19.07.2017 йилдаги 527-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 75-бандига мувофиқ, фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.

«б1) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорида кўчмас мол-мулк сотиб олинганда

шартнома суммасининг
5 фоизи миқдорида

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан шартнома тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ доллардан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулкни сотиб олинганда

б2) ушбу банднинг «б1» кичик бандига мувофиқ давлат божи тўлаб сотиб олинган мол-мулкни харид қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида олди-

сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади».

шартнома суммасининг
10 фоизи миқдорида

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 09/10/1049/4245-сон)