Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 69-банднинг иккинчи хатбошисидаги «суд ижрочисига» деган сўзлар «давлат ижрочисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 74-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг туман (шаҳар) бўлимларининг суд ижрочилари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА