Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2020 14.03.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2867
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қарори, 14.03.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2867
Кучга кириш санаси
23.06.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2867]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 2 октябрдаги 01-02/8-50-сонли ««Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2867-1, 04.11.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. ТОХИРИЙ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 8 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/8-3-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 8 февралдаги 01-02/8-3-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли, шунингдек уни тўлдириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қийматига ва божхона тўловларига тузатишлар киритиш (бундан буён матнда БҚБТТ деб юритилади) — божхона юк декларациясида (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) кўрсатилган товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари бўйича маълумотларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун фойдаланиладиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис (бундан буён матнда мутахассис деб юритилади) — декларант ёки божхона брокери номидан БҚБТТни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига тақдим этиш учун ваколатли шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон БҚБТТ — мутахассиснинг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқланган, «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ТЭДААТ деб юритилади) воситасида тақдим этилган электрон шаклдаги БҚБТТ ёки қоғоз шаклдаги БҚБТТнинг электрон ташувчида тақдим этилган электрон нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. БҚБТТ товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари бўйича маълумотларига тузатишлар киритилаётган БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. БЮД электрон шаклда тақдим этилганда, БҚБТТ ҳам электрон шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮД қоғоз шаклда тақдим этилганда, БҚБТТ ҳам қоғоз шаклида тўрт нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ва қуйидагича тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи нусха — божхона органлари иш йиғма жилдларида қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи нусха — штатида мутахассис бўлган божхона брокери ёки декларант учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи нусхалар — декларант учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар БҚБТТ қоғоз шаклда тақдим этилса, мутахассис божхона органларига ўзининг ЭРИси билан тасдиқланган унинг электрон нусхасини ҳам тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. БҚБТТ мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ БҚБТТ-1 асосий шакл, ушбу Йўриқноманинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатларда эса, мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ БҚБТТ-2 қўшимча шаклдан иборат. БҚБТТ-1 ва БҚБТТ-2 варақлари БЮДнинг варақларига мос равишда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон БҚБТТ божхона органларига белгиланган формат ва тузилишга мувофиқ тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. БҚБТТ ўзбек ёки рус тилида тушунарли тўлдирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БҚБТТда ўчиришлар ва бўяшлар бўлмаслиги керак. Тушунарсиз тўлдирилган БҚБТТлар божхона органлари томонидан расмийлаштириш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. БҚБТТ-1 бир ёки ундан ортиқ номдаги (бир хил ва айнан шундай Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) бўйича ўнта рақам даражасига мувофиқ таснифланганда) товарларнинг кўрсаткичларига тузатишлар киритилаётган маълумотларни, агар бундай товарларга нисбатан бир хил ва айнан шундай божхона режими ўрнатилган бўлса, акс эттириш учун фойдаланилади. БҚБТТ-1нинг графаларини тўлдиришнинг умумий тартиби БЮДнинг тегишли графаларини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бирдан ортиқ номдаги товарларнинг кўрсаткичларига тузатишлар киритилганда, ҳар бири яна икки номдаги товарларнинг маълумотларига тузатишлар киритиш имкониятини берадиган бўлса, БҚБТТ-2дан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БҚБТТ-2нинг графаларини тўлдириш тартиби БҚБТТ-1нинг тегишли графаларини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. БҚБТТни расмийлаштириш мутахассис томонидан тақдим этилган кундан эътиборан уч иш куни ичида божхона органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштируви вақтида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар чиқариб юборилганидан кейин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва миқдори уларни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларга мос эмаслиги аниқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қиймати декларациясида товарнинг маълум қилинган божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари миқдорига таъсир этган техник хатолар аниқланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Товар чиқариб юборилганидан кейин унинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартли чиқариб юборилган товарга нисбатан унинг узил-кесил божхона қиймати декларантнинг ёки божхона брокерининг қўшимча ахбороти асосида аниқланса ёхуд декларант ёки божхона брокери Божхона кодексининг 321-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан аниқланган божхона қийматини қабул қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни декларациялашда содир этилган, товарнинг божхона қийматининг ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган техник хатолар аниқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган нотўғри декларациялаш аниқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълум қилинган божхона қийматининг божхона ҳудудига олиб кирилган ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқилган товарнинг миқдори ва (ёки) сифати контракт (шартнома, келишув) шартларидан четга чиқиши туфайли товарнинг ҳақиқий қийматига мос эмаслиги божхона декларациясини қабул қилиш санасида аниқланган бўлса. Божхона кўздан кечируви далолатномаси, шунингдек контракт (шартнома, келишув) тарафлари ўртасида келишилган, божхона тўловлари ундирилмайдиган товар бўйича — товарнинг миқдорига оид эътироз ёки божхона тўловлари ундириладиган товарлар бўйича — экспертиза хулосаси товарнинг мос эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловларининг суммалари қайтарилишига ёки қўшимча тўланишига олиб келадиган ёки товарнинг божхона қиймати миқдорига таъсир кўрсатган бошқа асослар юзага келган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг пайдо бўлишига олиб келган бўлса, ана шу қарздорлик суммасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш қайси товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилаётган бўлса, фақатгина ўша товарга нисбатан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шаклини тақдим этиш орқали маълум қилинади, бу шакл божхона декларациясининг ажралмас қисми бўлиб, унинг маълумотларига товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари бўйича тузатишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар декларант ёки божхона брокери божхона органи томонидан товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига киритилган тузатишларга рози бўлмаса, у товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишнинг божхона органи томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинган товарларнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари кўрсатилган шаклини имзоламасликка ҳақли. Бу ҳолларда декларант ёки божхона брокери товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш сабабларини тушунтириб беришни божхона органидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига сўров юборилиши декларантни ёки божхона брокерини божхона тўловларини тўлашдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин божхона органи томонидан товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилиши устидан декларант ёки божхона брокери белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. БҚБТТдаги маълумотларни маълум қилишда Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) кўрсатилган таснифлагичлардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. БҚБТТни тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мутахассис томонидан қуйидаги графалар тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7, 8, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 17, 17а, 20, 22, 23, 24, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 50, 52, 54.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2, 7, 8, 24, 31, 32, 35, 40, 41, 50 ва 52 графаларда БЮДнинг тегишли графаларидаги маълумотлар такрорланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қолган графалар мутахассис томонидан қуйидаги кўринишда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-графа. «Тузатиш тури».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи бўлмада тузатиш киритишнинг саккиз рақамли коди кўрсатилади — Х/Х/Х/Х/Х/Х/Х/Х.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи элемент тузатиш киритиш қайси босқичда амалга оширилаётганлигини кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — божхона расмийлаштируви вақтида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — товар чиқариб юборилганидан кейин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи элемент БЮДда кўрсатилган маълумотларга ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлган шароитларни кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — БЮДда кўрсатилган маълумотларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги декларантнинг мурожаати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — ҳужжат ва маълумотларни текшириш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текширув натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — қонуний кучга кирган суд органларининг қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи элемент товарнинг миқдори ва (ёки) вазнига нисбатан БЮДда кўрсатилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилишини кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;

1 — техник хатоликлар (ўлчов бирликлари нотўғри кўрсатилганлиги, маълумотларни кодлашдаги хатоликлар ва ҳ.к.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — товарнинг миқдори ва (ёки) вазни БЮДда ва (ёки) ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) шартларида назарда тутилган товарнинг миқдори ва (ёки) вазнига нисбатан номувофиқликлар, шу жумладан бир вақтнинг ўзида техник хатоликлар аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчи элемент БЮДда кўрсатилган товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва (ёки) тариф преференциялар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритилишини кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — тариф преференцияларини бериш шартларига риоя этилмаганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қарорлари хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни кўриб чиқилиши натижалари юзасидан ёки қонуний кучга кирган суд органларининг қарорлари асосида тариф переференциялари берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 — товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона тўловларини тўловчининг аризаси бўйича тариф преференциялари тикланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчи элемент БЮДда кўрсатилган товарнинг ТИФ ТН бўйича кодига ўзгартириш киритилишини кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — ўзгартириш мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — товарнинг ТИФ ТН бўйича нотўғри таснифланганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчи элемент БЮДда кўрсатилган товарнинг божхона қийматига нисбатан маълумотларга ўзгартиришлар киритилишини кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — техник хатоликлар (чоп этишдаги хатоликлар, арифметик хатоликлар, шу жумладан валюта курсининг нотўғри қўлланилиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — қўшимча ҳисоблаш (чегириш) натижасидаги хатоликлар, шу жумладан, бир вақтнинг ўзида техник хатоликлар аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — товарнинг божхона қийматини ҳисоблаш учун асос ва (ёки) божхона қийматини аниқлашнинг усулини танлашдаги хатоликлар, шу жумладан бир вақтнинг ўзида техник хатоликлар ёки қўшимча ҳисоблаш (чегириш) натижасидаги хатоликлар аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 — товарнинг божхона қийматини аниқлаш имконияти бўлмаганлиги натижасида шартли чиқариб юборилган товарнинг божхона қийматига ўзгартиришлар киритилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Еттинчи элемент БЮДда кўрсатилган ҳисобланган (тўланган) божхона тўловларига нисбатан маълумотларга ўзгартиришлар киритилишини кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — божхона йиғимлари, солиқларни тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар, божхона божларини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар шартларига риоя қилинмаганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — декларант томонидан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланишдан воз кечганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тақдим этилган божхона тўловлари тўланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 — божхона тўловларини, фоизларни ва (ёки) пеняларни тўлаш муддати келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 — БЮДда кўрсатилган ундирилган бошқа тўловлар тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саккизинчи элемент БЮДда кўрсатилган бошқа маълумотларга ўзгартиришларни кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — товарлардан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш бўйича чекловлар ва (ёки) маълум қилинган божхона процедуралари шартларига риоя этилмаганлиги, шунингдек белгиланган муддатларда божхона процедуралари тугатилмаганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — божхона процедураси муддатлари узайтирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — БЮДда кўрсатилган тақдим этилган божхона тўловларини тўлашни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча элементлар «/» бўлиш белгиси орқали кўрсатилади, элементлар ўртасида пробел бўлишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, 2/2/0/0/0/3/0/0 қуйидагини билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар чиқариб юборилганидан кейин тузатиш киритилиши амалга оширилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар чиқариб юборилганидан кейин божхона назорати жараёнида аниқланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг усулини танлашда хатоликка йўл қўйилганлиги натижасида тузатиш киритиш амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг иккинчи бўлмасида БЮДнинг 1-графаси биринчи бўлмасидаги товарларни олиб ўтилишининг йўналиши кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг учинчи бўлмасида БЮДнинг 1-графаси иккинчи бўлмасидаги божхона режимининг рақамли коди кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 3-графа. «Қўшимча варақлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БҚБТТ варақларининг умумий сони, шу жумладан асосий ва барча қўшимчалари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, агар битта БҚБТТ иккита қўшимча варақларга эга бўлса, асосий варағида «1/3»; биринчи қўшимча варағида «2/3»; иккинчи қўшимча варағида «3/3» кўрсатилиши лозим. Агар БҚБТТ қўшимча варақларга эга бўлмаса «1/1» кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БҚБТТ электрон шаклда тақдим этилганда, графада электрон БҚБТТ қоғозга чоп этилгандаги каби варақнинг тартиб рақами ва БҚБТТ варақларининг умумий сони мазкур кичик бандда белгиланган тартибда кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 5-графа. «Товарлар номларининг умумий сони».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада товарлар номларининг умумий сони (рақамлар билан) кўрсатилади. Бу сон БҚБТТнинг 31-графаларида тўлдирилган миқдорга мувофиқ бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 11-графа. «Савдо қилинаётган мамлакат».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада савдо қилувчи мамлакатга аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, савдо қилувчи мамлакатнинг аниқлик киритилган номи кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 12-графа. «Умумий божхона қиймати».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг чап бўлмасида товарнинг тузатиш киритилган божхона қиймати БҚБТТнинг 45-графаси чап бўлмасида кўрсатилган, товарнинг тузатиш киритилган божхона қиймати ва БЮДнинг 45-графасидаги қолган товарлар бўйича (товарнинг божхона қийматига тузатиш киритилмаганлари учун) аниқланадиган сумма сифатида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўнг бўлмасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮДнинг 12-графасидаги маълумот, агар биринчи маротаба тузатиш киритилаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундан олдинги БҚБТТнинг чап бўлмасидаги маълумот, агар илгари товарнинг божхона қийматига тузатишлар киритилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 13-графа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада АҚШ доллари курсига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан аниқлик киритилган курси кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 14-графа. «Декларант/божхона брокери».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада БҚБТТни тўлдирган ва божхона органига тақдим этаётган штатида мутахассиси бўлган божхона брокери ёки декларант тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 15-графа. «Жўнатувчи мамлакат».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада товарларни жўнатувчи мамлакатга аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, жўнатувчи мамлакатнинг аниқлик киритилган номи кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 15а-графа. «Жўнатувчи мамлакат коди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-графа ўзгарган ҳолатларда, жўнатувчи мамлакатнинг аниқлик киритилган коди қўйилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 17-графа. «Келиб тушадиган мамлакат».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада товарларни келиб тушадиган мамлакатга аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, келиб тушадиган мамлакатнинг аниқлик киритилган номи кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) 17а-графа. «Келиб тушадиган мамлакат коди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-графа ўзгарган ҳолатларда, келиб тушадиган мамлакатнинг аниқлик киритилган коди қўйилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) 20-графа. «Етказиб бериш шартлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада етказиб бериш шартларига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, аниқлик киритилган етказиб бериш шартлари кўрсатилади. Бунда графанинг биринчи бўлмасида Етказиб бериш шартлари таснифлагичига мувофиқ етказиб бериш шартининг рақамли, иккинчи бўлмасида географик пункт кўрсатилган ҳолда етказиб бериш шартининг қисқача ҳарфли коди кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) 22-графа. «Валюта ва товарларнинг умумий фактура қиймати».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада товарнинг фактура қийматига аниқлик киритилиши (ўзгартирилиши) билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, товарнинг фактура қийматига аниқлик киритилган миқдори кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) 23-графа. «Валюта курси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада 22-графанинг чап бўлмасида кўрсатилган валюта курсига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги товарнинг фактура қиймати маълум қилинган валюта курсининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан аниқлик киритилган курси кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) 32-графа. «Товар №».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮДнинг тегишли графасидаги товарнинг тартиб рақами кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) 33-графа. «Товар коди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада товарнинг ТИФ ТН бўйича аниқлик киритилган коди кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) 34-графа. «Келиб чиқиш мамлакати коди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада товарларнинг келиб чиқиш мамлакати кодига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, келиб чиқиш мамлакатининг аниқлик киритилган коди кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) 36-графа. «Преференция».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада маълумотларга аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, Преференциялар, имтиёзлар ва божхона тўловларини тўлашни бошқа хусусиятлари таснифлагичга мувофиқ аниқлик киритилган ҳарфли кодлари кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда графа тўлдирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) 37-графа. «Процедура».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада процедура кодининг ўзгартирилиши ёки аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, процедуранинг аниқлик киритилган коди кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) 38-графа. «Нетто вазн (кг)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада товарнинг нетто вазнига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, товарнинг аниқлик киритилган ва нетто масса миқдори кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) 42-графа. «Товарнинг фактура қиймати».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада товарнинг фактура қийматига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, мазкур графада товарнинг аниқлик киритилган фактура қиймати кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) 44-графа. «Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графа агар декларант ёки божхона брокери томонидан қўшимча ҳужжатлар (ташқи савдо контрактига (шартномасига, келишувига) қўшимчалар ва ҳ.к.), шунингдек товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилишига таъсир этиши мумкин бўлган бошқа ҳужжатларни (ахборотлар, хулосалар, маълумотлар ва ҳ.к.) тақдим этилаётган ҳолатларда тўлдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23) 45-графа. «Божхона қиймати».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур графанинг чап бўлмасида 31-графада баён этилган, тузатишлар киритилган товарнинг божхона қиймати ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг ўнг бўлмасида шартнома ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮДнинг тегишли графасидаги маълумот, агар товарнинг божхона қийматига биринчи маротаба тузатишлар киритилаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БҚБТТнинг тегишли чап бўлмасидаги маълумот, агар тузатишлар киритиш қайта амалга оширилаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24) 46-графа. «Статистик қиймат».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада товарнинг аниқлик киритилган статистик қиймати кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25) 47-графа. «Божхона тўловларининг ҳисоби».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловларини ҳисоб-китоб қилишда «Тўлов тури», «Ҳисоблаш асоси», «Ставка», «Сумма» ва «ТУ» устунларини тўлдириш тартиби БЮДнинг 47-графаси устунларини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аввалги сумма» устунида ҳар бир тўлов тури бўйича илгари БЮДда маълум қилинганининг, агар тузатишлар биринчи маротаба амалга оширилаётган бўлса ёки тегишли БҚБТТда қайд этилганининг, агар тузатишлар киритиш қайта амалга оширилаётган бўлса суммалари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгартириш» устунида «Сумма» ва «Аввалги сумма» устунларида кўрсатилган тафовут миқдори қуйидаги белги билан кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«+», агар божхона тўловларини қўшимча ҳисобланиши амалга оширилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«–», агар божхона тўловларини қайтарилиши амалга оширилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жами» устунида «Ўзгартириш» устунида кўрсатилган миқдорий йиғинди кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26) 54-графа. «Жой ва сана:».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графани тўлдириш тартиби БЮДнинг тегишли графасини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Божхона органининг мансабдор шахси томонидан 44 ва «D» графалар тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Божхона органининг мансабдор шахси томонидан графаларни тўлдириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 44-графа. «Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада 904 тартиб рақами остида товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) графа D.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада божхона органининг таркибий тузилмалари раҳбарларининг шахсий муҳри (агар бўлса) ва санаси билан тасдиқланган имзоси қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БҚБТТ электрон шаклда тақдим этилганда, графада божхона органининг таркибий тузилмалари раҳбарлари томонидан БҚБТТни расмийлаштириши тўғрисида белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 175-модда)