16.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2885
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 16.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2885
Кучга кириш санаси
22.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 09.08.2023
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) асосан бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқ ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига ҳисоблаб ёзилмайди ва киритилмайди.
4. Мазкур Низом 1-бандининг «б» кичик бандидаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат олиш учун корхоналар томонидан божхона органларига Божхона кодексининг 330-моддасига асосан ҳужжатлар тақдим этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)

Товар гуруҳи

Имтиёз қўлланиладиган товарлар номи

I. Тайёр ип-газлама матолар (чит ва сатиндан ташқари)

Астарбоп мато

Тик матоси

Кўйлакбоп, шу жумладан, аралашма толадан

Кўйлакбоп мато (аёллар)

Фланель, бумазея (Паҳмоқ, бумазей)

Жинси матоси

Сочиқбоп газлама (вафел)

Сочиқбоп газлама (паҳмоқли)

Диагонал газламаси

Габардин

Поплин

Миткаль

II. Тайёр аралашма матолар

Аралашмали газламаларнинг барча турлари

III. Тайёр шойи (атласдан ташқари) матолар

Креп шифон газламаси

Креп жоржет газламаси

Крепдешин

Альпак

Пардабоп

Астарбоп

Бахмал

IV. Тайёр тикувчилик буюмлари, тайёр кийимлар (тикувчилик, трикотаж ва чарм буюмлари)

Ёстиқлар

Матрацлар

Адёллар

Чойшаб

Кўрпа-тўшак комплектлари (чойшаблар, кўрпажилдлар, ёстиқ жилдлари)

Сочиқлар

Турли хил ғилофлар

Пардалар

Дарпардалар

Партерлар

Дастурхонлар

Салфеткалар

Тентлар

Турли хил чодирлар

Ухлаш учун қоплар

Пледлар

Конвертлар

Аёллар кўйлаги

Пиджаклар

Халатлар

Блузкалар ва кофталар

Юбкалар

Плашлар

Костюмлар

Эркаклар кўйлаги

Курткалар

Шимлар

Пальто ва яримпальто

Миллий кийимлар

Тунги кўйлаклар

Ишчи ва махсус кийим

Ветровкалар

Чақалоқлар учун кийим

Мактаб формаси

Турли хил фартуклар

Рўмоллар

Шорти

Трусик

Спорт костюмлари, шими ва трикоси

Турли хил қўлқоплар

Болонкалар

Бушлатлар

Кителлар

Хомиладорлар учун кийим

Жилетлар

Жакетлар

Сарафанлар

Пижама

Ички кийим (кальсон ва рубаха)

Болеро

Капри

Туника

Сюртук

Шорти юбка

Пелерина

Султанкалар

Бриджи

Капюшонли ва капюшонсиз жемперлар

Майкалар

Комбинезонлар ва ярим комбинезонлар

Фуфайкалар

Футболкалар

Бодалар

Ползункалар

Водолазкалар

Свитерлар

Пуловерлар

Панталонлар

Рейтузалар

Трикотаж тўқилган қўлқоплар

Чанғичилар костюми

Варежка ва қалпоқлар

«Поло» эркаклар кўйлаги

«Поло» аёллар кўйлаги

Пеньюарлар

Комбинациялар

Чўмилиш костюмлари

Плавкалар

Легенслар

V. Бош кийимлар (миллий бош кийимлардан ташқари)

Шляпалар, береталар, қалпоқлар, кепкалар, телпаклар

VI. Пайпоқ буюмлари

Колготкалар

Болалар ва аёллар узун пайпоқлари

Пайпоқлар

Гольфилар

Гетра

VII. Тўқимачилик атторлик буюмлари

Турли бош кийимлар (рўмоллар)

Шарфлар

Дастрўмоллар

Бўйинбоғлар

Корсет маҳсулотлари

Ошхона матолари (дастурхонлар, салфеткалар)

Учбурчак рўмоллар

Дорожкалар

Ёпинчиқлар

Чойшаб

Дарпардалар

Гиламчалар

Матодан ишланган абажурлар

Сумкалар

Гамаклар ва сеткалар

Қўлда тўқиш учун ип-калава

Тикув иплар

VIII. Тикув-трикотаж саноати учун фурнитура ва аксессуарлар

Тўқима ёзувли тўқима ёрлиқлар

Босма ёзувли тўқима ёрлиқлар

Картон ёки қоғоздан тайёрланган босма ёрлиқлар ва этикеткалар

Картон ёки қоғоздан тайёрланган босма ёрлиқлар ва этикеткалар (ёпишқоқ)

Шеврон

Колечкалар

Блочкалар

Хальнитенлар

Карабинлар

Велкро лентаси

Мунчоқлар

Ялтироқ фурнитуралар

Тугмачалар

Замоклар

Занжирсимон ёпқичлар

Застежкалар

Тўқалар

Тўғноғичлар ва безаклар

Кнопкалар

Илмоқлар

Ленталар

Резина шнурлар

Боғичлар

Арқонлар

Канат арқонлар

Шпагат

Зонтлар учун ғилофлар

Манжетлар

Ёқалар

Метрли ленталар, резинали продержка, ҳар хил тесма, бахрама-попуклар

Тюль-гардин анжомлари, кружева (безак тўрлар)

Текстиль шнурлари

Йиллик молиявий ҳисобот билан бирга тақдим этилади


___________________________________________________________________га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


__________________________________________________________________________________
(корхонанинг тўлиқ номи)


____________________________________________________________манзил бўйича жойлашган

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
2. Ташкил этилган санаси (кун/ой/йил)
3. СТИР
4. ИФУТ
5. Телефон: код

номер


______________йил учун
тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол
товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА — ҲИСОБ-КИТОБ

Имтиёзни қўллаш учун асос___________________________________________________________

(норматив ҳужжатнинг номи)

минг сўм

Маҳсулот тури

Сумма

Умумий ишлаб чиқариш ҳажмида % ҳисобида

Ишлаб чиқариш ҳажми (ҚҚС ва акцизсиз ҳақиқатдаги нархларда), жами
шу жумладан
улардан имтиёз тақдим этилган маҳсулот

Ушбу маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман

Раҳбар

_______________________

СТИР
Ф.И.О.
Имзо
Бош бухгалтер

_______________________
_______________________
_______________________

СТИР
Ф.И.О.
Имзо

_______________________
_______________________

Сана (кк/оо/йй)