Ҳужжат кучини йўқотган 05.02.2020 15.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2884
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 15.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2884
Кучга кириш санаси
22.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 05.02.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 15 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2884]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/7-сонли «GlоbUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2884-1, 05.02.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ–1325-сонли «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2014 йил 12 февралдаги 27-сонли «Банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, халқаро тўлов тизимлари стандартлари, қоидалари ва тартиботлари асосида прогрессив ютуқларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «GlobUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси в.в.б С. Ходжаев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 8 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-А/4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2017 йил 8 апрелдаги 7-А/4-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2014 йил 12 февралдаги 27-сонли «Банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш, халқаро тўлов тизимларининг стандартлари, қоидалари ва тартиб-таомиллари асосида прогрессив ютуқларни татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ «GlobUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолиятини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими (бундан буён матнда «GlobUz» тўлов тизими деб юритилади) — асосий элементи банк пластик карталари бўлган, дастурий-техник ечимлар ва тегишли ташкилий-техник инфратузилмага асосланган ҳолда фаолият кўрсатадиган универсал чакана тўлов тизими бўлиб, электрон шаклдаги нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган ҳамда банк пластик карталарини эмиссия қилувчи ва товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчиларига хизмат кўрсатувчи банкларни, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкни, шунингдек Процессинг марказини ягона тизимга бирлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк пластик карталари (бундан буён матнда БПК деб юритилади) — «GlobUz» тўлов тизими аъзоси томонидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари ва/ёки банк томонидан рухсат берилган маблағлар доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини олиш имконини берувчи локал ва халқаро банк пластик картаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терминал — БПКдан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича слипларни шакллантирувчи мослама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкомат — БПК сақловчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш режимида нақд пул маблағларини ва бажарилган операциялар бўйича чекларни олиш, шунингдек БПК орқали асосий ва қўшимча операцияларни амалга ошириш, жумладан, маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, БПКнинг баланси ва банкдаги ҳисобварақ қолдиғи ҳолати тўғрисида ахборот олиш ва паролларни ўзгартириш имконини берувчи электрон-механик мослама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент — БПКнинг эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган БПКга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган, ўз номидан уларнинг сақловчилари ва эквайерлар олдида нақд пулсиз ҳисоб-китобларга оид қонун ҳужжатлари талаблари асосида мажбуриятларни зиммасига олган, шунингдек БПК сақловчиларнинг тўлов операциялари бўйича авторизациялаш, транзакцияларни йиғиш ва уларга ишлов бериш функцияларини амалга оширувчи банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмиссия — БПКни чиқариш ва фойдаланишга тақдим этиш бўйича фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эквайринг — БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчилари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек БПК сақловчисига бевосита касса ёки банкомат орқали нақд пул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эквайер — эквайрингни амалга оширувчи банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК сақловчиси — эмитент билан шартнома асосида БПКдан фойдаланувчи мижоз ёки мижоз томонидан ваколат берилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзакция — БПК сақловчиси томонидан амалга ошириладиган ва унинг банкдаги ҳисобварағида маблағлар ҳаракатига олиб келадиган тўлов ордери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клиринг — БПК орқали амалга оширилган ҳар бир молиявий операциянинг тўлиқ маълумотини ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, молиявий операцияларни йиғиш, уларга ишлов беришни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ахборот маълумотномаси — электрон файллар шаклида шакллантириладиган ва йиғиладиган ҳамда «GlobUz» тўлов тизимининг тўғри ишлашини таъминлаш учун мўлжалланган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стоп-лист — Процессинг маркази томонидан шакллантириладиган ва доимий янгиланиб туриладиган йўқолган ёки банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш вақтинча ёки бутунлай тўхтатилган БПК рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош калит — «GlobUz» тўлов тизимининг етакчи тармоғини ҳосил қилувчи калит бўлиб, БПКнинг ушбу тизимга тегишлилигини белгилайди ва ягона технологик майдон яратилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессинг маркази — «GlobUz» тўлов тизими аъзолари ўртасида ахборотни йиғиш, унга ишлов бериш ва тарқатиш билан шуғулланувчи, шунингдек «GlobUz» тўлов тизими аъзолари томонидан амалга ошириладиган эмиссия ва эквайринг бўйича техник хизмат кўрсатувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тўлов тизими — банк пластик карталари орқали амалга ошириладиган операциялар иштирокчилари ҳамда улар ўртасидаги ягона тўлов ва ахборот-ҳуқуқий майдонда барча иштирокчилар учун мажбурий бўлган тартиб ва тамойилларга риоя қилинган ҳолда фаолият кўрсатадиган тўлов тизими (Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк — «GlobUz» тўлов тизими аъзолари бўлган банкларнинг инфратузилмаларида тизим аъзолари ўртасида банклараро транзакциялар бўйича БПКдан фойдаланган ҳолда ўтказилган операцияларга доир ўзаро молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш юзасидан «GlobUz» тўлов тизими аъзолари бўлган банкларга хизмат кўрсатувчи банк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «GlobUz» тўлов тизимининг аъзолари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКнинг эмитентлари ва эквайерлари бўлган ҳамда мазкур Низомда белгиланган тартибда «GlobUz» тўлов тизимининг аъзолигига қабул қилинган банклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессинг маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «GlobUz» тўлов тизимининг фойдаланувчилари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК сақловчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКга хизмат кўрсатувчи субъектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «GlobUz» тўлов тизими аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзоси бўлган банк БПКни нақд пулсиз ҳисоб-китоб воситаси сифатида тан олади, шунингдек қонун ҳужжатларга мувофиқ ҳисоб-китоб операциялари ва транзакцияларнинг БПКдан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини кафолатлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк «GlobUz» тўлов тизими аъзолари билан тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ, Процессинг марказидан олинган ахборот асосида банклар ўртасида БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг амалга оширилишини кафолатлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзоси бўлган банк БПК сақловчисига БПКни бериб, эквайерга мазкур БПК билан амалга оширилган операциялар бўйича тақдим этилган барча тўлов талабларининг тўланишини кафолатлайди. Мазкур тўлов акцептсиз тартибда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзоси бўлган банк мазкур тизимнинг аъзоси бўлган бошқа банк томонидан эмиссия қилинган БПКнинг барча сақловчиларига ўз инфратузилмасида тўловлар қабул қилинишини ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул маблағлари берилишини (корпоратив БПК бундан мустасно) кафолатлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессинг маркази «GlobUz» тўлов тизими аъзолари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича барча ахборотларни Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкка ва «GlobUz» тўлов тизими аъзолари бўлган банкларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «GlobUz» тўлов тизимининг шартли белгиси «GlobUz» тўлов тизими аъзолари бўлган банклар томонидан қабул қилинган умумий рамзий белги ҳисобланади ва мазкур белги терминал ўрнатилган барча объектларда акс эттирилган бўлиши лозим. «GlobUz» тўлов тизими аъзоси бўлган банклар томонидан чиқарилган БПКлари терминал ўрнатилган барча объектларда қабул қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банклараро чакана тўлов тизими инфратузилмасида «GlobUz» ва бошқа тўлов тизимлари БПКларининг ўзаро хизмат кўрсатишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими инфратузилмасида (терминалларда, банкоматларда, инфокиоскаларда ва бошқа махсус ускуналарда) бошқа тўлов тизимларининг БПКларига хизмат кўрсатилишининг рад этилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «GlobUz» тўлов тизими аъзолари қалбакилаштириш имкониятини истисно этувчи ҳамда базавий технологиянинг хавфсизлик талабларига жавоб берувчи ички ҳимоя воситаларига эга бўлган БПКдан фойдаланилишини, шунингдек тизимнинг маълум технологик платформасини шифрлаш алгоритмидан фойдаланилишга жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «GlobUz» тўлов тизими аъзолари махфий ахборотни очиқ ҳолатида компьютернинг тезкор хотирасига тушмаслигини таъминлаши лозим. Ахборотнинг махфийлигини таъминлаш учун қўшимча муҳофаза қилиш воситалари қўлланилиши мумкин. «GlobUz» тўлов тизими аъзоларининг махфий калит тизимини бошқариш ахборот тизимларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «GlobUz» тўлов тизимининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «GlobUz» тўлов тизимининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг асосий мақсади пул муомаласи тизимини такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар миллий тизимини ривожлантириш ва банкдан ташқари нақд пул айланмасини қисқартириш, аҳолининг БПКдан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириши учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда илғор банк технологияларини жорий этиш асосида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мувофиқлаштирувчи кенгаш «GlobUz» тўлов тизимининг олий бошқарув органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига «GlobUz» тўлов тизими аъзоси бўлган банкларнинг, шунингдек Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва Процессинг маркази раҳбарлари (уларнинг ўринбосарлари) киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мувофиқлаштирувчи кенгашга раис бошчилик қилади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг раиси ўз ўрнида бўлмаган ҳолларда унинг вазифасини раис ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг раиси Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг раиси ва раис ўринбосари Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари орасидан икки йил муддатга сайланади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг раиси ўз ваколатларидан муддатидан илгари мувофиқлаштирувчи кенгашни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолияти тенг ҳуқуқлилик ва қарор қабул қилиш вақтида коллегиаллик принципларига асосланади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишлари зарур бўлганда, лекин бир йилда камида икки маротаба ўтказилади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлиси Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганида раислик этувчининг овози ҳал этувчи овоз деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлиси қарорлари баённома кўринишда расмийлаштирилади, масъул котиб томонидан имзоланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг масъул котиби вазифасига лавозимига кўра Процессинг марказининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қабул қилинган қароридан норози бўлган аъзо ўз фикрини ёзма шаклда ифодалаш ҳуқуқига эга ва ушбу ҳужжат мажлис баённомасига тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишчи орган зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари беш иш куни ичида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг барча аъзоларига маълумот ва ижро учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ўз иш фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича халқаро тўлов тизимларини ўрганиш, татбиқ этиш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимининг самарадорлиги, ишончлилиги ва хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимининг таъсир доирасини кенгайтириш ҳамда уни халқаро молия институтлари ҳамда халқаро ва миллий тўлов тизимлари билан интеграциялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимининг транзакция ва клиринг сессияларини амалга ошириш, хавфсизликни таъминлаш бўйича банклараро ягона талаблар, қоидалар ва ўзаро муносабатлар регламентини шакллантириш, БПК, терминаллар, банкоматлар, инфокиоскалар ва банклар томонидан қўлланиладиган махсус ускуналарнинг дастурий таъминоти ва «GlobUz» тўлов тизими аъзолари бўлган банкларнинг техник ва дастурий жиҳозланиши учун ягона дастурий-техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКдан ҳисоб-китоб воситаси сифатида фойдаланишнинг жорий этилиши, ривожланиши ва уларнинг тақдим этилиши билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК орқали амалга ошириладиган янги замонавий банк хизматларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзоларининг мазкур тўлов тизими билан ишловчи ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизими аъзолари ўртасида ўзаро муносабат қоидаларини белгилаш, шунингдек банкларни «GlobUz» тўлов тизимига аъзоликка қабул қилиш ёки уларни «GlobUz» тўлов тизими аъзолигидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг ишлаш жараёнида вужудга келган низоларни ҳал этиш бўйича, шунингдек форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда тегишли қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда банклараро транзакциялар бўйича тарифларни белгилаш, шунингдек «GlobUz» тўлов тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПК сақловчиларига хизмат кўрсатганлик учун воситачилик ҳақларининг энг юқори миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессинг маркази томонидан БПКнинг бирламчи эмиссиясини ҳамда бошқа хизматларни амалга оширишда банклардан ундириладиган хизмат ҳақларининг энг юқори миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизими аъзоларидан БПК орқали амалга оширилаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича таҳлилий маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессинг маркази ҳисоботларини тинглаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ҳамда Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажбуриятлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Процессинг маркази Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ишчи органининг асосий вазифаси нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича халқаро амалиётни ўрганиш, шунингдек «GlobUz» тўлов тизими соҳасида вужудга келадиган муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ишчи орган Мувофиқлаштирувчи кенгашга қуйидаги масалалар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича муайян дастурий-аппарат платформаларини ва техник ечимларни танлаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзолари ўртасида ўзаро муносабатлар, шунингдек банкларнинг «GlobUz» тўлов тизими таркибига киритиш ёки уларни «GlobUz» тўлов тизимдан чиқариш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг фаолият юритиши даврида ҳамда форс-мажор ҳолатларида вужудга келадиган келишмовчилик ва низоларни ҳал этиш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими ахборот ресурсларининг махфийлигини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, жумладан БПКдан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматларни ривожлантириш, жорий этиш ва тарқатишда банкларни қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазифаларининг бажарилиши ҳамда «GlobUz» тўлов тизимининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида зарур ахборотларни «GlobUz» тўлов тизими аъзоларидан олиш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ишчи органнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш ва сақлашни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Банкларнинг «GlobUz» тўлов тизимига аъзо бўлиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Банкларнинг «GlobUz» тўлов тизимига аъзо бўлиши ихтиёрийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Банк «GlobUz» тўлов тизими аъзолигига кириш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензиянинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКни жорий этиш ва ривожлантиришнинг йиллик бизнес-режаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ишчи орган банк томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, хулоса тузади ва уларни тегишли қарор қабул қилиш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мувофиқлаштирувчи кенгаш 15 кунлик муддат ичида банк томонидан «GlobUz» тўлов тизимига аъзо бўлиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, «GlobUz» тўлов тизимига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни «GlobUz» тўлов тизимига қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Мувофиқлаштирувчи кенгаш рад этиш сабабларини асослантирган ҳолда банкни ёзма равишда хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Банкни тизимга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Мувофиқлаштирувчи кенгаш уч иш куни муддатида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкни ва Процессинг марказини ёзма хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мувофиқлаштирувчи кенгашдан олинган ёзма хабарнома асосида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк «GlobUz» тўлов тизимига қабул қилинган банк билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мувофиқлаштирувчи кенгашдан олинган ёзма хабарнома асосида Процессинг маркази «GlobUz» тўлов тизими аъзолигига қабул қилинган банк билан хизмат кўрсатиш тўғрисида шартномани имзолайди ва Процессинг маркази томонидан банкка Процессинг серверига киритиш учун аутентификацион маълумотларини тақдим этади ва Процессинг маркази томонидан мазкур банк «GlobUz» тўлов тизимига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. «GlobUz» тўлов тизими аъзоси ҳисобланган банк ўз филиалларининг молиявий мажбуриятлари бўйича жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мувофиқлаштирувчи кенгаш Процессинг марказининг банкнинг «GlobUz» тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисида хабарномасини олганидан сўнг тизим аъзолари бўлган банкларга янги банкнинг тизим аъзоси сифатида қабул қилинганлиги ва уни тизимга уланганлиги тўғрисида расмий хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Процессинг маркази тизимнинг янги маълумотномасини шакллантиради ва уни тизим аъзолари бўлган банкларга тарқатади ҳамда аъзоликка қабул қилинган банк учун банклараро транзакцияларни тўғри узатиш бўйича созлаш ишларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. «GlobUz» тўлов тизими аъзоси бўлган банклар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг фаолиятини ҳамда БПК асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини бошқаришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКдан фойдаланиб ўтказиладиган операциялар учун воситачилик ҳамда хизмат ҳақлари миқдорини ягона тарифлар доирасида белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг фойдаланувчилари билан шартномавий асосда ўзаро муносабатлар ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. «GlobUz» тўлов тизими аъзоси бўлган банкларнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом талабларидан келиб чиққан ҳамда Мувофиқлаштириш кенгашининг қарорларига мувофиқ тизимнинг барқарор фаолият кўрсатиши учун лозим бўлган ўз зиммасидаги барча вазифалар ижросини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз функцияларини ҳамда «GlobUz» тўлов тизимининг фойдаланувчилари ва аъзолари олдида мажбуриятларини тўғри ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг ҳар бир аъзосининг ваколатига кирувчи ахборот ва маълумотларни шифрлаш алгоритмига риоя қилинишини, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ ахборот ва маълумотларни ўз вақтида алмашувини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимида қўлланиладиган БПК, терминаллар, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналар ҳамда улардаги дастурий таъминотларни халқаро стандартлар, хавфсизлик ва бошқа талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз инфратузилмаси тизимдаги узилиш ва форс-мажор ҳолатлари юз берган ҳолларда бу ҳақдаги ахборотни ўз вақтида аниқлаш ва бу ҳақда «GlobUz» тўлов тизимининг бошқа аъзоларига билдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. «GlobUz» тўлов тизимига аъзо банкларни аъзоликдан чиқиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. «GlobUz» тўлов тизими аъзоси бўлган банк қуйидаги ҳолларда «GlobUz» тўлов тизимидан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аризасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом, шунингдек нақд пулсиз ҳисоб-китобларга оид қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам равишда бузганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк «GlobUz» тўлов тизимнинг бошқа аъзолари, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва Процессинг маркази олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк белгиланган тартибда тугатилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Банк ихтиёрий равишда «GlobUz» тўлов тизими аъзолигидан тўқсон кун олдин Мувофиқлаштирувчи кенгашга ёзма равишда маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Банкни «GlobUz» тўлов тизими аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорнинг тасдиқланган нусхаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни муддатида «GlobUz» тўлов тизими аъзолигидан чиқарилган банкка ҳамда тизим аъзоларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг «GlobUz» тўлов тизими аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарори олингандан сўнг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк томонидан «GlobUz» тўлов тизимидан чиқарилган банкка у билан тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақида ёзма равишда хабар қилинади ва барча молиявий мажбуриятлар ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг, банк маълумотлар базасидан чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессинг маркази томонидан «GlobUz» тўлов тизимидан чиқарилган банкка Процессинг марказида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақида ёзма хабар юборилади ва бир вақтнинг ўзида банк ягона маълумотлар базасидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Процессинг маркази фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Процессинг маркази вазифаларини «Yagona xalqaro protsessing markazi» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. БПК орқали амалга ошириладиган транзакциялар ва уларга тегишли бошқа маълумотлар махсус дастурий таъминот воситасида шифрланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Процессинг марказининг «GlobUz» тўлов тизимининг бошқа аъзолари билан ўзаро муносабатлари ахборот алмашиш орқали амалга оширилади. «GlobUz» тўлов тизимининг аъзосига ахборот алмашиш ҳуқуқи Процессинг марказида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилганидан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Зарур ҳолларда, ахборотларни электрон ташувчилар орқали белгиланган муддатларда етказишда курьердан фойдаланилиши мумкин. Бунда ахборотлар персонализацияланган ва шифрланган ҳолда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Процессинг марказининг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов воситаларининг барча турлари бўйича банклараро транзакциялар процессингини кун давомида узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКнинг бирламчи эмиссиясини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг аъзолари ўртасида маълумотлар алмашинуви ва клирингини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг БПКнинг реестрини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзоларини рўйхатга олиш ва уларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимни ташкил қилувчи бош калитни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сохталаштириш ва фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида БПК, терминаллар, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналар, шунингдек тўлов тизими аъзолари маълумотларининг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзолари билан халқаро тўлов тизимлари ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзолари учун умумий бўлган стоп-лист ва норматив ахборот маълумотномасига хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифрланган маълумотларнинг махфийлик режимини ва «GlobUz» тўлов тизимининг ишлаш хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг техник воситаларидан фойдаланиш, уларнинг ишлашини кузатиш ва ривожлантиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКларнинг лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни жорий қилиш учун шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг ягона маълумотлар базасини яратиш, кузатиб бориш, такомиллаштириш ва бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК асосида жорий этилаётган маҳсулотлар ҳамда БПКга хизмат кўрсатувчи ускуналарни «GlobUz» тўлов тизимида жорий этиш, амалиётга киритиш ва фойдаланиш юзасидан хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК орқали амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ўқув семинарларини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Процессинг маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига ёки Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг ёзма мурожаатига асосан эмитентнинг БПК бўйича операцияларини тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессинг маркази томонидан кўрсатилган хизматлар учун белгиланган миқдорда ҳақ олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Қуйидагилар Процессинг марказининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзолари томонидан БПК орқали операцияларни амалга оширишлари учун керакли шароитлар ва имкониятлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош калитнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзолари, шунингдек халқаро тўлов тизимлари ўртасида ахборотларни ўз вақтида алмашиниши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкдан олинган хабарнома асосида «GlobUz» тўлов тизимининг аъзоси бўлган банк билан Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаётган эмитентнинг «GlobUz» тўлов тизимидаги операцияларини вақтинчалик тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизимининг аъзоси бўлган банкнинг тугатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу ҳақда тугатиш комиссиясининг махсус қарори олинган кундан кейинги банк кунидан бошлаб бир банк иш кунидан кечиктирмай мазкур банкнинг БПК бўйича барча операцияларни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими хизматларининг узлуксизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик чораларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзоларининг операциялари бўйича ахборотларнинг муҳофазасини таъминлаш ва сақлаш, хавфсизлик чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК эмитентларининг реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКга хизмат кўрсатиш тизимининг дастурий таъминотини ҳамда тегишли ускуналарни ўз вақтида синовдан ўтказишни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Халқаро тўлов тизимлари билан алоқалар ва чет эл валютасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ўзбекистон Республикасида чет эл валютасидаги БПКлар асосида амалиётларни ўтказилишини, шунингдек «GlobUz» тўлов тизими доирасида муомалага чиқарилган БПК орқали Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалиётларни ўтказилишини таъминлаш мақсадида «GlobUz» тўлов тизими халқаро тўлов тизимлари билан алоқалар ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ўзаро алоқалар ўрнатилган халқаро тўлов тизимларининг чет эл валютасидаги БПК орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган амалиётлар бўйича ахборот клирингини, шунингдек «GlobUz» тўлов тизими доирасида муомалага чиқарилган БПК орқали ўтказилган барча амалиётлар бўйича процессинг вазифаларини «Yagona xalqaro protsessing markazi» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. «GlobUz» тўлов тизими доирасида муомалага чиқарилган БПК орқали Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган амалиётлар бўйича ҳисоб-китоблар клиринги халқаро тўлов тизимларининг принципиал иштирокчиси мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг халқаро тўлов тизимлари билан тузган ўзаро шартномалари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ўзаро алоқалар ўрнатилган халқаро тўлов тизимларининг чет эл валютасидаги БПК асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган амалиётлар бўйича ҳисоб-китоб клирингини амалга оширувчи банк Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Миллий валютада ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. «GlobUz» тўлов тизимида миллий валютада Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк вазифасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар Клиринг маркази амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш бош маркази Ҳисоб-китоблар Клиринг марказига техник, дастурий ва эксплуатация хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк «GlobUz» тўлов тизими аъзолари бўлган банклар билан тузилган шартномалар асосида БПК орқали амалга оширилган операциялар ва транзакциялар бўйича ўзаро молиявий ҳисоб-китоблар юзасидан хизматлар кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк билан Процессинг маркази ўртасидаги ўзаро муносабатлар икки томонлама шартнома асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг асосий вазифаси Процессинг маркази билан ахборотни тезкор алмашиш бўйича ўзаро муносабатлар тизимини ташкил этиш ва «GlobUz» тўлов тизими аъзолари бўлган банклар ўртасида ўзаро молиявий ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган хизматлар учун белгиланган воситачилик ҳақини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GlobUz» тўлов тизими аъзоларидан мазкур Низом талабларига ва ўзаро ҳисоб-китоблар интизомига амал қилишни талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган банкнинг ҳисоб-китоб операцияларини бир тарафлама тўхтатиб туриши мумкин ва бу ҳақда Процессинг марказини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессинг марказидан олинган тизимдаги ўзаро ҳисоб-китоблар, амалга оширилган транзакциялар ва тўловлар тўғрисидаги ахборотни узатиш, норматив ахборот маълумотномасини ўз вақтида янгилаш ва алмашинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан банклараро транзакциялар бўйича ҳисоб-китоб операциялари амалга оширилиши учун банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағлар мавжудлигини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Процессинг марказига мазкур банкларнинг БПК орқали амалга ошириладиган барча операцияларни тўхтатиш ҳақида хабарномани ўз вақтида тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. «GlobUz» тўлов тизимининг аъзоси Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк билан тузилган вакиллик ҳисобварағи тўғрисидаги шартнома асосида БПК орқали бажарилган банклараро операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. БПК орқали амалга оширилаётган банклараро операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳар бир банк иш кунида Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк томонидан амалга оширилади. Ҳар бир банк учун соф ҳисоб-китоб позициясини ҳисоблаб чиқаришни Процессинг маркази кўп томонлама ҳисоб-китоблар асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. «GlobUz» тўлов тизими аъзоси бўлган банк БПК орқали амалга оширилаётган ички банк операциялари бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибини ўзи мустақил белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. «GlobUz» тўлов тизимида ахборот муҳофазасини таъминлаш ҳамда банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. «GlobUz» тўлов тизимида қайта ишланадиган конфиденциал турдаги маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 октябрдаги 295-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш объектларида конфиденциал маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. «GlobUz» тўлов тизими БПК орқали амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маълумотлар муҳофаза қилиниши мумкин. Маълумотларнинг бошқарилиши Процессинг маркази томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. «GlobUz» тўлов тизими аъзолари уларга ўз вазифаларини бажариши орқали маълум бўлган маълумотларни ва банк сирини ташкил этувчи бошқа маълумотларни ошкор қилиш ёки улардан учинчи шахсларнинг манфаатида фойдаланишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. «GlobUz» тўлов тизимига аъзо банклар, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва Процессинг маркази ходимларига, Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва унинг ишчи органи аъзоларига уларга ўз хизмат вазифаларини бажариши юзасидан ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилиш, шунингдек улардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахслар манфаатида фойдаланиш, учинчи шахсларга бундай фойдаланиш имкониятини бевосита ёки билвосита, жумладан уларни сақлаш тартибини бузиш асосида бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамда унинг ишчи органи аъзолари уларнинг ушбу органлардаги фаолияти тўхтатилганидан кейин, шунингдек Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва Процессинг маркази ходимлари улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилингандан кейин уларга иш фаолияти даврида маълум бўлиб қолган, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. «GlobUz» тўлов тизими орқали амалга ошириладиган транзакциялар махсус дастурий таъминот асосида шифрланган ҳолда сир сақланади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш ушбу маълумотларнинг эгаси бўлган банклар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. БПК орқали амалга ошириладиган транзакциялар ва уларга тегишли бошқа маълумотлар махсус дастурий таъминот воситасида шифрланган ҳолда амалга оширилади. «GlobUz» тўлов тизими аъзолари ҳамда тўлов тизимининг БПК орқали амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Мазкур Низом Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори С. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 8 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 373-модда)