Ўзгартиришлар санаси ва даври | Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори |
Сўмларда: | |
01.01.1973 йилдан | 70,00 |
01.01.1992 йилдан | 350,00 |
01.03.1992 йилдан | (350,00 + 550,00) / 2 = 450,00 |
01.04.1992 йилдан | 550,00 |
01.07.1992 йилдан | 1 000,00 |
01.09.1992 йилдан | 1 250,00 |
01.10.1992 йилдан | 2 000,00 |
01.01.1993 йилдан | 2 500,00 |
01.04.1993 йилдан | 3 000,00 |
01.06.1993 йилдан | 7 500,00 |
01.07.1993 йилдан | 11 250,00 |
01.09.1993 йилдан | 13 500,00 |
01.11.1993 йилдан | 16 200,00 |
Сўм-купонларда: | |
01.12.1993 йилдан | 24 300,00 |
01.01.1994 йилдан | 30 000,00 |
01.03.1994 йилдан | 45 000,00 |
01.06.1994 йилдан | 70 000,00 |
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм): | |
01.07.1994 йилдан | 70,00 |
01.08.1994 йилдан | 100,00 |
01.03.1995 йилдан | 150,00 |
01.09.1995 йилдан | 250,00 |
01.04.1996 йилдан | 400,00 |
01.09.1996 йилдан | 550,00 |
01.12.1996 йилдан | 600,00 |
01.07.1997 йилдан | 750,00 |
01.07.1998 йилдан | 1 100,00 |
01.01.1999 йилдан | 1 320,00 |
01.08.1999 йилдан | 1 750,00 |
01.08.2000 йилдан | 2 450,00 |
01.08.2001 йилдан | 3 430,00 |
01.04.2002 йилдан | 3 945,00 |
01.08.2002 йилдан | 4 535,00 |
01.05.2003 йилдан | 5 440,00 |
01.08.2004 йилдан | 6 530,00 |
01.05.2005 йилдан | 7 835,00 |
01.10.2005 йилдан | 9 400,00 |
01.07.2006 йилдан | 10 800,00 |
01.11.2006 йилдан | 12 420,00 |
01.08.2007 йилдан | 15 525,00 |
01.11.2007 йилдан | (15 525,00 + 18 630,00) / 2 = 17 077,50 |
01.12.2007 йилдан | 18 630,00 |
01.04.2008 йилдан | 20 865,00 |
01.09.2008 йилдан | 25 040,00 |
01.11.2008 йилдан | (25 040,00 + 28 040,00) / 2 = 26 540,00 |
01.12.2008 йилдан | 28 040,00 |
01.08.2009 йилдан | 33 645,00 |
01.12.2009 йилдан | 37 680,00 |
01.08.2010 йилдан | 45 215,00 |
01.12.2010 йилдан | 49 735,00 |
01.08.2011 йилдан | 57 200,00 |
01.12.2011 йилдан | 62 920,00 |
01.08.2012 йилдан | 72 355,00 |
01.12.2012 йилдан | 79 590,00 |
01.08.2013 йилдан | (79 590,00+91 530,00)/2=85 560,00 |
01.09.2013 йилдан | 91 530,00 |
01.12.2013 йилдан | (91 530,00+96 105,00)/2=93 817,50 |
01.01.2014 йилдан | 96 105,00 |
01.09.2014 йилдан | 107 635,00 |
01.12.2014 йилдан | (107 635,00+118 400,00)/2=113 017,50 |
01.01.2015 йилдан | 118 400,00 |
01.09.2015 йилдан | 130 240,00 |
01.10.2016 йилдан | 149 775,00 |
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 20.09.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2826
Кучга кириш санаси
26.09.2016
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 29 декабрдаги 191-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2963, 12.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 26 августдаги 78-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2713, 2015 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 465-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 179 755 сўм белгиланди.
2. 2016 йил 1 октябрдан кейин иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2016 йил 1 октябргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,15 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (149 775 сўм х 8 = 1 198 200 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти қўлланилган янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 1 198 200 сўм (149 775 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА