Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг
1-ИЛОВА
|
Т/р |
Иш турлари |
Ўқув йили давомидаги соатлар ҳажми |
|
I. Ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари — 660 соат** | ||
|
1. |
Ўқув амалиётини ўтказиш ва ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш. |
660 соат (Ўқув режаси асосида) |
|
II. Ишлаб чиқариш таълимини амалга ошириш — 1045 соат** | ||
|
2. |
Ўқув-ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажарилиши зарур бўлган иш турлари: ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда тақвимий-мавзулар режаларини тузиш; ҳар бир ўқув амалиёти машғулоти учун ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш; ўқув амалиёти машғулотининг кириш инструктажи учун материаллар тайёрлаш; назорат саволлари (тест ва бошқалар) ва топшириқлари тўпламини ишлаб чиқиш; ўқув амалиёти бўйича тайёрланган ўқув-услубий мажмуани расмийлаштириш; ўқув амалиёти машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўриш; очиқ дарс ўтказишга тайёргарлик кўриш; ўқув амалиёти машғулотига қатнашмаган ва ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш; ўқув амалиёти машғулотларини таҳлил қилиш; ўқув амалиёти бўйича якуний назоратни ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти якуни бўйича ўқувчилардан ҳисоботни қабул қилиш; ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш учун корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш ишларида иштирок этиш; битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш; касбий-амалий имтиҳонларни топшириш учун ўқувчиларга маслаҳат бериш; касбий-амалий имтиҳонларни ўтказиш учун иш ўринларини тайёрлаш; ўқувчиларни касб маҳорати ва бошқа танловларга тайёрлаш; 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олиш ва касбга йўналтиришда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш; таълим муассасасининг педагогик кенгаши ва бошқа йиғилишларида иштирок этиш; Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***. |
1045 соат |
|
3. |
Ўқув-ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажариладиган қўшимча иш турлари: дарслик ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш; электрон дарслик тайёрлаш; мультимедиали ўқув ишланмаларини ишлаб чиқиш; ўқув қўлланма ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш; методик қўлланма ёзиш; услубий ишланма ёзиш; ўқув амалиёти учун видеороликлар тайёрлаш; мақола, тезис ёзиш ва уни нашр эттириш; дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарслик, методик қўлланма, услубий ишланма, ўқув амалиёти учун назорат саволлари ёки топшириқлари тўпламига тақриз бериш; таълим стандарти, намунавий ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш ишларида иштирок этиш; ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахоналарни (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) жиҳозлаш ҳамда зарур хом ашё ва материаллар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш; ўқув амалиёти машғулотини ўтказиш учун зарур хом ашё ва материалларни қабул қилиб олиш, уларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш; ёш ишлаб чиқариш таълими усталарига услубий-амалий ёрдам бериш; тўгараклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш; ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахонадаги (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) носоз жиҳоз ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва созлаш ишларида иштирок этиш; ўқувчиларнинг ихтирочилик, ижодий, амалий ишларига раҳбарлик қилиш; малака ошириш, қайта тайёрлаш, захира кадрлар тайёрлаш ва бошқа қисқа муддатли курсларда ўқиш; илғор технологиялар соҳасидаги малакасини бевосита ишлаб чиқаришда ошириб бориш; мастер-класс ўтказиш; семинар, тренинг, конференция, давра суҳбати ва бошқа жамоат тадбирларида иштирок этиш; ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида ўтказиладиган танлов ва/ёки кўргазмаларда иштирок этиш; танловларда ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этиш; турли комиссиялар, ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш; олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик (интеграция) ишларида иштирок этиш; педагогик кенгаш муҳокамасига қўйиш учун масала ва материаллар тайёрлаш; педагогик кенгаш ёки кафедра йиғилишида котиб вазифасини бажариш; битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш; касбий фанлар мажмуаси бўйича давлат имтиҳони учун саволлар тўпламини ишлаб чиқишда иштирок этиш; курс иши ва/ёки битирув малакавий ишларига тақриз бериш; якуний давлат аттестация комиссияси ишида иштирок этиш; таълим муассасасининг маслаҳат маркази фаолиятида иштирок этиш. Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***. |
|
|
III. Тарбиявий ишларни амалга ошириш — 160 соат** | ||
|
4. |
Ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажарилиши зарур бўлган иш турлари: таълим муассасасининг ўқувчилар турар жойи ва/ёки ўқув биносида навбатчилик қилиш; бириктирилган гуруҳда дарс машғулотларига мунтазам қатнашмайдиган ва давомати паст бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан ишлаш; бириктирилган микроучасткада истиқомат қилувчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ қатнашишини таъминлаш бўйича олиб бориладиган ишлар. Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***. |
160 соат. |
|
5. |
Ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан қўшимча бажариладиган иш турлари: маънавий-маърифий соҳадаги ишларда иштирок этиш; имтиёзли (бепул) овқатланиш мавжуд бўлган таълим муассасаларининг ошхонасида навбатчилик қилиш. Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***. | |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Иш турлари |
Вақт меъёри, соат |
Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш |
|
I. Ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари | |||
|
1. |
Ўқув амалиётини ўтказиш ва ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш. |
Ўтказилган ўқув амалиётининг 1 академик соат машғулоти учун 1 соат; ўтказилган ишлаб чиқариш амалиётининг 1 академик соат машғулотига раҳбарлик учун 1 соат. |
Ўқув машғулоти журнали асосида. |
|
II. Ишлаб чиқариш таълимини амалга ошириш | |||
|
2. |
Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда тақвимий-мавзулар режаларини тузиш. |
Бир ўқув ёки ишлаб чиқариш амалиёти бўйича ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун — 20 соат; бир ўқув ёки ишлаб чиқариш амалиёти бўйича ишчи ўқув дастурини такомиллаштириш учун — 6 соат; бир ўқув ёки ишлаб чиқариш амалиёти бўйича тақвимий-мавзулар режасини тузиш учун — 5 соат. |
Таълим муассасаси педагогик кенгаши қарори асосида. Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида. |
|
3. |
Ҳар бир ўқув амалиёти машғулоти учун ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш. |
Ўқув амалиётининг машғулотини ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш учун — 24 соат. Бунда ўқитиш технологияси модели учун — 2 соат; ўқитиш технологик харитаси учун — 2 соат; йўриқли технологик харита учун — 14 соат; дидактик материаллар учун — 6 соат; ўқув амалиётининг машғулотини ўқитиш технологиясини такомиллаштириш учун — 4 соат. |
Таълим муассасасининг методик кенгаши қарори асосида. |
|
4. |
Ўқув амалиёти машғулотининг кириш инструктажи учун материаллар тайёрлаш. |
Ҳар 6 соатлик машғулотга тайёрланган материал учун — 1 соат. |
Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида. |
|
5. |
Назорат саволлари (тест ва бошқалар) ва топшириқлари тўпламини ишлаб чиқиш. |
Ҳар бир назорат саволлари ва топшириқлари вариантлари тўпламини ишлаб чиқиш учун — 10 соат; ҳар бир назорат саволлари ва топшириқлари тўпламини такомиллаштириш учун — 2 соат. |
Таълим муассасасининг методик кенгаши қарори асосида. |
|
6. |
Ўқув амалиёти бўйича тайёрланган ўқув-услубий мажмуани расмийлаштириш. |
Бир ўқув амалиёти бўйича тайёрланган ўқув-услубий мажмуани расмийлаштириш учун — 20 соат. |
Таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори асосида. |
|
7. |
Ўқув амалиёти машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўриш. |
Ҳар бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 2 соат. |
Ҳар ой якуни бўйича ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари ёки бош устанинг билдиргиси асосида. |
|
8. |
Очиқ дарс ўтказишга тайёргарлик кўриш. |
Бир очиқ дарс учун — 15 соат. |
Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида. |
|
9. |
Ўқув амалиёти машғулотига қатнашмаган ва ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш. |
Бир қўшимча машғулот учун — 2 соат. Бир ўқув йили давомида кўпи билан 80 соат. |
Қўшимча машғулотлар журнали асосида. |
|
10. |
Ўқув амалиёти машғулотларини таҳлил қилиш. |
Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 6 соат. Бир ўқув йили давомида кўпи билан 36 соат. |
Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида. |
|
11. |
Ўқув амалиёти бўйича якуний назоратни ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти якуни бўйича ўқувчилардан ҳисоботни қабул қилиш. |
Бир якуний назорат учун — 6 соат; бир ўқувчидан ҳисобот қабул қилиш учун — 0,2 соат. |
Ўқув машғулоти журнали асосида. |
|
12. |
Ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш учун корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш ишларида иштирок этиш. |
Бир шартнома учун — 4 соат. |
Корхона ва ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида. |
|
13. |
Битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш. |
Ҳар бир битирувчи учун — 4 соат. |
Битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, буйруқ, меҳнат дафтарчаси нусхаси) асосида. |
|
14. |
Касбий-амалий имтиҳонларни топшириш учун ўқувчиларга маслаҳат бериш. |
Бир гуруҳ ўқувчиларига маслаҳат бериш учун — 10 соат. |
Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида |
|
15. |
Касбий-амалий имтиҳонларни ўтказиш учун иш ўринларини тайёрлаш. |
Бир гуруҳ ўқувчиларининг иш ўринларини тайёрлаш учун — 10 соат. |
Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида. |
|
16. |
Ўқувчиларни касб маҳорати ва бошқа танловларга тайёрлаш. |
Таълим муассасаси миқёсида иштироки учун –10 соат; туман миқёсида: вилоят миқёсида: республика миқёсида: Халқаро миқёсда иштироки учун — 200 соат. Бунда соатларни ҳисобга олишда ўқувчи томонидан эришилган натижа (натижалар) учун назарда тутилган соатларнинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва ўқувчининг танловда эгаллаган ўрнини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида. |
|
17. |
9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олиш ва касбга йўналтиришда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. |
Бир тарғибот-ташвиқот ишлари учун — 2 соат. Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 20 соат. |
Таълим муассасасининг кафедра баённомаси асосида. |
|
18. |
Таълим муассасасининг педагогик кенгаши ва бошқа йиғилишларида иштирок этиш. |
Бир йиғилишда иштирок этиш учун — 2 соат. |
Ўтказилган йиғилиш баённомаси асосида. |
|
19. |
Дарслик ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш. |
Дарсликнинг бир босма табоғи учун — 50 соат. |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирлик ва идоралар томонидан берилган режалар, топшириқлар ёки улар билан тузилган шартномалар асосида. |
|
20. |
Электрон дарслик тайёрлаш. |
Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 30 соат. |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирлик ва идоралар томонидан берилган режалар, топшириқлар ёки улар билан тузилган шартномалар асосида. |
|
21. |
Мультимедиали ўқув ишланмаларини ишлаб чиқиш. |
Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 30 соат. |
Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида. |
|
22. |
Ўқув қўлланма ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш. |
Ўқув қўлланманинг бир босма табоғи учун — 40 соат. |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирлик ва идоралар томонидан берилган режалар, топшириқлар ёки улар билан тузилган шартномалар асосида. |
|
23. |
Методик қўлланма ёзиш. |
Бир методик қўлланма учун — 30 соат. |
Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида. |
|
24. |
Услубий ишланма ёзиш. |
Битирув малакавий иши учун — 25 соат; бир амалий машғулот учун — 14 соат; |
Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида. |
|
25. |
Ўқув амалиёти машғулотлар учун видеороликлар тайёрлаш. |
Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 30 соат. |
Таълим муассасаси методик кенгашининг қарори асосида. |
|
26. |
Мақола, тезис ёзиш ва уни нашр эттириш. |
Битта мақола ёки тезис учун: халқаро миқёсда — 50 соат; республика миқёсида — 20 соат; вилоят миқёсида — 10 соат; туман (шаҳар) миқёсида — 5 соат. Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади. Даврий тўпламларда нашр этилган илмий мақолалар республика миқёсидаги мақолаларга тенглаштирилади. |
Жорий ўқув йилида нашр этилган ишларнинг асли ёки нусхаси асосида. |
|
27. |
Дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарслик, методик қўлланма, услубий ишланма, ўқув амалиёти учун назорат саволлари ёки топшириқлари тўпламига тақриз бериш. |
Бир дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарсликка тақриз бериш учун — 20 соат; бир методик қўлланмага тақриз бериш учун — 10 соат; услубий ишланмага тақриз бериш учун — 5 соат; ўқув амалиётлари учун назорат саволлари ёки топшириқлар тўпламига тақриз беришга — 4 соат. |
Берилган тақриз нусхаси асосида. |
|
28. |
Таълим стандарти, намунавий ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш ишларида иштирок этиш. |
Бир касб учун таълим стандартини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 120 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун — 60 соат; бир касб учун намунавий ўқув режа ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 60 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун — 30 соат; бир фан дастурини ишлаб чиқиш учун — 120 соат, такомиллаштириш учун — 60 соат. |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбарининг буйруғи ёки топшириғи ҳамда иштирок этганлиги тўғрисидаги хат асосида. |
|
29. |
Ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахоналарни (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) жиҳозлаш ҳамда зарур хом ашё ва материаллар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш. |
Бир устахонани (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) жиҳозлаш ёки зарур хом ашё ва материаллар меъёрини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 60 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун — 30 соат. |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбарининг буйруғи ёки топшириғи ҳамдаиштирок этганлиги тўғрисидаги хат асосида. |
|
30. |
Ўқув амалиёти машғулотини ўтказиш учун зарур хом ашё ва материалларни қабул қилиб олиш, уларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш. |
Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 1 соат. |
Бош уста ва ишлаб чиқариш таълими устасининг талабнома, қайднома, далолатнома ва билдиргиси асосида. |
|
31. |
Ёш ишлаб чиқариш таълими усталарига услубий-амалий ёрдам бериш. |
Бир нафар ёш ишлаб чиқариш таълими устаси учун — 40 соат. |
Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида. |
|
32. |
Тўгараклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш. |
Бир тўгарак учун — 40 соат. |
Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида. |
|
33. |
Ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахонадаги (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) носоз жиҳоз ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва созлаш ишларида иштирок этиш. |
Бир носоз жиҳоз ва асбоб-ускунани таъмирлаш учун — 4 соат, созлаш учун — 2 соат. Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 30 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. |
|
34. |
Ўқувчиларнинг ихтирочилик, ижодий, амалий ишларига раҳбарлик қилиш. |
Ҳар бир ихтиро, ижодий ёки амалий иш учун — 100 соат. |
Олинган давлат намунасидаги патент, сертификат ва бошқа расмий ҳужжатлар ҳамда таълим муассасаси педагогик кенгаши қарори билан маъқулланган ижодий ёки амалий иш намунаси асосида. |
|
35. |
Малака ошириш, қайта тайёрлаш, захира кадрлар тайёрлаш ва бошқа қисқа муддатли курсларда ўқиш. |
Малака ошириш курсларида ўқиш учун — 144 соат; қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун — 576 соат; захира кадрлар тайёрлаш курсларида ўқиш учун — 288 соат; қисқа муддатли курсларда ўқиш учун — 72 соатгача. |
Малака ошириш, қайта тайёрлаш, захира кадрлар тайёрлаш ҳамда қисқа муддатли курсларда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида. |
|
36. |
И�ғор технологиялар соҳасидаги малакасини бевосита ишлаб чиқаришда ошириб бориш. |
Бир кунлик иштироки учун — 7 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. |
|
37. |
Мастер-класс ўтказиш. |
Бир мастер класс учун: халқаро миқёсда — 100 соат; республика миқёсида — 60 соат; вилоят миқёсида — 40 соат; туман миқёсида — 25 соат; таълим муассасаси миқёсида — 20 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида. |
|
38. |
Семинар, тренинг, конференция, давра суҳбати ва бошқа жамоат тадбирларида иштирок этиш. |
Бир кунлик иштироки учун — 7 соат; бир маъруза билан иштироки учун — 10 соат; бир кунлик модераторлик (тренерлик) учун — 14 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва асословчи ҳужжатлар асосида. |
|
39. |
Ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида ўтказиладиган танлов ва/ёки кўргазмаларда иштирок этиш. |
Туман миқёсида: 1-ўрин учун — 20 соат; 2-ўрин учун — 15 соат; 3-ўрин учун — 10 соат. вилоят миқёсида: 1-ўрин учун — 35 соат; 2-ўрин учун — 30 соат; 3-ўрин учун — 25 соат; республика миқёсида: 1-ўрин учун — 50 соат; 2-ўрин учун — 45 соат; 3-ўрин учун — 40 соат. Халқаро миқёсда иштироки учун — 100 соат; Бунда соатларни ҳисобга олишда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан эришилган натижа (натижалар) учун назарда тутилган соатларнинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва танловда эгаллаган ўринни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида. |
|
40. |
Танловларда ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этиш. |
Бир кунлик иштироки учун — 7 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. |
|
41. |
Турли комиссиялар, ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш. |
Бир кунлик иштироки учун — 7 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. |
|
42. |
Олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик(интеграция) ишларида иштирок этиш. |
Бир кунлик иштироки учун — 7 соат. |
Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида. |
|
43. |
Педагогик кенгаш муҳокамасига қўйиш учун масала ва материаллар тайёрлаш. |
Бир материал учун — 10 соат. |
Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида. |
|
44. |
Педагогик кенгаш ёки кафедра йиғилишида котиб вазифасини бажариш. |
Педагогик кенгашнинг бир йиғилишидаги котиблиги учун — 6 соат; кафедранинг бир йиғилишидаги котиблиги учун — 3 соат. |
Таълим муассасаси педагогик кенгаши ёки кафедранинг йиғилиш баённомаси асосида. |
|
45. |
Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш. |
Бир ўқувчи учун — 16 соат. |
Бир нафар ишлаб чиқариш таълими устасига 8 (гуманитар билим соҳасининг санъатга оид тайёрлов йўналишларида 10) нафардан ортиқ бўлмаган ўқувчи бириктирилиши мумкин. Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. |
|
46. |
Касбий фанлар мажмуаси бўйича давлат имтиҳони учун саволлар тўпламини ишлаб чиқишда иштирок этиш. |
Бир саволлар тўпламини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 10 соат. |
Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида. |
|
47. |
Курс иши ва/ёки битирув малакавий ишларига тақриз бериш. |
Бир курс ишига тақриз бериш учун — 0,5 соат; бир битирув малакавий ишга тақриз бериш учун — 4 соат. |
Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида. Ишлаб чиқариш таълими устаси 8 нафар ўқувчига курс иши ва битирув малакавий ишларига тақриз бериши мумкин. |
|
48. |
Якуний давлат аттестация комиссияси ишида иштирок этиш. |
Бир кунлик иштироки учун — 7 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. |
|
49. |
Таълим муассасасининг маслаҳат маркази фаолиятида иштирок этиш. |
Бир кунлик иштироки учун — 7 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. |
|
III. Тарбиявий ишларни амалга ошириш | |||
|
50. |
Таълим муассасасининг ўқувчилар турар жойи ва/ёки ўқув биносида навбатчилик қилиш. |
Бир кунлик навбатчилик учун — 8 соат. Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 64 соат. |
Таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган навбатчилик жадвали ва навбатчилик ўташни қайд этиш журнали асосида. |
|
51. |
Бириктирилган гуруҳда дарс машғулотларига мунтазам қатнашмайдиган ва давомати паст бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан ишлаш. |
Бир нафар ўқувчи ёки унинг ота-онаси билан ишлаш учун — 2 соат. Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 36 соат. |
Ўқувчи ёки унинг ота-онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилганлиги тўғрисидаги хат, далолатнома ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар. |
|
52. |
Бириктирилган микроучасткада истиқомат қилувчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ қатнашишини таъминлаш бўйича олиб бориладиган ишлар. |
Бир нафар ўқувчи билан бир кунлик ишлаш учун — 2 соат. Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 60 соат. |
Микроучастка бўйича белгиланган ишлаб чиқариш таълими устасининг дарсларга келмаган ўқувчилар билан ишлаш дафтари асосида. |
|
53. |
Маънавий-маърифий соҳадаги ишларда иштирок этиш. |
бир тадбирдаги иштироки учун — 2 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. |
|
54. |
Имтиёзли (бепул) овқатланиш мавжуд бўлган таълим муассасаларининг ошхонасида навбатчилик қилиш. |
бир кунлик навбвтчилик учун — 8 соат. Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 40 соат. |
Таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган навбатчилик жадвали ва навбатчилик ўташни қайд этиш журнали асосида. |