот маркази — ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибида ташкил этилади. У режалаштириш ва ахборот операцияларини ўтказиш, жавобгарлик зонасида терминал мажмуи трансляцияларини бошқариш, маълумотларни таҳлил қилиш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизими ва терминал мажмуи фаолиятининг ишлаш қобилиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объект ахборот маркази — потенциал хавфли объектларда ҳамда эллик нафардан кўп ходимлари бўлган объектларда ташкил этилади. У ахборот операцияларини ўтказиш, жавобгарлик зонасида терминал мажмуи трансляцияларини бошқариш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизими ва терминал мажмуи фаолиятининг ишлаш қобилиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Потенциал хавфли объектлар таркибидаги объект ахборот маркази зарар етиши мумкин бўлган зоналардаги барча аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Терминал комплекслари жойлашган ва ўрнатилган терминал мажмуи таркибига кўра қуйидагилардан иборат бўлади: ахборот таблоси, ўтувчи ёзувлар қурилмаси, товушни кучайтирувчи воситалар, видеокузатув камералари, радиоцион ва кимёвий назорат воситалари ва ҳ.к.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тарқатилган автоматлаштирилган қуйи тизимлар ахборот марказлари ва терминал комплекслари ўртасида уйғунликни таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, оммавий ахборот етказишнинг қуйи тизими, кузатиш ва маълумот йиғиш, алоқа ва ахборот узатиш, ахборот хавфсизлиги, радиацион ва кимёвий назорат, товушнинг ҳамоҳанглиги ва ахборотнинг узатилиши, ХМАТни бошқариш ва назорат қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ХМАТни яратиш, сақлаш ва фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республика ва вилоят даражасидаги ХМАТлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда, ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан яратилади ва сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва вилоят даражасидаги ХМАТлар қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳам яратилиши ва сақланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Локал ва объект даражасидаги ХМАТлар потенциал хавфли объектлар ҳамда эллик нафардан ортиқ ходимлари бўлган объектлар томонидан ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига яратилади ва сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ХМАТ фаолияти учун мўлжалланган боғловчи линиялар ва маълумотларни узатиш каналлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан устувор тартибда, телекоммуникация хизмат тарифларини камайтириш бўйича ташкилотнинг имтиёзини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ХМАТ тасарруфида бўлган бошқармалар билан шартнома тузган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли бўлинмаларига, шартнома шартларига мувофиқ, боғловчи линиялар ва маълумотларни узатиш каналларининг созлиги учун тўлиқ жавобгарлик юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ХМАТ фаолияти учун электр тармоқлари «Ўзбекэнерго» АЖ бўлинмалари томонидан устувор тартибда электр хизматларидан фойдаланиш учун тариф хизматларини пасайтириш бўйича ташкилотнинг имтиёзини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ХМАТга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш ХМАТ тасарруфидаги бошқармалар ва алоқа ва ахборотлаштириш воситаларидан фойдаланиш, уларни созлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўз фаолиятини юритувчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМАТ қарамоғида бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ХМАТга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш учун асосий деталлар, бутловчи ва таркибий қисмлар захирасини яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ХМАТга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш даврий регламент ишлари, комплекс ва техник текширишларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва вилоят даражасида ХМАТни ишлатиш ва унга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Локал ва объект даражасидаги ХМАТни ишлатиш ва унга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишда трансляция қилиш учун телерадиоканалларни ишлатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи мобил алоқа операторлари орқали аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кундалик фаолият режимида терминал комплексидан ижтимоий реклама, реклама-маркетинг ва республика аҳолисига тегишли бошқа ижтимоий муҳим маълумотлар трансляцияси учун фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кундалик фаолият режимида реклама материаллари трансляцияси терминал комплекси экранларида эфир вақтининг етмиш беш фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда амалга оширилиши керак. Қолган вақтда ХМАТ аҳолига тайёргарлик ва фуқаро муҳофазаси борасида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ахборотлар трансляцияси амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кучайтирилган фаолият режимида реклама материаллари трансляцияси терминал комплекси экранларида эфир вақтининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда амалга оширилиши керак. Қолган вақтда ХМАТ орқали содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича аҳолини, куч ва воситалар ҳаракатлари, бошқарув органлари тавсиялари, юзага келаётган вазият тўғрисида аҳолига маълумот етказиш ва тайёргарлик бўйича трансляция амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фавқулодда вазият режимида эфирнинг тўлиқ вақтидан фавқулодда вазият содир бўлганлиги тўғрисида аҳолига хабар етказишда ва уларни тайёрлашда, юзага келган вазиятда аҳоли ҳаракатлари бўйича маълумотларни трансляция қилишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 815-модда)