Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Иқтисодиёт тармоқларида нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ҳамда самарали фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишнинг ягона тизимини такомиллаштириш, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йўл 21 сентябрдаги 439-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2—6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 322-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 322-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 322-модда)
Низом матнидаги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг «Ўзнефтгазинспекция»сига берилган кўрсатмалар «Ўздавнефтгазинспекция»га кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «сўзсиз» сўзи «акцептсиз» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган мазкур қарорга 11-иловадаги «Акцияларининг назорат ва давлат пакетлари, мол-мулки «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси устав фондига бериладиган акциядорлик компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати»дан ҳамда 12-иловадаги «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси тузилмаси»дан «Ўзнефтгазинспекция» Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси» ҳамда «Ўзнефтгазинспекция» сўзлари чиқариб ташлансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази