Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг
Қарори
Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2673]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 20 июлдаги 34, 6/ҚҚ-сонли «Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2673-1, 27.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сон «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
1. Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 май,
12-мҳ-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 май,
21/ҚҚ-сон
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 7 майдаги 12-мҳ ва 21/ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Битирувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори номига ёзган аризаси;
2. 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти нусхаси, агар битирувчи паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
4. Битирувчининг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурати (рангли);
5. Умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадалари ғолибларига берилган республика ташкилий қўмитасининг йўлланмаси, агар мавжуд бўлса;
6. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома;
7. Халқ таълими тизимида ўтказилган психологик-педагогик ташхис натижалари (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази тавсияномаси);
8. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари хулосалари ва тавсиялари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг йўлланмалари — ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун;
9. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ёки вилоят халқ таълими бошқармасининг битирувчи академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига жалб этилмаганлигини тасдиқловчи маълумотномаси — илгари академик лицейлар ёки касб-ҳунар коллежларига жалб этилмаган битирувчилар учун.
Изоҳ: Мазкур Рўйхатнинг 1 — 5-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар бевосита битирувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан, 6 — 9-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар бевосита тегишли умумтаълим мактаби томонидан тўпланади.
10. Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 7 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 241-модда)