Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2019 24.11.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2733
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи, 24.11.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2733
Кучга кириш санаси
30.11.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 24 ноябрда 2733-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 11 сентябрдаги 394-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2733-1, 11.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги ва «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирнинг биринчи ўринбосари А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 11 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 11 ноябрдаги 138-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги ва «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом телекоммуникация операторлари (провайдерлари) ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) ўртасида телекоммуникация воситалари ҳамда иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича вужудга келадиган муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникациялар тармоғи — узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация воситалари — электромагнит ёки оптик сигналларни ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, коммутация қилиш ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи техник қурилмалар, асбоб-ускуналар, иншоотлар ва тизимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация иншоотлари — телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг ишлаши ҳамда улардан фойдаланишни таъминловчи бинолар, қурилмалар, телекоммуникация линиялари, мосламалар, таянчлар, мачталар ва бошқа иншоотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникациялар — сигналлар, белгилар, матнлар, тасвирлар, товушлар ёки ахборотнинг бошқа турларини ўтказгичли, радио, оптик ёки бошқа электромагнит тизимларидан фойдаланган ҳолда узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникациялар хизматлари — оператор ва провайдернинг сигналлар ҳамда бошқа ахборот турларини телекоммуникация тармоқлари орқали қабул қилиш, узатиш, қайта ишлашга доир фаолияти маҳсули.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда ширкат объектлари деганда қуйидагилар тушунилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой бинолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп квартирали уйларнинг турар жойлари ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлари, уларнинг уй атрофидаги ҳудудлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ширкат объектидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи шартномани тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Телекоммуникация воситалари ва иншоотларини ширкат объектларида жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш учун оператор (провайдер) ширкатга ёзма сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзма сўровга қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятнинг муайян турини амалга ошириш учун оператор (провайдер)га берилган лицензияларнинг нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация ускуналари ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ширкат сўровни олгандан кейин мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган, унга илова қилинган ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади ва ушбу сўров келиб тушган кундан бошлаб 30 иш кунидан ошмаган муддат ичида тегишли қарорни қабул қилиш учун ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши чақирилишини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш ва олиб бориш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ширкат объектларида телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш) усуллари, уларни жойлаштириш (ўрнатиш) билан боғлиқ ишлар рўйхати, ушбу ишларнинг ўтказиш босқичлари ва муддатлари, шунингдек телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш) учун зарур бўлган ширкат объектини ижарага олиш шартлари ва нархи муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш)нинг рад этилиши учун асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг аниқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш) учун техник имкониятнинг йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат аъзолари умумий йиғилишининг эллик фоиздан кўп овоз билан салбий қарор қабул қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ширкат аъзолари умумий йиғилишининг телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш тўғрисидаги ижобий қарори қабул қилинган ҳолда, телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш мақсадида ширкат объектидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи шартномани (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади) тузишга доир музокараларни бошлаш таклифи тўғрисида 5 иш кунидан ошмаган муддатда оператор (провайдер)га хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ширкат ва оператор (провайдер) ўртасидаги шартнома қуйидаги принциплар асосида тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномани тузиш эркинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг ўзаро манфаатдорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг шартнома тартибига ва ўзаро мулкий жавобгарликка риоя қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оператор (провайдер) лойиҳа ҳужжатлари, ширкат билан тузилган шартнома, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талаблари ва шартларига мувофиқ телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш)ни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш)га оид шартлар шартномада акс эттирилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи зонани ва телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш) усулларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш) билан боғлиқ ишлар рўйхатини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш) билан боғлиқ ишларнинг ўтказиш босқичлари ва муддатларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ширкат объектларида телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилишда оператор (провайдер) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ хавфсизлик чораларини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларини бузган ҳолда жойлаштирилган (ўрнатилган), хизмат кўрсатиладиган ва эксплуатация қилинадиган телекоммуникация воситалари ва иншоотлари оператор (провайдер) маблағлари ҳисобидан демонтаж қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Телекоммуникация воситалари ва иншоотларини монтаж ёки демонтаж қилиш ишлари оқибатида ширкат объектига етказилган шикастланишлар бартараф этилиши, объектнинг йўқолган ёки шакли ўзгарган қисмлари оператор (провайдер)нинг шахсий ҳисобидан тўлиқ тикланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ширкат объектининг оператор (провайдер) томонидан қайтариб берилиши ширкат томонидан объектнинг ҳолатига нисбатан даъволари йўқлиги кўрсатилган далолатнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оператор (провайдер) шартномага мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат объектларида телекоммуникация воситалари ва иншоотларини белгиланган тартибда жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга тегишли бўлган телекоммуникация воситалари ва иншоотларига ширкат вакили иштирокида кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.

18. Оператор (провайдер) шартномага мувофиқ қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат билан тузилган шартномага мувофиқ телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш шартларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш учун тўловни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатга етказилган зарарни қоплаб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ширкат шартномага мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторлар (провайдерлар)га ширкат объектларини фойдаланишга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор (провайдер)дан телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш тўловини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор (провайдер) билан тузилган телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш шартномаси шартлари бажарилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ширкат шартномага мувофиқ қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация воситалари ва иншоотларини ширкат объектларида жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш учун техник имкониятлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор (провайдер)нинг ширкат объектидаги телекоммуникация воситалари ва иншоотларига кириш ҳуқуқига эга бўлишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ширкат форс-мажор ҳолатларидан ташқари, мустақил равишда телекоммуникация воситалари ва иншоотларини электр таъминотидан узиб қўйиш ёки демонтаж қилиш ёхуд бошқа усул билан оператор (провайдер) ишларини ўтказишга тўсқинлик қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ширкат томонидан форс-мажор ҳолатлари натижасида электр таъминоти узиб қўйилган ҳолда ширкат шартномага мувофиқ алоқа воситалари орқали бу ҳақда оператор (провайдер)га хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ширкат шартномада белгиланган муддатда оператор (провайдер)нинг телекоммуникация воситалари ва иншоотлари жойлашган ширкат объектларида таъмирлаш ишлари ўтказилиши тўғрисида оператор (провайдер)ни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ўзаро ҳисоб-китобларни юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш учун ширкат объектидан фойдаланганлик учун тўлов шартномада белгиланган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш учун ширкат объектидан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш тартиби ва муддатлари шартнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Низом Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг бошқаруви раиси А. НАБИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 10 ноябрь

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 10 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 10 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 10 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 602-модда)