Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига асосан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Мурожаат Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда, илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга бевосита қабулда топширилиши, почта алоқа хизмати ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
2. Аризани қабул қилишни рад этиш ва фуқаролик иши юзасидан иш юритишни тугатишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 152, 100-моддаларида кўрсатилган асосларга риоя қилиш лозимлигига, шу билан бирга ушбу асослар ҳам тугал эмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Хусусан, Оила кодексининг 39-моддасида хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмаслиги белгиланган. Бундай ҳолатларда суд аризани қабул қилишни рад этиши, агар ариза қабул қилинган тақдирда иш юритишни тугатиши лозим.
Судьянинг Фуқаролик процессуал кодексининг 152-моддаси 5 — 7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилингач, шу иш бўйича судга умумий тартибда ариза билан такроран мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.
Судлар жавобгар томонидан келтирилган қарши даъвони қабул қилишда Фуқаролик процессуал кодексининг 247-моддаси талабидан қатъи назар, аризани қабул қилиш учун ушбу Кодекснинг 152-моддасида кўрсатилган асослар монелик қилмаслиги ва ариза Фуқаролик процессуал кодексининг 149-150-моддалари талабларига риоя қилинган ҳолда берилганлигига эътибор қаратишлари лозим.
6. Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддаси 1 ва 2-бандларига мувофиқ, муомалага лаёқатсиз шахс, шунингдек, иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган ариза кўрмасдан қолдирилиши лозим.
7. Аризани кўрмасдан қолдиришда Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддасида кўрсатилган асосларга риоя қилиш лозимлиги, лекин бу асослар ҳам тугал эмаслиги судларга тушунтирилсин.
Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 282-моддаси талабига кўра, алоҳида тартибда юритиладиган ишни кўриш вақтида агар судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқса, суд аризани кўрмасдан қолдириб, ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этишни таклиф қилиши лозим.
Шунга кўра, судларнинг эътибори аризани кўрмасдан қолдириш асослари Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддасидан ташқари қонуннинг бошқа махсус нормалари билан ҳам белгиланганлигига қаратилсин.
8. Аризани Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддаси 4 ва 5-бандлари асосида кўрмасдан қолдиришда ишда тарафларга суд чақирув қоғози топширилганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд бўлиб, улар суд мажлисига узрли сабабларга кўра кела олмаганликларини тасдиқловчи далиллар тақдим қилмаган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.
Судларга тушунтирилсинки, аризани кўрмасдан қолдиришга фақат Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддаси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган асосларга кўра йўл қўйилади. Ариза суд томонидан асоссиз кўрмасдан қолдирилган ҳар қандай ҳолатга юқори суд тегишли муносабат билдириши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 11-моддаси 1-қисмига асосан ҳакамлик битими мавжуд бўлган тақдирда, низо ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топширилиши мумкин. Агар тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш ҳақида ҳакамлик битими мавжудлиги аниқланса, ҳакамлик судига ариза топширилган-топширилмаганлигидан қатъи назар, суд иш юритишни тугатиб тарафларга ҳакамлик судига мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради.
Тарафлардан бирининг вафотидан сўнг Фуқаролик процессуал кодексининг 43-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлмай, низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса, иш юритиш тугатилиши лозим.
11. Фуқаролик процессуал кодексининг 152 ва 97-моддалари асосида аризани қабул қилишни рад этиш ёки аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими манфаатдор шахсларнинг хусусий шикоятлари (протестлари)га мувофиқ бекор қилинган тақдирда, иш мазмунан ҳал қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда, илгари ажрим чиқарган судья ишни қайтадан кўриши мумкин.
Аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масалаларини ҳал қилиш билан биргаликда Фуқаролик процессуал кодексининг 108-моддаси 1-қисми 2 — 5-бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, аризачига тўланган давлат божи тўлиқ қайтарилиши таъминланиши шарт. Давлат божини қайтариш масаласини ҳал қилишда Солиқ кодексининг 342-моддаси талабларига риоя қилиниши керак.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази