18.06.2014 йилдаги ПҚ-2190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компаниясини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш, замонавий қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситалари ва махсус транспорт билан жиҳозлаш асосида қурилиш ташкилотлари техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асакабанк» ДАТБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ ва манфаатдор акциядорлик компаниялари кенгашларининг акциядорлик жамияти шаклидаги, устав фонди 22,0 млрд сўм миқдорида бўлган Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компаниясини ташкил этиш, улушларни 1-иловага мувофиқ таъсисчилар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компаниясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситалари ва махсус транспортларни лизинг бўйича етказиб бериш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, қурилиш ташкилотларининг буюртмаларини йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ва қонунчиликда белгиланган бошқа молиявий манбаалари ҳисобидан маҳаллий ва хорижий корхоналарда қурилиш техникасини ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича буюртмаларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган ва етказиб бериладиган қурилиш техникасини шартнома асосида, биринчи навбатда қурилиш пудрат ташкилотлари Реестрига киритилган корхоналарга, лизинг ёки ижарага бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш техникаси харид қилишга мақсадли йўналтириладиган компаниянинг ресурсларини шакллантириш учун маблағларни, шу жумладан хорижий банклар ва бошқа халқаро молия институтларининг кредит линияларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқарув ходимлари сони 33 нафар кишидан иборат Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компаниясининг ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг компанияси бошқаруви раисига, зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг тасдиқланган сони доирасида компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда, белгиланган тартибда Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» лизинг компаниясини жойлаштириш учун ижара асосида қулай бино ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги ва бошқа таъсисчилар билан биргаликда бир ой муддатда Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компаниясини таъсис йиғилишини ўтказиб, белгиланган тартибда таъсис ҳужжатларини тасдиқлашни, шунингдек компанияни давлат рўйхатидан ўтказишни ва юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компаниясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сонли қарорининг 6-бандида назарда тутилган бож тўловлари бўйича имтиёзлар жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда вилоятларда компаниянинг филиалларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2190-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 18 июндаги ПҚ-2190-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компанияси устав фондидаги улушларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАҚСИМЛАНИШИ

Таъсисчилар

Устав фондидаги улуши:

миқдор

(млн сўм)

фоизда

Жами

22000

100,0

шу жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

10 000

45,45

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

1500

6,82

«Асакабанк» ДАТБ

1500

6,82

«Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ

1500

6,82

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК

1500

6,82

«Ўзбекнефтгаз» МХК

1500

6,82

«Ўзбекэнерго» ДАК

1500

6,82

Бошқа акциядорлар

3000

13,63

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 18 июндаги ПҚ-2190-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компаниясининг ижро этувчи аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

Тафтиш комиссияси

Кузатув кенгаши

Ички аудит

2

Бошқарув раиси

Бошқарув раиси ўринбосари

Кадрлар бўлими

1

Қурилиш техникасига бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва буюртмаларни жойлаштириш бўлими

3

Бухгалтерия

2

Молия-иқтисодиёт бўлими

3

Шартномавий-ҳуқуқий бўлим

3

Қимматли қоғозлар бўлими

2

Умумий бўлим

2

Компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги вакиллари

13

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий чекланган сони — 39 нафар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 33 нафар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 304-модда)