Ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан таълим муассасалари битирувчиларини касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
грант ёрдами ажратиш тўғрисида 2014 йил 5 августдаги Ҳадли битимга мувофиқ Корея Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва Ўзбекистонда касбга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) учун 8,5 млн АҚШ доллари миқдорида грант (кейинги ўринларда грант деб аталади) бериши;
лойиҳа доирасида Шаҳрисабз шаҳрида 60 ўринли ётоқхонаси билан қуввати 240 ўқувчи ўрнига тенг бўлган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади), ташкил этилиши назарда тутилганлиги;
Марказни (кейинги ўринларда объект деб аталади) ташкил этиш учун Шаҳрисабз шаҳридаги собиқ «Ҳужум» фабрикасининг маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари ажратилганлиги, қурилиш учун ер участкасини тайёрлаш таъминланганлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги;
грант маблағлари ҳисобига четдан олиб келинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар, шу жумладан автотранспорт воситалари, ишлар (хизматлар)нинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), шунингдек қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши;
лойиҳани амалга ошириш доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси (кейинги ўринларда KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси деб аталади) объект қурилишининг буюртмачиси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, Марказ давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва бевосита Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармасига бўйсунади, умумий ўқув-методик раҳбарлик эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юкланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда)
ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни битирган доимий ишга эга бўлмаган шахсларни ўқитиш муддати 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бепул касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш: металлга ишлов бериш ва чилангарлик (пайвандловчилар, чилангарлар ва металлга ишлов бериш мутахассислари), электр ва электроника (электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратураларни таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари), ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш), йигирув ишлаб чиқариши технологияси (йигирув-тўқув ускунаси оператори ва бошқалар) ва тикув жараёни технологиялари (кенг ассортиментдаги тайёр кийимлар конструкторлари, тикув ускунаси операторлари ва бошқалар);
меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек иш берувчиларнинг буюртманомалари бўйича — ходимларни, ҳар йили ўқитиладиганлар сонининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда, Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тўлов асосида қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, Марказнинг таъминоти, ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларни ва автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, расмийлаштириш ва ташиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси тасарруфидаги маблағлари ҳисобига қопланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Марказнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари татбиқ этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ўқувчиларга бевосита Марказда бепул ўқиган даврида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга стипендия тўланади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказнинг ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларига аниқ миқдори Марказ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси маблағларидан 40 фоизгача миқдорда доимий устама белгилаш тўғрисидаги;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
пулли қисқа муддатли курслар ташкил этишдан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган Марказни моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Марказни ривожлантириш жамғармаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Марказ уставини ҳамда Марказ ишида қўлланадиган зарур ўқув-методик дастурлар ва материаллар;
Марказни ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган фойда нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда, қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматларнинг қийматини шакллантириш методикасини аниқлашни назарда тутувчи Марказни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг белгиланган педагогик ва ўқув-ишлаб чиқариш юкламаларидан келиб чиққан ҳолда Марказнинг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига грантга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юклансин.
«Ўзбекэнерго» АЖ билан биргаликда Марказ қурилиши учун ажратилган майдонда жойлашган эски электр трансформаторини қуввати камида 1000 кВА бўлган янгисига алмаштирилишини ҳамда қуввати айнан шундай бўлган захира трансформатори ўрнатилишини;
объектга туташ ҳудудни ободонлаштиришни (асфальтлаш, пиёдалар учун йўлаклар ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш ва бошқалар), шунингдек коммуникация тармоқлари ўтказилишини (электр, иситиш тизими, ичимлик сув, канализация, телефон алоқаси ва бошқалар) таъминласин.
11. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ лойиҳа доирасида Марказнинг қурилиши ва жиҳозланиши учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб келинадиган товарларни темир йўл станцияларида сақлаш ва юклаш-тушириш ишларининг тўлов ундирилмасдан бажарилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилишини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасига лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/824/0115-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда)