Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида каттагина ишлар амалга оширилди. Ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича ғоят муҳим дастурлар ва лойиҳаларни изчиллик билан рўёбга чиқариш шаҳар ва туманларда, шу жумладан, қишлоқ жойларда сув таъминоти ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди.
Кейинги олти йилнинг ўзидагина 13 минг километрга яқин сув қувурлари ва водопровод тармоқлари, 1,6 мингтадан кўпроқ сув чиқариш қудуқлари, шунингдек, 1,4 мингта сув босимини ҳосил қиладиган минора ва резервуарлар барпо этилди ҳамда реконструкция қилинди. Натижада, жумладан, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ва кредитларини жалб этиш ҳисобига ичимлик суви билан таъминланмаган кўпгина аҳоли пунктлари сифати ва хавфсизлиги бўйича замонавий талабларга мос келадиган сув билан таъминланди.
Шу билан бирга, айрим минтақаларни, энг аввало, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларини сифатли ичимлик суви билан таъминлашнинг бир қанча ечилмаган муаммолари ҳамон сақланиб қолмоқда.
Аҳоли сонининг муттасил ортиб бориши, янги турар жой массивлари барпо этилиши, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тобора кенгайиши энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни фаол жорий этиш асосида сув олиш иншоотларини, сув қувурлари, насос станциялари, тақсимлаш узеллари ва водопровод тармоқларини модернизациялаш ва илдам ривожлантиришга йўналтирилган кафолатланган сув таъминоти тизимини тубдан яхшилаш бўйича амалий чоралар кўрилишини тақозо этмоқда.
Аҳолининг кенг қатламлари яшаши учун, айниқса, қишлоқ жойларда, шинам ва қулай ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, истеъмолчилар учун ҳамма жойда сифатли ичимлик суви етказиб берилишига эришиш, республикада сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар 2017 — 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини янада ривожлантириш ҳамда модернизациялашнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
аҳолининг, айниқса қишлоқ жойлардаги аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
сув олиш, канализация иншоотлари ҳамда водопровод тармоқларининг янгиларини қуриш, мавжудларини қайта тиклаш ва реконструкция қилиш, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар, машиналар, механизмлар, таъмирлаш-фойдаланиш ва ўлчов техникаси билан жиҳозлаш;
сув таъминоти соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан, истеъмол қилинган сув ва кўрсатилган хизматлар ҳажмини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш;
ичимлик суви ишлаб чиқаришнинг технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш, белгиланган талабларга мувофиқ сувнинг сифатли бўлишини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига энергия ҳамда сувни тежайдиган технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш;
сув таъминоти ва канализация тизимларини, шу жумладан, давлат билан хусусий сектор шериклиги асосида бошқарувнинг бозор тамойилларига мос келадиган механизмларини жорий этиш;
сув таъминоти ташкилотларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларга нарх шакллантириш тартибини такомиллаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 — 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йилнинг охирига қадар ҳар бир аҳоли пункти ва умуман ичимлик суви таъминоти ташкилотлари бўйича сув таъминоти тизими объектлари (қудуқлар, сув олиш иншоотлари, магистрал водопроводлар, тақсимлаш тармоқлари ва бошқа объектлар) паспортлаштирилишини, шунингдек, паспортлаштириш натижалари бўйича ичимлик суви таъминоти тизими объектларининг электрон маълумотлар базаси яратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси (кейинги ўринларда — Республика жамғармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузурида сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий жамғармалар) ташкил этилсин.
сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурларини (кейинги ўринларда — дастурлар) бажариш доирасидаги лойиҳа-қидирув ишларини;
дастурлар доирасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилишни амалга ошириш ҳамда энергия тежовчи ускуналар ва махсус техникалар харид қилишни молиялаштиришда фойдаланилиши белгилансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидагилар Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ бўйича тушумлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган тегишли маблағлар;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Ўзсувтаъминот» АЖнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича аҳолига, айниқса қишлоқ жойларда сифатли ичимлик суви етказиб берилишини ташкил этиш доирасида махсус техника учун ёқилғи-мойлаш материалларига зарур лимитлар ажратсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 7 иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси (кейинги ўринларда — Республика жамғармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий жамғармалар) маблағларини бошқариш, шу жумладан Республика ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) молиялаштириш учун ташкил қилинган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ бўйича тушумларга мос равишда Давлат бюджетидан ажратиладиган ажратмалар;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларга Дастурни бажариш доирасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, лойиҳа-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёжга қараб ҳар ойда ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Халқаро молия ташкилотлари ва донорларнинг грантлари ҳамда имтиёзли кредитлари, хайр-эҳсон қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг ғазначилик ҳисобварақларига тушади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармаси ҳисоб-китоб касса марказида очиладиган ғазначилик ҳисобварақларида жамланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан қуйидагиларни молиялаштиришда фойдаланилади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастур доирасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, энергия тежовчи ускуналар ва махсус техникалар харид қилиш.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш департаментининг «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси» маблағларини бошқариш бўлими томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Молия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш департаментининг «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси» маблағларини бошқариш бўлими::
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини қомплекс ривожлантириш ва модернизация қилишнинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда, зарур ҳолларда жойларга чиқиб иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
дастурларни амалга ошириш доирасида сув таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича манзилли рўйхатлар бажарилишининг таҳлилини амалга оширади;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига маълум қилиш учун Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уни чораклар ва ойлар бўйича тақсимлаган ҳолда бир йиллик ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлайди;
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ойма-ой тақсимотини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг раҳбариятига тасдиқлаш учун киритади;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурини молиялаштириш учун назарда тутилган Жамғарма маблағлари ҳисоби юритилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг еттинчи — тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш давлат дастури ва Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Давлат бюджети ва бошқа манбалардан тушадиган тушумларнинг келгуси йилги прогнозларини тайёрлайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 июлга қадар барча йўналишлар бўйича Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар харажатлари прогнозини ҳамда сув таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишнинг кейинги йилги манзилли рўйхатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда ҳар йили:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1 июлга қадар навбатдаги йилга мўлжалланган сув таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича манзилли рўйхатларнинг якуний параметрларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгилаб берилган Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларга келиб тушиши прогноз қилинаётган маблағлар доирасида шакллантиради;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1 августга қадар шакллантирилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 кун ичида келгуси йилга ўрнатилган харажатлар ҳажми тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖни хабардор қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағлари Молия вазирлигининг ахборот тизимида республика ва ҳудудий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидан сарфланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ва ҳудудий молия органларида рўйхатга олинган тегишли харажатлар сметалари асосида ҳамда қонунчиликда ўрнатилган тартибда ўтказилган танлов савдоларининг натижаларига кўра ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурини бажариш учун амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича шартномаларни ўрнатилган тартибда рўйхатга олади ҳамда улар бўйича тўловларни фақатгина харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида ва тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ равишда амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачиларнинг тўлов топшириқномалари асосида, манзилли рўйхатлар бўйича ўрнатилган лимитлар ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи тендер (танлов) савдоларининг натижаларини ҳисобга олиб тузилган шартномаларга мувофиқ қопланади:
қурилиш, реконструкция ва модернизация қилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича қурилишнинг прогноз қилинаётган йилига белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизига қадар миқдорда тенг улушлар билан бўнак тўловларини амалга ошириш;
ажратилган бўнакнинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олиб, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ой жорий молиялаштириш;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
21. Жорий молия йили якунлари бўйича қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмай қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жамғарма даромадлари ва харажатларининг балансини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилган тартибда кейинги молия йилида тўланиши лозим.
22. Жамғарма ҳисобварақларидаги маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун, шу жумладан вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
23. Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфланиши ҳисобини юритиш ҳамда улар юзасидан ҳисобот тузиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. «Ўзсувтаъминот» АЖ» ҳар ой, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 кунидан кечиктирмай Молия вазирлигига ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл асосида тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан тақдим этилган сув таъминоти ва канализация тизимини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида, шу жумладан тўланган маблағлар, шунингдек, уларнинг бирламчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактуралар)га ва амалда бажарилган ишлар (хизматлар) ҳажмларига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида доимий мониторингни амалга оширади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича жавобгарлик «Ўзсувтаъминот» АЖ зиммасига юкланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
LexUZ шарҳи