LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2022 йил 28 январдаги 37-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2654-3, 03.02.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 2654, 2015 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
«Якка тартибдаги якуний суҳбат натижасида максимал балл (5 балл) олган тақдирда ҳам психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижаларини қўшиб ҳисоблаганда, ўртача арифметик ҳисобда камида 3 балл тўплаш имкониятига эга бўлмаган номзодлар, ўз хоҳишларига кўра, якка тартибдаги якуний суҳбатга кирмаслиги мумкин.».
5. 5-илованинг иловаси мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Номзоднинг индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича | |||||||||
Номзод ____________________________________________________________________________________. | |||||||||
(Ф.И.О.) | |||||||||
Топшириш жойи: ____________________________________________________________________________. Топшириш санаси: 20____ йил ______ ____________. | |||||||||
Натижалар: | |||||||||
1-вазифа | 2-вазифа | 3-вазифа | 4-вазифа | 5-вазифа | 6-вазифа | Хулоса | |||
1 | 2 | 3 | 4 | ||||||
0 — 4 | 0 — 4 | 0 — 4 | 0 — 5 | 0 — 3 | 0 — 5 | 0 — 6 | 0 — 4 | 0 — 4 | Тавсия этилмайди |
5 — 10 | 5 — 10 | 5 — 10 | 6 — 10 | 4 — 14 | 6 — 14 | 7 — 14 | 5 — 14 | 5 — 14 | Тавсия этилади |
Хулоса: ____________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раиси: | ________ | ___________________________________ | |||||||
ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи аъзолари: | ________ | ____________________________________ | |||||||
________ | ____________________________________ | ||||||||
________ | ____________________________________ | ||||||||
________ | __________________________________». |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик ҳислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.
2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили — номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.
3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
8. Кичик комиссия раиси номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини шахсан текшириб, уни жойига ўтқизади.
9. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.
11. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.
12. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
14. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус коплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулосаси ҳисобланади.
15. Психофизиологик ўрганиш натижаси (хулосаси) уни ўтказган шахс томонидан имзоланади ва олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси раисига топширилади.».