Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида», «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида», «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига мувофиқ дори воситалари, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва тиббий буюмлар шахсий фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тартибини белгилайди.
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда дори воситалари ва тиббий буюмлар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилиши ва олиб чиқилишида фақат кўрсатиб ўтилган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланилиши ва сотиш учун бошқа шахсларга берилмаслиги керак.
6. Дори воситаларини ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этадилар.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази