18.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1337-3
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 18.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1337-3
Кучга кириш санаси
22.06.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 19.08.2019
 LexUZ шарҳи
1. Низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сон «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги, 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит (кейинги ўринларда — кредит) бериш тартибини белгилайди.».
2. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 8-банддаги «10 иш кунидан» деган сўзлар «3 иш кунидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.