Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 212-сон «Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиладиган вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларнинг рўйхатини, уларни озод этиш шартларини, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2156, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги, 2016 йил 20 июндаги 212-сон «Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиладиган вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларнинг рўйхатини, уларни озод этиш шартларини, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилайди.».
«Хорижий автотранспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно. Мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғимни тўлаган ҳолда хорижий автотранспорт воситасини ушбу муддатдан ортиқроқ муддатга вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.»;
иккинчи хатбошидаги «уч ойдан» деган сўзлар «олиб кирилган санадан эътиборан тўқсон календарь кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 16-банддаги «Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида ушбу автотранспорт воситасига товар сифатида олиб кирилаётган деб қаралади» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасида бўлишига қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ўтган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб. сантиметридан — 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«17. Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатини узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг мазкур хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги ҳудудий бошқармасига муддатни узайтиришни сўраб мурожаат қилиши лозим.
Мурожаатга божхона органларининг ҳисоб рақамига мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ваколатли банк томонидан берилган ҳужжат нусхаси илова қилинади.
Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси вақтинча олиб кириш муддатини йиғим қанча муддат учун тўланган бўлса, шунча муддатга узайтиради ва «Авто» ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.
18. Хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда вақтинча олиб кириш муддатини узайтириш бўйича мурожаат қилмаса, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши билан бир қаторда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим ундирилади, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно.».
«20. Хорижий автотранспорт воситасини олиб чиқиш муддатини бузганлик учун тегишли чора кўрилиб, йиғим тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ёки божхона пости томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақланиши лозим.
агар вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаси хатланган, мусодара қилинган, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ва бу ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлса.».
9. 50-банддаги «ЮЕБНК ёки ХЙТ китобчаси» деган сўзлар «товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«52. Товар сифатида олиб кирилган автотранспорт воситаси «эркин муомалага чиқариш» ёки «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ТИФ божхона пости томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар (кейинги ўринларда электрон маълумотлар деб юритилади) ДБҚнинг электрон базаси орқали шакллантирилади ва ДЙҲХХга реал вақт режимида юборилади.
ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмайдиган автотранспорт воситаларига электрон маълумотлар юборилмайди.».
11. 55-банддаги «берилган гувоҳномада» деган сўзлар «шакллантирилган электрон маълумотларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 56-банддаги «гувоҳнома расмийлаштирилмайди» деган сўзлар «электрон маълумотлар юборилмайди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«57. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос электрон маълумотлар ҳамда БЮД ҳисобланади.
Ваколатли идоралар томонидан мусодара қилинган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар ва БЮД талаб этилмайди.
«Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар 3 йил давомида, «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар эса вақтинча олиб кириш муддати тугагандан сўнг 3 йил давомида божхона органларининг маълумотлар базасида сақланади.
ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида автотранспорт воситаларини қайд этиш ва бошқа ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўплами 5 йил давомида сақланади.
«Вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларини ўзга шахсга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказиш электрон маълумотлар қайта расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.».
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий яшаш манзили, телефон рақами ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар;
юридик шахс учун — унинг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ҳамда электрон почта манзили (мавжуд бўлса).