Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) рўйхатини шакллантириш тартиби

III. Акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш бўйича танлов шартларини тайёрлаш, шунингдек танловни ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш

IV. Сотилган акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) нархини аниқлаш

V. Корхона ижро этувчи органининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

VI. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни бериш тартиби

VII. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарорига мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиб-қоидалари самарадорлигини ошириш, шунингдек уларга доир битимларни содир этишда оммавийлик ва очиқ-ошкораликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда акцияларнинг давлат пакетини (улушини) олиш нияти бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ёки унинг ҳудудий органининг акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олишга олдиндан розилигини олиши шарт.
7. Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий органлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда — уларнинг таркибига кирувчи корхоналар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда эса — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирмайдиган корхоналар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ҳар йили корхоналарнинг расмийлаштирилган паспортлари олингандан кейин бир ой муддатда уларнинг фаолияти қуйидаги мезонларга мувофиқлигини таҳлил қиладилар:
Давлат активларини бошқариш маркази ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан биргаликда ўн кун мобайнида ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган органлар томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорини аниқлайди;
корхона (масъулияти чекланган жамият) уставида бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига мувофиқ беш иш куни мобайнида тўғридан-тўғри ёки корхона орқали акциядорлар (иштирокчилар) ва корхонанинг ўзини (тилхат олган ҳолда ёхуд почта бўйича топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан буюртма хат юборган ҳолда) ушбу корхонанинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорининг 3-банди олтинчи хатбошига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) «паст ликвидли объект» сўзларидан кейин «шу жумладан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакети (улуши)» сўзлари қўшилсин.
а) Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази