Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ҳарбий академик лицейлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Дастлабки танлаш

3-боб. Ҳарбий-касбий танлаш

4-боб. Тест синовлари

5-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар

6-боб. Қабул қилиш тартиби

7-боб. Якунловчи қоидалар

2-ИЛОВА
Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳлари тўғрисида НИЗОМ

1 боб. Умумий қоидалар

2-боб. Махсус гуруҳларнинг мақсади ва вазифалари

3-боб. Ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш

4-боб. Махсус гуруҳлар ўқувчилари

5-боб. Раҳбар ва педагог кадрлар, махсус гуруҳларни бошқариш

6-боб. Махсус гуруҳларда таълим жараёнини ташкил этиш ва бошқариш бўйича давлат органларининг вазифалари

7-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш

8-боб. Якунловчи қоида

3-ИЛОВА
Ҳарбий академик лицейлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг инфратузилмасини, ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ДАСТУРИ

Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2019
 LexUZ шарҳи
мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган болаларни таълим муассасасига танловдан ташқари қабул қилиш тўғрисидаги тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномаси;
21. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки паспорт, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома, ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (20-бандда кўрсатилган номзодлар тоифаси учун) асл нусхалари номзодлар томонидан тегишли таълим муассасасига келганда маслаҳат марказига шахсан тақдим этилади.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

Моддий-техник базани мустаҳкамлаш

1.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари махсус гуруҳларини жиҳозлаш нормативларини ишлаб чиқиш, махсус гуруҳлар учун зарур моддий-техника шарт-шароитларини яратиш, номзодларни олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тайёрлаш жараёнини сифатли ташкил этишни таъминлаш.

2017 йил апрель — июнь

Мудофаа вазирлиги, «Ўзстандарт»агентлиги, ЎМКҲТМ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2.

Ўқув бинолари, спорт мажмуалари,аудитория ва лаборатория хоналарининг ўқув-моддий, техника базаси мулкий таъминланишини, спорт жиҳозлари ва анжомларини ишлаб чиқилган таъминлаш нормативларига мувофиқлигини ҳатловдан ўтказиш.

2017 йил июль —август

ЎМКҲТМ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар

3.

Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритиш учун махсус гуруҳлар ташкил этилишини инобатга олган ҳолда реконструкция ва мукаммал таъмирлаш талаб этиладиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, тасдиқланган таъминлаш нормативларига мувофиқ зарур ўқув жиҳозлари ва инвентарлар, ўқитишнинг техник воситалари билан қўшимча таъминлаш.

ҳар йили 1 августгача

ЎМКҲТМ,Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш

4.

Махсус гуруҳларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, жумладан:

ўқув-норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш;

«Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик» фани бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш ва мазмунини такомиллаштириш;

бошланғич ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик бўйича қўшимча машғулотлар ташкил этиш ва ўтказиш;

умумтаълим фанлари бўйича тўгарак ва қўшимча машғулотлар ташкил этиш;

ўқувчиларнинг ватанпарварлик тарбияси бўйича тадбирлар ташкил этишни назарда тутиш.

2017/2018 ўқув йили бошлангунга қадар

Ўқув жараёни жадвалига мувофиқ

ЎМКХТМ, Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, ҳарбий округлар ва қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасалари

5.

Ҳарбий мавзулар бўйича махсус ўқув-методик қўлланмалар ва кўрсатмалар ишлаб чиқиш, нашр этиш, номзодларни олий ҳарбий таълим муассасаларига киришга тайёрлаш учун академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг кутубхона фондини луғатлар, энциклопедиялар, маълумотномалар, бадиий адабиётлар билан тўлдириш.

2017/2018 ўқув йили

Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий округлар, ЎМКҲТМ

6.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларни ZiyoNET тармоғига улаш, ўқитувчи ва ўқувчиларни таълим ва ўқитиш тизимига доир статистик, методик маълумотларни олишга, ахборотлар базаси ва замонавий ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланишга имкониятлар яратиш.

2017/2018 ўқув йили

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

7.

Махсус гуруҳларнинг ҳар бир ўқувчисини умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш.

Ҳар йили 1 сентябргача

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар

8.

Махсус гуруҳларда ўқитиладиган фанлар бўйича мақсадли ўқу�-методик мажмуаларни ва уларнинг электрон шаклларини яратиш.

Хар йили 1 сентябргача

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

9.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига киришни хоҳловчи энг иқтидорли 9-синф битирувчиларини танлаб олиш, умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш ва ўқувчиларни кенг хабардор қилиш бўйича ишларни изчил ва мақсадли амалга ошириш.

Ҳар йили, ўқув йили давомида

ХТВ, ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар

Ўқувчиларни тайёрлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, ҳарбий ватанпарварлик ва жисмоний тарбия бўйича тадбирлар ташкил қилиш

10.

Махсус гуруҳларда дарс беришга ва тарбиялаш фаолиятига педагогик иш стажи 5 йилдан кам бўлмаган энг тажрибали ва малакали ўқитувчиларни, жумладан ҳарбий хизматчилар ва сафарбарлик захирасидан белгиланган тартибда жалб этиш.

2017 йил август

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

11.

Кадрлар томонидан энг юқори самарали мураббийликни таъминлаш мақсадида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича раҳбар ва ўқитувчи лавозимига ҳарбий хизматчилар резерви ва сафарбарлик захираси таркибидан тажрибали ва билимдон, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ўқитувчилик лавозимида камида 10 йил хизмат қилган шахсларни белгиланган тартибда тайинлаш чораларини кўриш.

2017/2018 ўқув йилидан

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

12.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий округларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик бўйича раҳбар ва ўқитувчилари учун ўқув-методик йиғинлар ташкил этиш ва ўтказиш.

2018 йилдан бошлаб ҳар йили

Ҳарбий округлар қўмондонлиги

13.

Махсус гуруҳлар ўқувчиларининг вақтларини оқилона ташкил этиш мақсадида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари махсус гуруҳлари учун ўзаро мувозанатли жисмоний, психологик, маънавий-ахлоқий ривожланишни таъминловчи илмий асосланган, ягона мазмунли кун тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

14.

Ёш авлод муҳитида олий ҳарбий таълим муассасаларининг фаолияти ва умумий ҳарбий хизмат тўғрисида объектив ва ижобий таассуротни шакллантириш, махсус гуруҳлар ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг мақсади, мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга йўналтирилган тадбирлар мажмуасини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар йили, ўқув йили давомида

Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, ҳарбий округ ва қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасалари, ЎМКҲТМ

15.

Белгиланган нормативларга мувофиқ, доимий равишда махсус гуруҳлар ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб

ЎМКҲТМ, Мудофаа вазирлиги

16.

Ҳарбий академик лицейларда кеча-кундуз тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш.

2017/18 ўқув йилидан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

17.

Ҳарбий академик лицейлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари махсус гуруҳларининг ўқувчиларининг фан олимпиадаларида, касблар бўйича мусобақаларда, ҳарбий-спорт мусобақаларида қатнашишга кенг жалб этилишини таъминлаш.

Ҳар йили, жадвал асосида

ЎМКҲТМ


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази