13.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2439-1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 13.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2439-1
Кучга кириш санаси
16.06.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12(I)-сон, 162-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Қарорнинг 1-банди ўн иккинчи хатбошисидаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига» деган сўзлар «бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги 3 ва 4-бандлар билан тўлдирилсин:
5-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
6-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
8-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
д) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-иловага мувофиқ таҳрирда Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби билан тўлдирилсин;
е) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-иловага мувофиқ таҳрирда Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби билан тўлдирилсин;
ж) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 6-иловага мувофиқ таҳрирда Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинган акциялар олди-сотдиси бўйича битимлар реестри билан тўлдирилсин.
ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 9-иловага мувофиқ таҳрирда 2-илова билан тўлдирилсин;
в) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 11-иловага мувофиқ таҳрирда Чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби билан тўлдирилсин;
г) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 12-иловага мувофиқ таҳрирда Чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби билан тўлдирилсин;
д) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 13-иловага мувофиқ таҳрирда Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинган акциялар олди-сотдиси бўйича битимлар реестри билан тўлдирилсин.
6-илованинг изоҳидаги «0103-сатр бўйича» деган сўзлар «0701-сатр бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7 ва 8-иловалар тегишинча ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 14 ва 15-иловаларга мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган харажатларга воситачи (ишончли вакил) томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларни (операцияларни) комитент (топшириқ берувчи) ўзи бажарган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган, воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахсларга воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича топшириқни бажариш муносабати билан (товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш) тўланган маблағлар тааллуқли. Бунда воситачи (ишончли вакил) агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик (топшириқ) шартномасида бошқача қоида белгиланган бўлмаса комитентнинг (топшириқ берувчининг) мол-мулкини ўзида сақлаш бўйича харажатларни қоплатишга ҳақли эмас. Ҳисоботга ушбу харажатларни юзага келиши ва тўланганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши шарт. Воситачи (ишончли вакил) томонидан комитент (топшириқ берувчи) учун амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, комитент (топшириқ берувчи) ушбу суммаларни ўз харажатлари таркибига киритишга ва ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш пайтида тегишли ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга;
5. 6-илованинг Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобига илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
6. 7-илованинг Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобида:
7. 8-илованинг Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобига 2-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 18-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
9. 10-илованинг Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 3-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 20-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
10. 11-иловадаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари» деган сўзлар «бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 21-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
12. 14-иловадаги Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисида хабарномадаги «тушумдаги» деган сўз «соф тушумдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.