Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2003 16.11.1998 йилдаги ПФ-2110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Ал-Бухорий халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 17 сентябрдаги ПФ-3317-сонли «Имом Бухорий ёдгорлик мажмуини асраб-авайлаш ва янада ободонлаштириш, аллома меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом оламининг беназир мутафаккири, буюк муҳаддис Имом ал-Бухорийнинг дунё маданияти хазинасига қўшган улкан ҳиссасини ҳисобга олиб, унинг башариятга қолдирган бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ҳамда эзгулик ва маънавий комилликка етакловчи ғояларини ватандошларимиз, айниқса, фарзандларимиз онгу ғурурига теран сингдириб бориш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика Фанлар Академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Тошкент шаҳар ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилот ҳамда идоралар томонидан Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси тузилганлиги эътиборга олинсин ва кенг жамоатчиликнинг мазкур жамғармани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Мамлакатимиз ташкилотлари, идоралари, корхоналар, тижорат банклари ва бошқа муассасалардан иборат ҳомийлар гуруҳи иловага* мувофиқ эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси Низомини белгиланган тартибда рўйхатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд вилоятидаги Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуини жамғарма балансига ўтказиш ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасининг Самарқанд вилоятидаги бўлими мазкур мажмуага жойлаштирилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувайт давлати амири шайх Жобир ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ томонидан Имом ал-Бухорий мажмуига хайрия этилган 500000 АҚШ долларига тенг маблағ Жамғармага ўтказилгани инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фуқаролари ва ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий шахсларнинг хайрия улушлари учун Жамғарма ҳисоби очиқ эканлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма, унинг бўлимлари ва корхоналари давлат бюджетига тўланадиган барча солиқлардан, божхона тўловларидан беш йил муддатга озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғармага тушган маблағлар алоҳида ҳисобга олиниб, уларни харажат қилиш қуйидаги мақсадлар учун ишлатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти ва меросини ўрганиш, уни кенг тарғиб қилиш, алломанинг шахси билан боғлиқ маданий ва тарихий ашёларни қидириб топиш ва тўплаш мақсадида илмий ва амалий экспедициялар ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуини зиёратгоҳга айлантириш, унинг муқаддас қадамжоларига маҳаллий ва хорижлик фуқароларнинг зиёратларини уюштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— муҳаддис ижодига мансуб барча турдаги асарлар ва манбаларни излаш, жамлаш ва уларни чоп этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган қадимий обидаларни қайта тиклаш, таъмирлаш ишларига ҳомийлик қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Имом ал-Бухорийнинг маънавий-маърифий ва бошқа йўналишдаги асарларини халқ, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларни миллий ифтихор ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— миллий одоб-ахлоқ анъаналарига, урф-одатларга, умуминсоний қадриятларга асосланган ёшлар руҳиятига мос таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда мутафаккир асарларидан унумли фойдаланиб, кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар тайёрлаш, бадиий, илмий-оммабоп фильмлар яратиш, адабиётлар, кўргазмали воситалар ва бошқаларни нашр этишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўпланган маблағларнинг ана шу мақсадлардан ташқари ўзлаштирилиши ман қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти, илмий мероси, у яшаган давр фани ва маданиятига оид тарихий манбаларни ўрганиш, уларни кенг тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларда миллий ғурур, аждодлар меросига ҳурмат, Ватанга муҳаббат туйғуларини тарбиялаш, шарқона одоб-ахлоқ анъаналарига садоқатни мустаҳкамлашда Имом ал-Бухорий ва бошқа улуғ мутафаккирларимиз маънавий меросидан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларнинг Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи ва қадамжоларини зиёрат қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Имом ал-Бухорий мероси, ўзбек халқининг маданий-маънавий қадриятлари ҳамда ислом фалсафасига бағишланган халқаро илмий анжуманлар уюштириш, экспедициялар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мамлакатимиз ва чет эллик олимларнинг Имом ал-Бухорий ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган илмий фаолиятини рағбатлантириш ва мувофиқлаштириш, чет эллардаги давлат, жамоат ва хайрия ташкилотлари билан мунтазам илмий-амалий алоқаларни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомий ас-Саҳийҳи» ва умум эътироф этилган яна бешта ишончли ҳадислар тўпламларини ўзбек ва бошқа тиллардаги изоҳли ҳамда оммабоп нашрларини амалга ошириш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги илмий изоҳли таржимаси нашрини амалга ошириш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўзбек халқининг қўлёзма мероси миллий маркази ва унинг электрон кутубхонасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқаро аҳамиятга молик диний-тарихий ёзма обидаларнинг факсимиле, репринт ва илмий нашрларини амалга ошириш ва тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Фанлар Академияси Жамғармага барча нуфузли халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда ва ҳамкорлик қилишда ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси бошқарув аппаратига хизмат кўрсатиш учун 1 та енгил автомашина ва 1 та микроавтобусга лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси белгиланган лимитга мувофиқ Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасини автомашиналар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлигига Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси бошқарувини шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раислари ва раис ўринбосарлари учун тегишли равишда белгиланган моддий-маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К. Тўлаганов) бир ой муддатда Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасини бино билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзтелерадио» компанияси, оммавий ахборот воситаларига Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси фаолиятини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 16 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2110-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 10-11-сон, 207-модда)