Ҳужжат кучини йўқотган 12.07.2018 22.06.2017 йилдаги ПҚ-3079-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.07.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қайд этиб ўтилсинки, 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс масалаларни ўз вақтида ҳал этишда йўл қўйилган камчиликлар ва юзаки муносабатда бўлиш ҳолатлари учун республика иқтисодиёти тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг бир қатор раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари раҳбарлигида қуйидаги йўналишлар бўйича учта ишчи гуруҳи тузилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп хонадонли уйларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш, иссиқлик ва сув таъминоти ишларини, умумий фойдаланиш жойларини, лифт ускуналарини тартибга келтириш ва тегишли ҳолда сақлаш, маҳалла ҳудудида санитария ҳолатини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектларини, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини асосий ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида ва етарли даражада таъминлаш, электр таъминоти, газ таъминоти объектлари ҳамда кўмир тармоқлари корхоналарини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ҳолати ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар самарасини танқидий таҳлил қилиш асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017/2018 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондини барқарор фаолият юритишга тайёрлаш учун ҳар бир ишчи гуруҳининг аниқ вазифалари белгиланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ҳудуд доирасида, шу жумладан республиканинг 28 та йирик шаҳарлари ва Тошкент шаҳрининг 11 та туманларида 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш чора-тадбирлари комплекси, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди, масъул ижрочилар — вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарлари уларга бириктириб қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фондини ҳудудлар бўйича 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2 — 5-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017/2018 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, мазут ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 6-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг янгиланган таркиби 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика комиссияси (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни, шунингдек, республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида бажариш борасидаги батафсил тузилган тармоқ жадвалларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида айнан шундай ҳудудий комиссиялар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ва ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида Тошкент шаҳри корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор фаолият юритишига комплекс тайёрлаш таъминланилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, жойларга чиққан ҳолда, вилоятлар, шаҳарлар ва айниқса қишлоқ туманларида ижтимоий соҳа объектлари, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари ва таълим муассасалар, кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, маҳаллий автомобиль йўллари ва умумий фойдаланиш жойлари, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш, улар томонидан олиб борилган ишлар ва уларнинг шахсий жавобгарлик чоралари бўйича тадбирларни амалга ошириш жавобгарлиги юклатилган хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва ташкилотлари раҳбарлари доимий берадиган ҳисоботларининг янги шакли ишлаб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов жойларга шахсан чиққан ҳолда, куз-қиш даврида иситиш- энергетика ресурслари, электр энергияси, трансформаторларни таъмирлаш ва барқарор ишлаши, табиий газ билан таъминлаш, узоқ туманларда эса суюлтирилган газ ва кўмир таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича аҳоли билан учрашувлар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куз-қиш даврида аҳолидан шикоятлар келиб тушиш ҳолатларида Ғ.И. Ибрагимов ва тегишли тузилмалар раҳбарлари шахсан жавобгар бўлишлари ҳақида қатъий огоҳлантириш берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2016/2017 йилларда қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликлар ва қўшиб ёзишларни танқидий таҳлил қилиш асосида жорий йилнинг 1 августигача бўлган муддатда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар кесимида аҳолининг реал эхтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, уларга бўлган нарх-наво бирдан ошиб кетишини олдини олиш мақсадида, 2017/2018 йилги қиш-баҳор даврига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, бунда, асосий эътибор картошка, пиёз, сабзи, каром, гуруч ва дуккакли экинларни ғамлашга қаратилсин. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси раиси З.О. Файзиев зиммасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини тўлиқ ҳажмларда ва муддатларда ғамлашни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда 2017/2018 йилларда қиш-баҳор даврида ёпиқ тупроқда (иссиқхоналарда) кўкатлар, янги бодринг ва томатларни етиштириш ҳажмларини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш жойларини — 2017/2018 йилларда қиш-баҳор даврида аҳолини мазкур маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш учун озиқ-овқатнинг зарур ҳажмларини ғамлаш ҳолатини ва тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида мева-сабзавот базалари, музлатиш камералари, омборхоналарни ва бошқаларни шахсан бориб кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 1 августигача ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлаш ва бут ҳолда ушлаб туриш учун зарур шароитларни таъминлаш ҳамда маҳсулотларни тўлиқ ғамлаш ва тегишли даражада сақлашга масъул бўлган шахсларни белгилашни таъминлаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ходжаев) Республика комиссияси қарорига кўра қатъий зарурат бўлган туманларда куз-қиш мавсумига ижтимоий соҳа тармоқлари ва объектларини тайёрлаш бўйича олиб бориладиган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча резервларни топсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари раҳбарлари, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб уларга юклатилган масалалар бўйича 2017/2018 йилларнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиб борилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар ой ҳисобот бериб борадилар. Бунда, улар мазкур қарор билан тасдиқланган, республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича топшириқлар ва чора-тадбирларни тўлиқ ҳажмда ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тўлиқ жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 10 июндаги ПҚ-2545-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 22 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3079-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 579-модда)