Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2019 04.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2571
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 04.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2571
Кучга кириш санаси
07.04.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт иншоотлари (сув ҳавзаси, спорт зал) ичида шуғулланувчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2571]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 28 октябрдаги 491-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2571-1, 28.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 15-сонли «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спорт иншоотлари (сув ҳавзаси, спорт зал) ичида шуғулланувчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 6 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-сон

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2014 йил 6 мартдаги 56-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт иншоотлари (сув ҳавзаси, спорт зал) ичида шуғулланувчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 15-сонли «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, спорт иншоотлари (сув ҳавзаси, спорт зал) ичида шуғулланувчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти — спорт турлари бўйича оммавий-спорт тадбирларини, ўқув-тренировка машғулотларини ва ўқув-тренировка йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, унга нисбатан қўйилган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда тегишли паспортга эга бўлган ёпиқ ёки очиқ турдаги ихтисослаштирилган спорт иншооти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаси — мусобақанинг энг яхши қатнашчисини аниқлаш мақсадида унинг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент)га мувофиқ ўтказиладиган спортнинг ҳар хил турлари (спорт предметлари) бўйича спортчи ёки спортчиларнинг жамоалари ўртасидаги мусобақа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томошабинлар — спорт мусобақаларини кўриш учун келган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шуғулланувчилар — муайян спорт тури билан мунтазам шуғулланадиган, ўз спорт маҳоратини доимий равишда ошириб борадиган ҳамда танланган спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ва ўқув-тренировка йиғинларида қатнашадиган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Спорт иншоотларига киришда шуғулланувчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шуғулланувчи спорт иншоотига киришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти маъмурияти томонидан берилган рухсатнома (абонимент)ни тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий-спорт тадбирлари, ўқув-тренировка машғулотлари ва ўқув-тренировка йиғинларига ўз вақтида келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томошабин спорт иншоотига киришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаси бошлангунга қадар келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипта, таклифнома ёки тадбирга кириш ҳуқуқини берадиган бошқа рухсатномага асосан спорт иншоотига кириши ва жойлашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақасига жониворларни олиб келмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шуғулланувчи спорт иншооти ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этиши;

спорт иншооти маъмурияти ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншоотининг мол-мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши зарур.

5. Томошабин спорт иншооти ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти маъмурияти, шуғулланувчи ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншоотининг мол-мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Спорт иншооти ичида томошабинга қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ёки бошқа маст қилувчи воситаларни спорт иншооти ҳудудида истеъмол қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи билан ўқотар қурол, тез ўт оладиган, портловчи, заҳарли, пиротехник, ўткир ҳидли моддаларни, санчадиган ёки кесадиган предметлар, чемоданлар, портфеллар, катта ўлчамдаги ўрамлар ва сумкалар, шиша идишлар, шунингдек бошқа томошабинларга ва тадбир ўтказишга халал берувчи бошқа буюмлар олиб келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юз ёки тананинг бошқа қисмларини бўяш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғашга қаратилган, тадбир иштирокчилари ва бошқа томошабинларни ҳақорат қиладиган белги ёки тимсол ва ёзувларни олиб юриш ёки очиқ намойиш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаси иштирокчиларининг қадр-қимматини камситувчи ҳайқириқлар ёки ҳаракатлар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли буюмларни спорт мусобақаси иштирокчиларига қараб улоқтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаси майдонига чиқиш, жамоалар, ҳакамлар жойлашган жойга, допинг назорати хонасига, расмий шахслар учун мўлжалланган хона ёки спорт иншоотининг бошқа махсус хоналарига кириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг ўзини тутиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Спорт иншоотларида спорт мусобақасини ўтказиш вақтида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Одамлар оммавий бўладиган объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (рўйхат рақами 354, 1997 йил 8 июль) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Спорт мусобақаси ташкилотчилари спорт иншоотларида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларига (рўйхат рақами 2533, 2013 йил 3 декабрь) мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг ўзини тутиши Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларига (рўйхат рақами 2430, 2013 йил 22 февраль) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Спорт иншоотида спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пластик сурнайлар, дастаси пластикдан бўлган байроқчалар, дастаси йўқ байроқлар, фотоаппаратлар, уяли алоқа воситаларини спорт иншоотига олиб кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичи кавак (телескопик) дастали байроқларни ва барабанларни олиб келиш (бунда байроқнинг максимал ҳажми — 1 х 2 м, дастасининг максимал узунлиги — 1,2 м бўлиши керак);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фото ва видеосъёмкани амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаси вақтида унинг иштирокчиларини фаол ва уюшган ҳолда қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллаб-қувватловчи шиор ва чақириқлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаси ва унинг натижаси билан боғлиқ ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари билан келишган ҳолда бўш секторлар ва югуриш йўлакчаларига, тўсиқларга баннер-транспарантларни осиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Спорт иншоотида спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига чипталар, таклифномалар ёки тадбирга кириш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни кўрсатиши ҳамда уларнинг хавфсизлик ва тартибни сақлаш бўйича қонуний талабларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншоотининг жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали предметлар ва буюмларни кўрганда, шунингдек тутун ёки ёнғин содир бўлганда зудлик билан спорт иншооти маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига хабар бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатмасига асосан ҳаракат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рамзлари ва жамоаларнинг рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Спорт иншоотларида спорт мусобақаларининг ёпилишида томошабинларнинг ўзини тутиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Спорт иншоотларида спорт мусобақаси якунига етганидан сўнг томошабинлар спорт иншооти маъмурияти томонидан тасдиқланган схемага асосан чиқиб кетишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Спорт иншоотларида спорт мусобақаларининг ёпилишида томошабин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаси ташкилотчилари томонидан бериладиган махсус рухсатномасиз ёки спорт иншооти вакилисиз, спорт мусобақаси майдонига чиқиши, шунингдек шуғулланувчиларнинг кийиниш хоналарига, ҳакамларнинг ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш хоналарига кириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти ва бошқа шахсларнинг мулкига зарар етказиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя этмаган ёки унга бўйсунишдан бош тортган шахслар спорт иншоотига қўйилмайди ёки чиптанинг ҳақи тўлаб берилмасдан спорт мусобақасидан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири М. ХОДЖИМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 6 март

Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 6 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 6 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 161-модда)