Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида

ИЛОВА
Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ

1-боб. Умумий қоидалар

1-§. Мақсадлари ва қўлланиш соҳаси

2-§. Терминлар ва таърифлар

2-боб. Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалашга қўйиладиган талаблар

1-§. Умумий талаблар

2-§. Ўралган озиқ-овқат маҳсулотини тамғалашга қўйиладиган талаблар

3-§. Транспорт ўрамига жойлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотини тамғалашга қўйиладиган талаблар

4-§. Озиқ-овқат маҳсулотининг номини шакллантиришга қўйиладиган умумий талаблар

5-§. Тамғалашда озиқ-овқат маҳсулотининг таркибини кўрсатишга қўйиладиган умумий талаблар

6-§. Тамғалашда ўралган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори кўрсатилишига қўйиладиган умумий талаблар

7-§. Тамғалашда озиқ-овқат маҳсулоти тайёрланган санани кўрсатишга қўйиладиган умумий талаблар

8-§. Тамғалашда озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилиги муддатини кўрсатишга қўйиладиган умумий талаблар

9-§. Тамғалашда озиқ-овқат маҳсулотини тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи)нинг, тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан ваколат берилган шахснинг, импорт қилувчининг номи ва жойлашган жойини кўрсатишга қўйиладиган умумий талаблар

10-§. Тамғалашда озиқ-овқат маҳсулотининг озиқлик қимматини кўрсатишга қўйиладиган умумий талаблар

11-§. Тамғалашда озиқ-овқат маҳсулотининг фарқланувчи белгилари тўғрисидаги ахборотни кўрсатишга қўйиладиган умумий талаблар

12-§. Тамғалашни етказиш усулларига қўйиладиган талаблар

3-боб. Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унга қўйиладиган талабларнинг мувофиқлигини таъминлаш

4-боб. Ўтиш даври

5-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати

6-боб. Техник регламент талаблари бузилганлиги учун жавобгарлик

«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.
2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.
ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент белгиланган тартибда амалга киритилган кундан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш чораларини кўрсин.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари кенг хабардор қилинишини ва тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
21. Озиқ-овқат маҳсулотида таркибли компонент (2 ва ундан ортиқ компонентлардан иборат) мавжуд бўлганда озиқ-овқат маҳсулоти таркибидан Техник регламентнинг 20-банди талабларига риоя қилинган ҳолда бундай таркибли компонент таркибига кирадиган барча компонентлар рўйхати ёки таркибли компонентга қавсларда камайиб бориш тартибида уларнинг масса улуши қўшимча қилинган ҳолда таркибли компонент кўрсатилади.
23. Ўзида озиқ-овқат маҳсулотини ифодалайдиган компонентнинг номи Техник регламентнинг 4-параграфи талабларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулоти таркибида кўрсатилади.
Техник регламентга 1-иловада* назарда тутилган компонентларнинг номлари озиқ-овқат маҳсулоти таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли турларининг номи остида кўрсатилиши мумкин, агар бундай компонентлар номи озиқ-овқат маҳсулотининг номида фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно.
27. Техник регламентнинг 32-бандида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари қуйидагилар компонентларга тегишли бўлмайди ва озиқ-овқат маҳсулотининг таркибида кўрсатилмайди:
31. Истеъмол қилиниши аллергик реакцияга олиб келиши мумкин бўлган ёки Техник регламентнинг 32-бандида кўрсатилган касалликларнинг айрим турларида истеъмол қилиш ножоиз бўлган компонентлар (шу жумладан озиқ-овқат қўшимчалари, хушбўй ҳид берувчилар), биологик фаол қўшимчалар уларнинг миқдоридан қатъи назар, озиқ-овқат маҳсулоти таркибида кўрсатилади.
35. Агар Техник регламентнинг 32-бандида белгиланган компонентлардан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган, бироқ уларнинг озиқ-овқат маҳсулотида мавжудлиги тўлиқ истисно этилмаган ҳолларда бундай компонентлар мавжуд бўлиши тўғрисидаги маълумот бевосита озиқ-овқат маҳсулотининг таркиби кўрсатилгандан кейин жойлаштирилади.
56. Тайёрланган жойида ўралмаган озиқ-овқат маҳсулотлари (чакана савдо ташкилотлари томонидан истеъмол ўрамига ўралган озиқ-овқат маҳсулотлари бундан мустасно) Техник регламентнинг 52-моддасида назарда тутилган тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) ва юридик шахс ёки озиқ-овқат маҳсулотларини ўрашни кейинчалик реализация қилиш ёки тадбиркорликнинг бошқа субъекти буюртмаси бўйича у тайёрланган жойдан бошқа жойда ўрашни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлиши керак.
68. Техник регламентнинг 65 — 67-бандларида кўрсатилган ва истеъмолчиларнинг айрим тоифалари учун мўлжалланган ўралган озиқ-овқат маҳсулотини тамғалашда озиқлик қиммати кўрсаткичларини кўрсатиш учун ҳисоб-китоб истеъмолчиларнинг ушбу тоифаси учун ўртача суткалик эҳтиёж бўйича юритилади.
Қайд этилиши зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотининг энергетика қиймати (калориялилиги) 3-жадвалга мувофиқ асосий озиқ моддаларни озиқ-овқат маҳсулотининг энергетика қийматига (калориялилигига) қайта ҳисоблаб чиқиш коэффициентларидан фойдаланган ҳолда аниқланади.
* Иловага 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
79. Техник регламентнинг 8-банди а) — е)-кичик бандларида ва 31-бандида назарда тутилган маълумотлар уларни истеъмол ўрамидан чиқариб ташлаш қийин бўлган истеъмол ўрамига ва (ёки) этикеткага босилиши керак.
80. Техник регламентнинг 8-банди ж), з), и), к), л)-кичик бандларида назарда тутилган маълумотлар истеъмол ўрамига ва (ёки) этикеткага, ва (ёки) суқма вараққа, ва (ёки) ҳар бир ўраш бирлигига жойлаштириладиган ёхуд ҳар бир ўраш бирлигига илова қилинадиган суқма вараққа босилиши керак.
81. Агар озиқ-овқат маҳсулоти истеъмол ўрамининг катта юзаси майдони 10 квадрат сантиметрдан ортиқ бўлмаса, Техник регламентнинг 8-бандида назарда тутилган маълумотлар истеъмол ўрамига ва (ёки) этикеткага, ва (ёки) ҳар бир истеъмол ўрамига, ёки ҳар бир транспорт ўрамига жойлаштириладиган, ёхуд ҳар бир истеъмол ўрамига ёки ҳар бир транспорт ўрамига илова қилинадиган суқма вараққа босилиши керак.
Техник регламентнинг 8 ва 31-бандларида назарда тутилган бошқа маълумотлар истеъмолчига ушбу озиқ-овқат маҳсулотини асосли танлаш имкониятини таъминлайдиган исталган усул билан (шу жумладан истеъмол ўрамига ва (ёки) этикеткага, ва (ёки) ҳар бир ўралган бирликка жойлаштириладиган ёки маҳсулотнинг ҳар бир ўрам бирлигига илова қилинадиган суқма вараққа босиш йўли билан) истеъмолчига етказилади.
83. Техник регламентнинг 8 ва 31-бандларида бевосита транспорт ўрамига жойлаштириладиган озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек қадоқлаш истеъмолчи иштирокида чакана савдо ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан назарда тутилган маълумотлар истеъмолчига ушбу озиқ-овқат маҳсулотини асосли танлаш имкониятини таъминлайдиган исталган усул билан етказилади.
84. Техник регламентнинг 2-параграфида назарда тутилган бевосита транспорт ўрамига жойлаштириладиган озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш транспорт ўрамига ва (ёки) этикеткага, ва (ёки) ҳар бир транспорт ўрамига жойлаштириладиган ёки ҳар бир транспорт ўрамига илова қилинадиган суқма вараққа босилиши, ёхуд озиқ-овқат маҳсулотига илова қилинадиган ҳужжатларда мавжуд бўлиши керак.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази