Ҳужжат кучини йўқотган 27.11.2017 28.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2563
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 28.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2563
Кучга кириш санаси
03.03.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 27.11.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2563]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 27 ноябрдаги 408-мҳ-сонли «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2563-1 27.11.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда) асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси (М. Ишбеков) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 51-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда) мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби, шунингдек ҳисобот шаклини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деганда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек туман ва шаҳар ҳокимликлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомнинг 5-бандига мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига ҳисоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Ҳисобот тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳокимликларнинг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклдаги жадвалга мувофиқ тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳисобот бевосита тегишли юридик хизмат ходими томонидан тўлдирилади ва имзоланади. Юридик хизмат бўлинма (департамент, бошқарма ёки бўлим) тарзида ташкил этилган бўлса, ундаги юридик хизмат ходимларининг ҳар бири ўзи томонидан бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар юридик хизмат ходими ҳисобот чорагининг охирги ойида лавозимга тайинланган бўлса, у томонидан бажарилган ишлар бўйича маълумотлар кейинги чорак якуни бўйича тақдим этиладиган ҳисоботга қўшиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳисобот ҳар чорак якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўсиб борувчи тартибда қоғоз ва электрон шаклда кузатув хатига илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тақдим қилинган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида адлия органлари томонидан уларда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия органлари тегишли равишда ҳисоботларни умумлаштиради, таҳлил қилади, зарур ҳолларда, чора-тадбирлар белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳисоботларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгарлик юридик хизмат бошлиғи ва тегишли юридик хизмат ходимига, уларнинг адлия органларига белгиланган муддатларда тақдим қилиниши учун жавобгарлик эса, тегишли ҳокимга юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига тақдим этиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТАТИСТИК ҲИСОБОТ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎‎‎01.01.- «___» ________________ 20___ йил ҳолатига (ҳисобот даври)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(чораклик, йиллик)‎‎

Т/р‎ Юридик хизмат ходими Ф.И.О. ва иш жойи ‎‏‎ Юридик хизмат ходими томонидан ишлаб чиқилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарор (фармойиш)лари сони‎‏‎ Юридик хизмат ходими томонидан кўриб чиқилган ва виза қўйилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарор (фармойиш)-лари сони‏
Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, виза қўйилган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар лойиҳалари сони (2-устундан) ‎‏‎ Шундан‎‎ Адлия органига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар лойиҳалари сони ‎‏‎ Шундан Адлия органига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар сони ‏
Шундан‎‎ Виза қўйилган ва хулоса берилган шартнома лойиҳалари сони‎‏
Ёзма хулоса берилган шартнома лойиҳалари сони (12-устундан) ‎‏
Ҳокимлик ва унинг тизимига кирувчи бўлимларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ўтказилган ўрганишлар сони‎‏
Ўрганиш натижасида айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича киритилган таклифлар сони ‎‏
Шундан‎‎
халқ депутатлари Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳалари ‎ ҳокимнинг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳалари ‎ халқ депутатлари Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳалари‎ ҳокимнинг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳалари‎ халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари‎ ҳокимнинг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари‎ интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида‎ маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида‎ жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(шакл давоми)‎‎

Т/р‎‏ Ҳокимликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш масаласида қатнашилган суд мажлислари сони ‎‏ Киритилган талабномалар‎‎ Шундан, қаноатлантирилган Шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан судларга киритилган даъво аризалари Шундан, қаноатлантирилган‎‎ Ҳокимликка киритилган ва юридик хизмат ходими иштирокида кўриб чиқилган тақдимномалар ва талабномалар сони ‎‏
Шундан Кўриб чиқилган фуқаролар мурожаатлари сони‎‏
Шундан‎‎ Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари сони‎‏‎ Шундан‎‎ Ҳокимлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича киритилган таклифлар‎
сони‎ сумма‎ сони‎ сумма‎ сони‎ сумма‎ сони‎ сумма‎ тақдимнома‎ талабнома‎ ариза‎ шикоят‎ таклиф‎ телевидение‎ радио‎ газета, журнал, веб-сайт‎ маъруза, семинар, давра суҳбати, конференция‎ плакат, буклет‎
19‎ 20‎ 21‎ 22‎ 23‎ 24‎ 25‎ 26‎ 27‎ 28‎ 29‎ 30‎ 31‎ 32‎ 33‎ 34‎ 35‎ 36‎ 37‎ 38‎ 39‎ 40‎ 41‎
‎‎Юридик хизмат ходими‎‎ ‎‎______________________ ‎‎_____
М. Ў.‎‎

(Ф. И. О).,‎‎

(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ҳисоботдаги кўрсаткичлар ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 101-модда)