Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

I боб. Умумий қоидалар

II боб. Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш

1-§. Техник кўрикдан ўтказиш жойлари

2-§. Йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтказиш

III боб. Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш

1-§. Тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш

2-§. Йўналишга чиқиш олдидан тиббий кўрикларни ўтказиш

IV боб. Якуний қоида

Назорат-техник пунктининг асбоб-ускуналари, анжомлари РЎЙХАТИ

Навбатчи механикнинг автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишлари ва қайтишларини рўйхатга олиш КИТОБИ

Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиш КИТОБИ

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ижросини таъминлаш, йўналишга техник жиҳатдан соз автомобилларни чиқариш, автотранспорт воситаларини ва ҳайдовчилар саломатлигини сифатли назоратдан ўтказиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон «Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат асосида йўловчилар, багаж ва юклар ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автотранспорт воситаларини йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
мазкур Низомнинг 1-иловасидаги рўйхатда кўрсатиб ўтилган техник соз аҳволда бўлган асбоб-ускуналар, анжомлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларининг техник аҳволини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари (бундан буён матнда Йўл ҳаракати қоидалари деб юритилади) ва 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йўналишга чиқишдан олдинги техник кўрикка автотранспорт воситалари тоза аҳволда ва йўловчиларсиз тақдим этилиши лозим.
йўл варақасининг тегишли катакларини тўлдириш ва мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Навбатчи механикнинг автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишлари ва қайтишларини рўйхатга олиш китобини (бундан буён матнда Рўйхатга олиш китоби деб юритилади) юритиш;
19. Тиббий ходимнинг ҳайдовчиларни йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кундалик ишлари ҳисоби мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиш китобида (бундан буён матнда Тиббий китоб деб юритилади) қайд этиб борилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази