LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 16-сон, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 8-2023/ққ-сон, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 24-сонли «Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2901-2, 20.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 23 июндаги 19, 17-Қ/Қ ва 90-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни (бундан буён матнда пенсионерлар деб юритилади) олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига (бундан буён матнда олий ҳарбий таълим муассасалари деб юритилади) татбиқ этилади.
2. Пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.
4. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар олий ҳарбий таълим муассасаларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин.
5. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилишда илмий даража ва илмий унвонга ҳамда чуқур касбий билим ва тажрибага эга бўлган номзодларга устунлик берилади.
6. Пенсионерлар олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда танлаб олинади.
7. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган пенсионерлар таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:
илмий ишлар ҳамда ихтироларга тегишли ҳужжатлар ва бошқа муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса).
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 3-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 2-2022-Қ/Қ-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 2-сон қарори (рўйхат рақами 2901-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/2901-1/0165-сон)
8. Пенсионерлар олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларининг раҳбари томонидан тайинланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)