Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2017 28.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2562
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 28.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2562
Кучга кириш санаси
03.03.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2562]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 42-мҳ-сонли «Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2864, 28.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда) асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси (М. Ишбеков) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 50-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда) мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳокимликларнинг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этилган номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) адлия органлари билан келишиш уларни тавсия этилган лавозимга лаёқатлилиги ва касбига муносиб ёки муносиб эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомнинг 5-бандига мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) билан келишилган ҳолда тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳокимликлар томонидан юридик хизмат лавозимига келишиш учун бир ва ундан ортиқ номзодлар тавсия этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳокимликлар номзодни келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимнинг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Номзодлар билан суҳбат ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Номзодни келишиш у билан суҳбат ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суҳбат адлия органларида ташкил этиладиган ҳокимликларнинг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан камида беш кишидан, яъни раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг тегишли ўринбосари, ҳудудий адлия органларида эса, ҳудудий адлия органи раҳбари комиссия раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар унинг ишчи органи томонидан амалга оширилади. Бунда адлия органларининг тегишли таркибий бўлинмаси комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суҳбат ҳужжатлар тегишли адлия органига келиб тушган санадан бошлаб бир ой ичида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи орган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида уларда камчиликлар борлиги аниқланмаса, номзодни тавсия этган ҳокимликка суҳбат ўтказилишидан камида беш кун олдин суҳбат ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида ёзма равишда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар борлиги аниқланган тақдирда, ишчи орган томонидан уч иш куни ичида номзодни суҳбатга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва номзодни тавсия этган ҳокимликка ёзма равишда хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Суҳбатга қўйишни рад этиш учун асос бўлган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия ишида аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суҳбат натижалари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги суҳбат варақасида акс эттирилади. Суҳбат варақасида комиссия аъзолари томонидан берилган саволларнинг жавоби «тўғри», «нотўғри», «тўлиқ эмас» ёки «жавоб берилмади» шаклида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узрсиз сабабларга кўра суҳбатга келмаган номзодлар комиссия томонидан суҳбатдан ўтмаган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича тегишли ишчи органи уч иш куни ичида номзодни тавсия этган ҳокимликка ёзма равишда жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суҳбатдан ўтган деб топилган номзодлар икки ҳафта давомида тегишли адлия органларида стажировка ўтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар уч ойдан сўнг, умумий асосларда ушбу лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Номзодларни келишиш билан боғлиқ тўпланган барча ҳужжатлар тегишли комиссиянинг ишчи органида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Адлия органларига келишиш учун тавсия этилган номзоднинг ‎‎

3 х 4 см ўлчамли фотосурат учун жой ‎

АНКЕТАСИ
1.‎Фамилияси ___________‎_____________________________________
Исми ‎‎____‎‎__________________________________________________
Отасининг исми ‎‎‎______________________‎‎_____________________‎
2.‎Туғилган санаси (кун, ой ва йил) ‎‎_______________________________
3.‎‎‎Паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва уни берган органнинг номи:
‎____________‎‎___________________________________________‎_________________‎
4.‎Яшаш жойи‎
вилоят‎‎ _______________‎ шаҳар (туман)‎ _____________________‎_
кўча‎‎ ________________‎ уй, квартира рақами ___________________‎
телефон‎‎ _____________‎ факс‎_______________________________
5.‎Маълумоти‎‎ ______________________‎
‎‎Таълим муассасасининг номи ‎ ‎‎_____________________‎_______________‎
Мутахассислиги‎__________‎ Тамомлаган йили ‎______________________‎
6. ‎‎Меҳнат фаолияти ‎
‎‏Т/р‎ Ой ва йил‎‎ Лавозими (ташкилот кўрсатилган ҳолда) Ташкилот жойлашган ер‏
ишга кирган вақти ‎ ишдан бўшаган вақти‎
7. ‎‎Юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат фаолияти
Т/р‏
Ой ва йил‎‎ ‎‏‎Лавозими (ташкилот кўрсатилган ҳолда) ‎‏‎ ‏Ташкилот жойлашган ер

тайинланган вақти

озод қилинган вақти‎

‎‎Тўлдирилган санаси________ ‎‎Шахсий имзо ____________ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Адлия органларига келишиш учун тавсия этилган номзоднинг
‎яқин қариндошлари ҳақида

‎‎МАЪЛУМОТ

Т/р‎ Ф.И.О.‎ Қариндошлиги‎ Туғилган йили ва жойи ‎ Иш жойи ва лавозими ‎ Яшаш жойи‎
Яқин қариндошларининг рўйхатини тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман:
‎‎Номзод: ______________________________
(Ф.И.О., имзо)‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати
‎ходими лавозимига тавсия этилган номзод билан
‎суҳбат ўтказиш варақаси‎‎

‎‎1. Фамилияси, исми, отасининг исми ______________________________________________
2. Туғилган йили (санаси) _______________________________________________________
‎‎3. Маълумоти ___________________________________________________________
‎‎4. Мутахассислиги _______________________________________________________
5. Умумий иш стажи _____, шу жумладан юридик мутахассислик бўйича ___________
6. Бошқа маълумотлар: _________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________
7. Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари: _______________________________
____________________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________
‎‎8. Номзоднинг эътирозлари ва таклифлари:
‎‎ ___________________________________________________________________________
‎‎ ___________________________________________________________________________
‎‎9. Овоз бериш натижалари: ‎
‎‎ёқлаганлар ______________ ‎
‎‎қаршилар _______________‎
‎‎10. Суҳбат ўтказилган сана:___________________________________
‎‎11. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича хулоса:____________________________________
____________________________________________________________________________
Комиссия раиси ___________________________________

‎‎(Ф.И.О., имзо)

‎‎Комиссия раисининг ўринбосари ____________________

(Ф.И.О., имзо)‎

‎‎Комиссия аъзолари:
‎‎1. ______________________________‎

‎‎(Ф.И.О., имзо)‎

‎2. ______________________________‎‎

‎‎(Ф.И.О., имзо)‎

‎‎‎‎3. ______________________________‎‎

‎‎(Ф.И.О., имзо)‎

‎‎Ишчи орган масъул ходими __________________________________
(Ф.И.О., имзо)‎
‎‎Суҳбат варақаси билан танишдим: ________________________________________________

‎‎(сана ва номзоднинг имзоси)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 100-модда)