Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сонли «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази (бундан буён матнда Миллий кутубхона деб юритилади) томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ўзаро алоқани таъминлаш тартибини белгилайди.
Республика методик кенгаши — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сонли «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Миллий кутубхона ҳузурида ташкил этилган, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқувчи идоралараро коллегиал орган;
2. Ўзбекистон Республикаси «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, Миллий кутубхона кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда илмий-методик фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради, йиғма электрон каталогни шакллантиради ва юритади, шунингдек ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сонли қарори билан тасдиқланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги Республика методик кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ, Республика методик кенгаши ахборот-кутубхона муассасаларига идоралараро ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади, улар фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг методологик асосларини ташкил этади.
5. Ўзбекистон Республикаси «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, ахборот-кутубхона марказлари тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларни ташкилий-методик жиҳатдан таъминлашни амалга оширади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази