Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025 28.04.2016 йилдаги 128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016 — 2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон қарорига мувофиқ, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган шартномаларнинг сўзсиз бажарилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 128-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 28-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилаётган моддий-техника ресурслари ва ажратилаётган банк кредитларидан мақсадли фойдаланиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 67-банддаги «25» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 68-банддаги «25» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 69-банддаги «15» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидаги мазмундаги 761-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«761. Хўжалик томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилган моддий-техника ресурсларидан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда, хўжалик хизмат кўрсатиш ташкилотига мақсадли фойдаланилмаган моддий-техника ва кредит ресурслари қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик томонидан, жаримадан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш ташкилотига давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилган мақсадли фойдаланилмаган моддий-техника ресурсларининг сотиб олинган нархи билан моддий-техника ресурслари сотиб олинган кундаги биржа котировкаларининг ўртача нархи ўртасидаги ижобий фарқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат эҳтиёжлари учун ғалла ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган мақсадли фойдаланилмаган кредит маблағлари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда фоизлар тўланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидаги мазмундаги 801-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«801. Хўжалик томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларини бузганлик учун жавобгарлик хавфи суғурта қилиниши мумкин».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 190-модда)