21.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2814
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 21.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2814
Кучга кириш санаси
26.10.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Божхона кодексига мувофиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш тартибини белгилайди.
23. Мазкур Низомнинг 22-бандида келтирилган қоидалар малака имтиҳони бошланиши олдидан талабгорларга (мутахассисларга) етказилади.
35. Аттестатнинг амал қилиш муддати тугашига ўттиз кундан кам қолганда тақдим қилинган ариза ва (ёки) мазкур Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаслик аттестатининг амал қилиш муддатини узайтиришни (қайта рўйхатдан ўтказишни) рад этиш учун асос бўлади.
40. ОҲБИ мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан беш кун ичида аттестат дубликатини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва аттестатни йўқотган шахсга аввал берилган аттестатнинг рақами остида ва унинг амал қилиш муддати билан «ДУБЛИКАТ» ёзуви ёзилган янги аттестат беради.
мутахассисга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун жиноят иши қўзғатилган бўлса.
Мазкур Низомнинг 44-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аттестатнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда, аттестатнинг амал қилишини тиклаш суднинг оқлов ҳукми чиқарилганда амалга оширилади.
мутахассис Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2278 — 22710, 22717 — 22720 ва 22725-моддалари бўйича божхона ҳуқуқбузарликларини содир этгани муносабати билан бир йил ичида икки мартадан кўп марта жавобгарликка тортилганда;
мутахассис Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилганда;
51. Мазкур Низомнинг 49-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилганда ҳудудий божхона органи ДБҚга, асосларни илова қилган ҳолда, аттестатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида тегишли тақдимнома йўллайди.
54. Мутахассис аттестатини бериш тўғрисидаги такрорий ариза, мазкур Низомнинг 49-банди иккинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, унинг муддати тугатилган кундан эътиборан, бунга олиб келган сабаблар бартараф этилиши шарти билан, олти ой ўтгандан сўнг, ёхуд суд томонидан белгиланган муддат якунлангандан сўнг кўриб чиқилиши мумкин.