Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 23 мартдаги 82-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
«а» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий органлари» сўзлари «Молия вазирлигининг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 25-банднинг «б» кичик бандидаги «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади —Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2018 й., 09/18/212/1366-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 2-сон, 6-модда) 4-илованинг 3-бандидаги «вилоятларнинг иқтисодиёт бош бошқармалари» сўзлари «вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 12-банднинг тўртинчи хатбошидаги «туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт бўлимларининг» сўзлари «туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Тошкент шаҳри иқтисодиёт бош бошқармасининг» сўзлари «Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-илованинг «Субъектлар» бўлимидаги «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-илованинг иккинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази