Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 октябрдаги 787-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3166-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2014 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 24 февралдаги 38-сон қарорига мувофиқ, шунингдек шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар шартномалар, экспорт контрактлари ва қўшимча битимларни тузишда ҳамда кейинчалик Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказишда ушбу қарор билан тасдиқланган низомга амал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 майдаги 117-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари (кейинги ўринларда саноат ярмаркалари деб аталади) доирасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномаларни, шунингдек Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома — Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида ёзма шаклда тузиладиган битим, унга мувофиқ бир томон маҳсулотларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини, бошқа томон эса маҳсулотлар, ишлар, хизматларни қабул қилиш ва улар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контракти — Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспортга етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) ёзма шаклда тузилган битим, шу жумладан мақсад баённомаси, доиравий битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсад шартномаси — Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) ёки маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш ва кейинчалик оқилона муддат мобайнида шартнома тузиш бўйича шартнома асосида ҳамкорлик қилиш ҳақида томонларнинг биргаликдаги мақсади тўғрисида ёзма шаклда тузилган битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча битим — шартнома ёки экспорт контракти томонлари ўртасидаги уларнинг шартларини ўзгартирувчи битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — шартнома, экспорт контракти ёки мақсад шартномаси томони (саноат кооперацияси бўйича етказиб беришда — харидор, экспортга етказиб беришда — маҳсулот ишлаб чиқарувчи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмарка қатнашчиси — қатнашиш учун Дирекцияга буюртманома берган ёки тегишли вазирлик, идора, хўжалик бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органининг буюртманомасида тармоқ саноат ярмаркаси ёки Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг қатнашчиси сифатида кўрсатилган, ёхуд тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ҳудудий саноат ярмаркаси қатнашчиси сифатида қатнашчилар рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестрдан кўчирма — Дирекциянинг ваколатли шахси томонидан имзоланадиган ҳужжат, унда шартнома ёки экспорт контракти бўйича маҳсулотларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш назарда тутилган календарь йил охиригача бўлган муддатда амал қилувчи реестр сатрига мувофиқ ёзув мавжуд бўлади.
LexUZ шарҳи
2-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат ярмаркалари доирасида асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қайта ишланган хом ашё ва материалларни, шу жумладан маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини харид қилиш, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни сотиб олиш барча маҳаллий истеъмолчилар учун қўшимча тендерлар ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
3-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ярмаркалари доирасида ярмарка қатнашчилари билан тузилган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномалар;
LexUZ шарҳи
4-банднинг иккиинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдин Дирекциядан рўйхатдан ўтказилган шартномаларга уларнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган қўшимча битимлар Дирекцияда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияда томонларнинг хоҳишига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномалар ва уларга қўшимча битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар ҳам рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Саноат ярмаркалари доирасида ярмарка қатнашчилари билан тузилган мақсад шартномаси Дирекцияда ҳисобга олинади (реестрга киритилади). Мақсад шартномаси асосида тузилган шартнома Дирекцияда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Шартномалар, экспорт контрактлари ва қўшимча битимларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар, шунингдек мақсад шартномаларини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шартномалар, экспорт контрактлари ва қўшимча битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи Дирекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 1а ёки 1б-иловаларга мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза, қўшимча битим тақдим этилган тақдирда — хат шаклидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома, шартномага қўшимча битимнинг асл нусхаси ва нусхаси ёки экспорт контракти, экспорт контрактига қўшимча битимнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекциянинг банк ҳисоб рақамига воситачилик ҳақининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (квитанция) (экспорт контрактини ёки унга қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда ариза берувчи кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно).
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда)
LexUZ шарҳи
6-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мақсад шартномасини ҳисобга қўйиш учун ариза берувчи Дирекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича мақсад шартномасини ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсад шартномасининг асл нусхаси ва унинг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудий саноат ярмаркалари доирасида шартномалар тузган хўжалик юритувчи субъектлар ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ярмаркаларни ўтказиш даврида уларнинг ташкилотчиларига берадилар. Бунда ҳудудий саноат ярмаркаларининг ташкилотчилари ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қиладилар, рўйхатнинг нусхасини ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширадилар ва икки иш куни мобайнида уларни рўйхатдан ўтказиш учун Дирекцияга берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи томонидан Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, тармоқ саноат ярмаркалари доирасида тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни Дирекцияга бериш муддати тегишли ярмаркаларнинг иш даври бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномаларга, мақсад шартномалари асосида тузилган шартномаларга ҳужжатлар рўйхатдан ўтказиш учун исталган вақтда Дирекцияга берилади. Қўшимча битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар шартноманинг амал қилиши муддати мобайнида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳужжатлар Дирекциянинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шартномани, экспорт контрактини ёки қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда Дирекция томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга ва экспорт қилишга шартномалар (контрактлар) тузишда хўжалик субъектларига кўмак бериш бўйича хизматлар учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида воситачилик ҳақи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза берувчи кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномани ёки унга қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда воситачилик ҳақи тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контрактини ёки унга қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда воситачилик ҳақи ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Воситачилик ҳақи шартнома (экспорт контракти) томонларидан бири ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи орган томонидан тўланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда)
LexUZ шарҳи
12-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шартномани рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома ёки мақсад шартномаси саноат ярмаркалари даврида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) ярмарка қатнашчиси билан тузилган бўлиши ёки шартнома бўйича Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) назарда тутилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома ёхуд хат матнида етказиб бериладиган маҳсулот етказиб берувчининг ўзи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот эканлигини тасдиқлайдиган қайд мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари доирасида тузилган шартноманинг амал қилиш муддати тегишли ярмарка бўлиб ўтган йил охирида, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартноманинг амал қилиш муддати эса — кейинги йилнинг охирида тугайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар зарур тарзда расмийлаштирилган ва ушбу Низом талабларига мувофиқ тақдим этилган бўлиши.
LexUZ шарҳи
13-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экспорт контракти ва қўшимча битимни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар зарур тарзда расмийлаштирилган бўлиши ва ушбу Низом талабларига мувофиқ тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда шартнома, экспорт контракти ва қўшимча битим шартларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги учун шартнома, экспорт контракти томонлари жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Шартномаларни Дирекцияда рўйхатдан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шартномалар, экспорт контрактлари ва қўшимча битимларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш Дирекция томонидан улар берилган ёхуд ҳудудий саноат ярмаркалари савдоларининг ташкилотчиларидан олинган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Шартномани рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда шартнома ёки олдин рўйхатдан ўтказилган шартномага қўшимча битим шартномалар реестрига киритилади, унга рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами берилади ва шартнома ёки қўшимча битимнинг ҳар бир саҳифасига Дирекциянинг ваколатли шахси имзоси қўйилган ҳолда тегишли штамп босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ бўлган тақдирда экспорт контракти ёки олдин рўйхатдан ўтказилган экспорт контрактига қўшимча битим экспорт контрактлари реестрига киритилади ва унга рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандлари талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда Дирекция ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида ариза берувчига шартнома ёки қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида асосланган хулосани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи фикр-мулоҳазалар ва камчиликларни бартараф этгандан кейин ҳужжатларни тегишли хат билан бирга Дирекцияга такроран тақдим этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шартнома ёки олдин рўйхатдан ўтказилган шартномага қўшимча битимнинг рўйхатдан ўтказилган асл нусхаси ариза берувчининг вакилига у шахсни ва шахснинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни (ишончнома) тақдим этгач берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома томонлардан бирининг мурожаати бўйича Дирекция томонидан икки иш куни мобайнида ушбу Низомга 2а-иловага мувофиқ шакл бўйича шартномалар реестридан кўчирма берилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан 201-банд билан тўлдирилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Рўйхатдан ўтказилган экспорт контракти ёки олдин рўйхатдан ўтказилган экспорт контрактига қўшимча битим бўйича ариза берувчининг вакилига ушбу Низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича экспорт контрактлари реестридан кўчирма берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Шартнома, экспорт контракти ёки қўшимча битимни реестрдан чиқариш, шартнома томонларидан бирининг ёзма талабига кўра ёки шартнома томонларини (экспорт қилишга шартнома тузилган тақдирда — экспорт қилувчини) ёзма хабардор қилган ҳолда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТНОМАЛАР РЕЕСТРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Шартноманинг рўйхатдан ўтказиш рақами
Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаси- нинг номи
Харидор
Харидорнинг СТИР
Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмасининг номи
Ишлаб чиқарувчи
Ишлаб чиқарувчининг СТИР
Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)
Ўлчов бирлиги
Шартнома бўйича ҳажми
ТИФ ТН коди
миқдори
суммаси (ҚҚСсиз млн сўм)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИ РЕЕСТРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш