Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) амал қилиш муддатини узайтириш тартибини белгилайди.
1. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади.
3. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Патент божлари ва тўловлари ставкаларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
11. Ушбу Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, гувоҳнома эгасига мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида Агентлик томонидан сўров юборилади.
12. Мавжуд бўлмаган ҳужжатлар ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлардаги камчиликлар бартараф этилиб, Қоидаларнинг 11-бандида кўрсатилган муддат ичида тақдим этилмаган тақдирда, Агентлик томонидан гувоҳнома эгасига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборилади.
14. Аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда гувоҳнома эгаси гувоҳноманинг амал қилиш муддати ёки мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтмаган бўлса, Агентлик билдиришномасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қўшимча патент божи тўламасдан такроран гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза тақдим этиши мумкин. Бунда мазкур Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, Агентлик томонидан сўров юборилмаган ҳолда аризани қаноатлантириш рад этилади.
15. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилмайди. Мазкур ҳолатда Қонунда белгиланган тартибда товар белгисини ва хизмат кўрсатиш белгисини ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатга олиш умумий асосларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2873-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2873-1/0270-сон)

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига
_______________________________
(Ф.И.О., ёки юридик шахснинг номи) _______________________________


Манзил: ________________________ Телефон: _______________________


АРИЗА


— товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир

— товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги

________ — рақамли гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириб беришингизни сўрайман.

Илова қилинаётган ҳужжатлар: (кераклиси [X] билан қайд этилсин)


— гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

— товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мазкур жўғрофий объектда эканлигини ва гувоҳномада кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


— гувоҳнома эгасининг ишончномаси*.

Гувоҳнома эгаси (ёки патент вакили) _________________________________

______

(Ф.И.О., ёки юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.)

(имзо)

Сана ______________

(М.Ў.) (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази