Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2396-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 91-сонли ««Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2396-2, 28.07.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 3 октябрдаги 281-сон буйруғи (рўйхат рақами 2396, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 500-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 8 октябрь,
37-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 8 октябрдаги 37-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга киритилаётган қўшимчалар
1. 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Нефрология ихтисослик турида гемодиализ муолажасини ўтказиш учун қўшимча равишда қуйидаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлари бўлиши лозим:
гемодиализ аппарати тўплами;
музлаткич;
дезинфекция эритмалари учун кювет;
сийдик чиқариш катетери (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
корнцанг (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
қайчи (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
пинцет (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
зонд (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
цапка (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
буйраксимон лоток (2 донадан кам бўлмаслиги лозим).».
2. 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Нефрология ихтисослик турида гемодиализ муолажасини ўтказиш учун қўшимча равишда қуйидаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлари бўлиши лозим:
гемодиализ аппарати тўплами;
дезинфекция эритмалари учун кювет;
сийдик чиқариш катетери (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
корнцанг (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
қайчи (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
пинцет (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
зонд (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
цапка (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
буйраксимон лоток (2 донадан кам бўлмаслиги лозим).».
3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2015 йил 5 октябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 566-модда)