Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПФ-5459-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 06/18/5459/1374-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:
«Хўжалик юритувчи субъектлар лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича электрон шаклда таклифлар бериш ҳуқуқига эга».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5429-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати идораларига солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлар рўйхатининг «Тақдим этиладиган маълумот номи» устунида:
«Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш фактлари ҳақида маълумот, шунингдек уларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида маълумот».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори 7-иловасининг «Тўловчилар» устуни 3-позициясидаги ва 9-1-иловасининг 7-позициясидаги «гастролъ-концерт» сўзлари «концерт-томоша» сўзлари билан алмаштирилсин.