Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сонли «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ташқи савдо фаолиятини халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона-тариф жиҳатдан бошқариш усулларини қўллаш асосида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош юқори сифатли тайёр маҳсулотни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни ташкил этиш мақсадида:
1. Айрим турдаги товарлар учун 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:
импорт божи ставкалари 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган, акциз солиғи олинадиган товарларга акциз солиғи ставкалари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 13 август,
ПҚ-2388-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 440-модда)