Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг
Қарори
«Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш» Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 9 октябрда 1769-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Мудофаа вазирлигининг 2020 йил 29 августдаги 01/11-15/09 ва 37-сонли ««Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш» Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1769-2, 04.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2008 йил 5 февралдаги 01/19-18/01, 3-сон «Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш» Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1769, 2008 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 41-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 сентябрь,
01/27-26/25-сон
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 сентябрь,
15-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2014 йил 30 сентябрдаги 01/27-26/25, 15-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш» Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарор муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Қарор иловасининг 6-банди биринчи хатбошисидаги «Давлат мулки қўмитаси» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзмахсусимпэкс» давлат корхонаси билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2014 йил 30 сентябрь
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2014 йил 30 сентябрь
«Ўзмахсусимпэкс» давлат корхонаси бош директори Ф. ТОШОВ
2014 йил 30 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 516-модда)