Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
1. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 4 ноябрдаги 36, 18, 49-ққ ва 56-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари ҳамда давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартибини белгилайди.
одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида;
таълим олувчи шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга жалб этилганлиги ҳақида;
2. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ички ишлар органларига:
ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликлар тарқалганлиги ҳақида;
баданига шикаст етган ёхуд беҳуш ҳолатда бўлган шахслар келиб тушганлиги ёки мурожаат этганлиги ҳақида;
одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида;
вояга етмаган шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга жалб этилганлиги ҳақида;
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида хабар қилиши шарт.
3. Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-бандида келтирилган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар:
талаба-ўқувчи ва тарбияланувчиларнинг ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда қолганлиги ҳақидаги хабар асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
талаба-ўқувчи ва тарбияланувчилар билан суҳбат ўтказиш ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа йўллар билан аниқланади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
4. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бандида келтирилган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мурожаат қилган бемор ёки беморни олиб келган шахс билан суҳбат ўтказиш ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа йўллар билан аниқланади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
5. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ёки таълим муассасалари ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ёки соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан зудлик билан ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар қилиниши шарт.
6. Таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасаси масъул ходими ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар қилганда, ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси томонидан дарҳол хабарнинг рўйхатдан ўтказилиши таъминланади ва хабарномага ёзиб қўйиш учун хабар берган масъул шахсга хабарнинг рўйхатдан ўтказилган рақами берилади.
Бунда таълимни давлат томонидан бошқариш органлари, таълим муассасалари ва давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги, соғлиқни сақлаш муассасалари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани 24 соат ичида ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказилишини таъминлаши шарт.
Хабарнома тегишли таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг уни расмийлаштирган масъул ходими томонидан имзоланади ва тегишли ташкилотнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
7. Таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасаси тегишли хабарномани ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказиб бериш учун уни ҳудудий милиция таянч пунктига тақдим этишга ҳақли.
8. Таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасаси масъул шахси тақдим этган рўйхатдан ўтказилган рақами ёзилган хабарнома ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспектори (катта инспектори) томонидан қабул қилиб олинади ҳамда хабарноманинг қирқма қисми уни тақдим этган масъул шахсга ўша вақтнинг ўзида қайтариб берилади.
Ҳудудий милиция таянч пунктига келиб тушган хабарноманинг ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказилиши ҳудудий милиция таянч пункти профилактика инспектори (катта инспектори) томонидан таъминланиши лозим.
9. Таълим муассасалари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар бўйича тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китобига, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар бўйича тегишли маълумотлар эса мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактларини ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китобига киритиб борилади.
Ушбу китоблар рақамланган, тикилган ва тегишли таълим муассасаси ёки соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан муҳрланган бўлиши шарт.
10. Соғлиқни сақлаш муассасалари беморнинг касаллик тарихига бемор, беморни олиб келган шахс (агар мавжуд бўлса) ҳамда юз берган воқеа ҳолати ҳақидаги маълумотларни тўлиқ қайд этиши лозим.
11. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китоблари, уларнинг юритилиши тугалланган кундан бошлаб, шунингдек хабарномаларнинг қайтариб берилган қирқма қисмлари (алоҳида жилдда) 3 йил давомида тегишли таълим муассасаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасида сақланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Юритилиш бошланди: | 20___ йил «___»_________ | |||||||||
Юритилиш тугалланди: | 20___ йил «___»_________ | |||||||||
(китобнинг биринчи қисми) | ||||||||||
Т/р | Талабанинг (ўқувчи, тарбияланувчи) Ф.И.О., туғилган санаси | Курси (синфи, гуруҳи) | Яшаш манзили | Ҳуқуқбузарликка ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга мойиллиги | Содир этган ҳуқуқбузарлиги ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракати | Вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка ёки бошқа ғайриижтимоий хатти- ҳаракатга жалб этган шахс тўғрисида маълумот | Ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили ва иш жойи | Ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар берилган сана ва вақт, хабар берган масъул шахснинг Ф.И.О. | Хабарномани қабул қилган ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспекторининг (катта инспектори) Ф.И.О. | Хабарноманинг ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмида рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | |
(китобнинг иккинчи қисми) | ||||||||||
Т/р | Содир этилган ҳуқуқбузарлик факти (талаба, ўқувчи ёки тарбияланувчилар томонидан берилган хабарнинг қисқача тавсифи, хабар берилган сана ва вақт) | Ҳуқуқбузарлик факти содир этилган жой, сана ва вақт | Ҳуқуқбузарлик факти ҳақида хабар берган шахснинг Ф.И.О. | Ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар берилган сана ва вақт, хабар берган масъул шахснинг Ф.И.О. | Хабарномани қабул қилган ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспекторининг (катта инспектори) Ф.И.О. | Хабарноманинг ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмида рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами | ||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |||||
Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Юритилиш бошланди: | 20___ йил «___» _________ | ||||||||
Юритилиш тугалланди: | 20___ йил «___» _________ | ||||||||
Т/р | Мурожаат қилган (жароҳат олган) шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили, телефон рақами | Мурожаат қилган (жароҳат олган) шахснинг муассасага келган (келтирилган) санаси ва вақти | Мурожаат қилган (жароҳат олган) шахсга қўйилган дастлабки ташхис | Юз берган воқеа ҳолати ва жойи ҳақида мурожаат қилган (жароҳат олган) шахснинг ёки уни олиб келган шахснинг сўзидан қисқача тавсиф | Жароҳат олган шахсни олиб келган шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили, телефон рақами, автомашинаси русуми, давлат белгиси ва рақами (агар мавжуд бўлса) | Мурожаат қилган (жароҳат олган) шахсга касаллик тарихи очилган сана ва унинг рақами | Ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар берилган сана ва вақт, хабар берган масъул шахснинг Ф.И.О. | Хабарномани қабул қилган ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспектори (катта инспектори) Ф.И.О. | Хабарноманинг ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмида рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | |