Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ВЕТЕРИНАРИЯДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартиби

I. Умумий қоидалар

II. Гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби

Гиёҳвандлик воситаларини ветеринария препаратлари омборларида (базаларида) сақлаш, бериш, ҳисобга олиш

Ветеринария дорихоналарида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, бериш, сотиш ва ҳисобга олиш

Ветеринария даволаш-профилактика муассасаларида, чорвачилик хўжаликлари ва корхоналарида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва қўлланиш

Гиёҳвандлик воситалари учун рецепт ёзиш қоидалари

Ветеринария илмий-тадқиқот муассасаларида, олий ўқув юртларида ва синов лабораторияларида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, бериш ва ҳисобга олиш

Ветеринария фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналарида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, бериш, ҳисобга олиш ва сотиш

III. Психотроп моддаларни сақлаш, бериш, сотиш ва ҳисобга олиш тартиби

Ветеринария препаратлари омборларида (базаларида), ветеринария дорихоналарида, ветеринария даволаш-профилактика муассасаларида, чорвачилик хўжаликлари ва корхоналарида, ветеринария илмий-тадқиқот муассасаларида, олий ўқув юртларида ва синов лабораторияларида психотроп моддаларни сақлаш, ҳисобга олиш ва бериш

Ўзбекистон Республикасида назоратда бўлган психотроп моддаларни ветеринария фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналарида сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва сотиш

IV. Прекурсорларни сақлаш, бериш, ҳисобга олиш ва сотиш тартиби

Ветеринария препаратлари омборларида (базаларида), ветеринария дорихоналарида, лабораторияларда, илмий-тадқиқот муассасаларида, олий ўқув юртларида, даволаш-профилактика муассасаларида, чорвачилик хўжаликлари ва корхоналарида прекурсорларни сақлаш, бериш, ҳисобга олиш ва сотиш

Ветеринария фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналарида прекурсорларни сақлаш, ҳисобга олиш ва бериш

V. Махсус дафтарларни юритиш ва сақлаш тартиби

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ операцияларни рўйхатдан ўтказиш махсус дафтарларини юритиш ва сақлаш

Ветеринария препаратлари омборлари (базалари)даги гиёҳвандлик воситаларини ҳисобга олиш дафтари

Ветеринария препаратлари омборлари (базалари)даги гиёҳвандлик воситаларига махсус доринома бланкаларини ҳисобга олиш журнали

Ветеринария дорихоналарида гиёҳвандлик воситаларини ҳисобга олиш дафтари

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиладиган ветеринария препаратлари омборлари (базалари)дан, ветеринария дорихоналаридан, даволаш-профилактика ветеринария муассасаларидан, хўжаликлар ва корхоналардан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг талон-торож қилиниши ва ўғирланиши тўғрисидаги навбатдан ташқари МАЪЛУМОТ

Ветеринария мақсадлари учун доривор гиёҳвандлик воситаларига махсус доринома бланкаси шакли

Даволаш-профилактика муассасалари, чорвачилик фермалари ҳамда хўжаликлар ва корхоналар бўлимларининг даволовчи ветеринария врачлари ва фельдшерларидаги гиёҳвандлик воситаларини ҳисобга олиш дафтари

Гиёҳвандлик воситаларига махсус доринома бланкаларини ҳисобга олиш журнали

Текшириш учун қабул қилинаётган гиёҳвандлик воситаларини ҳисобга олиш дафтари

Ветеринария илмий-текшириш муассасалари, олий ўқув юртлари ва синов лабораторияларида гиёҳвандлик воситаларини ҳисобга олиш дафтари

Ветеринария дорихоналарида психотроп моддаларни ҳисобга олиш дафтари

Ветеринария препаратлари ва фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналарининг омборлари (базалари)даги психотроп моддаларни ҳисобга олиш дафтари

Ветеринария дорихоналарида прекурсорларни ҳисобга олиш дафтари

Илмий, таҳлил ва ташхис лабораторияларида қўлланиладиган прекурсорларни ҳисобга олиш дафтари

1. Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартиби «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
3. Ветеринария мақсадлари учун фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг II, III ва IV рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар қўлланиши мумкин.
14. Гиёҳвандлик воситалари ва махсус рецептура бланкалари омборларда (базаларда) мазкур Тартибга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича рақамланган ва ип ўтказиб тикилган, ветеринария муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган махсус дафтарларда ҳисобга олинади.
17. Ўзига хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари бўйича бевосита рухсати бўладиган шахсларни ишга қабул қилишда ушбу шахсларни «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан таништириш, шунингдек у билан тузиладиган меҳнат шартномасига (контрактга) мазкур Тартибга риоя этмаганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қоидалар киритилиши зарур.
20. Гиёҳвандлик воситалари мазкур Тартибга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва муассаса ёки юқори ташкилот раҳбарининг имзоси ҳамда муҳр билан тасдиқланган махсус дафтарда ашёвий-миқдорий ҳисобда туриши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари талон-торож қилинган ва ўғирланган тақдирда мазкур Тартибга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича дорихона мудири зудлик билан бу тўғрида ички ишлар органларига ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига бу тўғрида хабар берадиган, давлат ветеринария хизмати юқори органига хабар қилиши шарт.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
Ветеринария дорихоналари учун (2-банд) назарда тутилган гиёҳвандлик доривор воситаларни ҳисобга олиш ва бериш тартиби ветеринария даволаш-профилактика муассасалари, чорвачилик хўжаликлари ва корхоналари дорихоналарига ҳам жорий этилади.
35. Даволаш-профилактика муассасалари, чорвачилик фирмалари ва хўжаликлари бўлимлари ҳамда корхоналарининг даволовчи врачлари ва фельдшерларидаги гиёҳвандлик воситалари мазкур Тартибга 8-иловада кўрсатилган шакл бўйича ип билан тикилган, номерланган ва ветеринария даволаш-профилактика муассасаси, хўжалик ёки корхона ветеринария хизмати раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда махсус дафтарда ашёвий-миқдор бўйича ҳисобга олинади.
62. Гиёҳвандлик воситалари ветеринария илмий-тадқиқот муассасаларида, олий ўқув юртларида ва синов лабораторияларида мазкур Тартибга 10 ва 11-иловага мувофиқ шакл бўйича, алоҳида, номерланган ва ип ўтказиб тикилган дафтарда ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган ашёвий-миқдор бўйича ҳисобга олиниши керак.
78. Ўзбекистон Республикасида назоратда бўлган психотроп моддалар номерланган, ип ўтказиб тикилган, раҳбарнинг имзоси ва муассаса ёки юқори ташкилот муҳри билан тасдиқланган (мазкур Тартибга 12-илова) махсус дафтарда ашёвий-миқдор бўйича ҳисобда туриши керак. Ҳар ойнинг 1-кунида уларнинг ихтиёридаги мавжуд психотроп моддалар белгиланган тартибда хатловдан ўтказилади ва баланс тузилади. Балансдаги маълумотларда нормадан ортиқча сарфлашлар ёки ўтказилган хатлов натижаси билан баланс маълумотларида номувофиқлик аниқланган тақдирда, дорихона мудири уч кун муддатда бу тўғрида юқори ташкилотга ва ички ишлар органларига хабар беради.
120. Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишдаги ҳар қандай операциялар рўйхатдан ўтказиш дафтарида қайд этилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)

Нима ҳақида маълумот берилмоқда

Маълумотнинг мазмуни

Маълумотни ким тақдим этмоқда

Тақдим этиш тартиби

Ветеринария препаратлари омборлари (базалари)дан, ветеринария дорихоналаридан, даволаш-профилактика ветеринария муассасаларидан, хўжаликлар ва корхоналардан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг талон-торож қилиниши ва ўғирланиши тўғрисида билдириш

Муассасанинг номи ва унинг манзили. Гиёҳвандлик моддалари сақланишини таъминлайдиган махсус воситалар мавжудлиги (қўриқлаш сигнализацияси, идорадан ташқари қўриқлаш, соқчи орқали қўриқлаш, қўриқлаш йўқ). Бинонинг тавсифи (намунавий лойиҳа бўйича қурилган, мослаштирилган бино, ғишт бино, ёғоч бино). Гиёҳвандлик воситаларини сақлаш усуллари (махсус жиҳозланган жойда, сейфда, металл жавонда ва бошқаларда) бинонинг деразаларида панжара бор-йўқлиги (ҳа, йўқ). Ўғирлик содир этилган сана, жиноятчиларнинг бинога кириш усуллари, ўғирланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг номи ҳамда уларнинг сони, ўғирлик тўғрисида ички ишлар органларига хабар берилган сана

Давлат ветеринария хизмати ҳудудий органи раҳбари

Билдиришнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ички ишлар бошқармасининг ҳудудий органларига хабар бериш нусхаси илова қилинган ҳолда юборилади.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази