02.05.2016 йилдаги 133-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг билимларини ва касбий кўникмаларини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади), шунингдек тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳлари (кейинги ўринларда гуруҳлар деб аталади) ходимларининг қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиши тартибини белгилайди.
17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари муваффақиятли якунланган тақдирда ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтганлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг сертификати берилади.