Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 162-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 162-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ, қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартибини белгилайди.
14. Ахборот базасида шахснинг донор бўлишига қаршилик қилувчи маълумотлар бўлмаса, унга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги тиббий саволнома берилади. Мазкур тиббий саволнома ҳар бир қон донациясидан олдин донор томонидан мустақил равишда ёки донорнинг илтимосига кўра шифокор-терапевт томонидан тўлдирилади.
28. Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш истагида бўлган шахслар мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган рўйхатда назарда тутилган ҳолларда бутунлай ёки вақтинча донорликдан четлаштирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

ТИББИЙ САВОЛНОМА

Қон топшириладиган ҳудуд:_______________________________________________________

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман)

Сана:__________________Қон топшириладиган жой ___________________________

(йил, кун, ой)

(номи)

Донор _____________________

Рўйхат рақами _________________

(исми)

Туғилган санаси: ______________Жинси___

Донорнинг идентификация рақами__________

(йил, кун, ой)


Саволлар

Донорнинг жавоблари

Ёшингиз?
Вазнингиз?
Иш жойингиз?
Сўнгги марта қачон қон топширгансиз?
Сўнгги марта қачон шифокор қабулида бўлгансиз? Қандай сабаб билан?
Аёллар учун қўшимча равишда:
Ҳомиладормисиз?
Сўнгги 6 ой ичида туғиш ёки ҳомила тушишини бошдан кечирганмисиз?
Айни пайтда кўкрак билан эмизаяпсизми?

Саволлар

Ҳа

Йўқ

Бугун Сиз ўзингизни яхши ҳис қилаяпсизми?

Сурункали касалликлардан (эпилепсия, диабет, саратон, юрак, буйрак касалликлари, қон касаллиги, сурункали камқонлик, меъда яраси) азият чекмайсизми?

Сиз мунтазам равишда бирорта хасталикдан даволанасизми?

Мунтазам равишда бирорта муолажа ва таблеткалар қабул қиласизми?
Илгари гепатит (сариқ), бруцеллёз билан касал бўлганмисиз?
Шифокор илгари Сизга қон топширмаслик ҳақида айтганми?
Сўнгги 2 ҳафта ичида бирорта стоматологик муолажаларни олганмисиз?
Сизда сўнгги 3 ҳафта ичида безгак бўлганми?

Сўнгги бир ой ичида Сиз бирорта вакцинация олганмисиз (эмланганмисиз)?

Сўнгги 3 ой ичида ўзингизда тунда терга ботиш, вазн йўқотиш, қалтираш, диарея (сабабсиз ич кетиш) ва лимфатик тугунларнинг катталишишини кузатганмисиз?

Гепатит (сариқ) ва ОИВ/ОИТС билан зарарланган одам билан сўнгги 6 ой ичида алоқада бўлганмисиз?

Сўнгги 6 ой ичида Сизда тасодифий, ҳимояланмаган жинсий алоқалар бўлганми?

Сўнгги 6 ой ичида касалхонага ётқизилганмисиз? Қандай сабаб билан?

Жарроҳлик ёки бошқа тиббий аралашувларни (эндоскопия) бошдан кечирганмисиз?

Сўнгги 6 ой ичида Сизга қон, плазма ёки альбумин қуйилганми?

Сўнгги 6 ой ичида таносил инфекциялардан (захм, сўзак, хламидия, жинсий органлар яраси ёки герпес) даволанганмисиз?

Сўнгги 6 ой ичида умумий игналардан, шприцлардан ёки скарификаторлардан фойдаланганмисиз?

Сўнгги 6 ой ичида татуировка (танага расм тушириш) ёки пирсинг (қулоқ, танани тешиш) қилганмисиз?

Жазони ижро этиш муассасаларида бўлганмисиз?

Қонингизни ОИВ/ОИТС, гепатит, захм бўйича текширишга розилик берасизми?

Соғлиғингиз хусусида яна нималарни қўшимча қилишингиз мумкин?


Мазкур саволларни ва нима учун бундай саволлар берилганлигини тушундим ва виждонан жавоб бердим.

Сана: _____________Имзо:_______________
Сиз мунтазам равишда қон топширишни истайсизми?Ҳа

Йўқ

Келгусида биз Сиз билан боғлана оламизми?Ҳа

Йўқ

I. Донорликнинг бутунлай рад этилишига олиб келувчи ҳолатлар

Т/р

Номи

1.

Онкологик касалликлар: хавфли ўсмалар ва қон касалликлари

2.

Ўткирости трансфузион ғовакли энцефалопатиялар (ЎТҒЭ): Куру, Крейтцфельд-Якоб касаллиги, Герстманн-Штреуслер синдроми, оила анамнезида (ЎТҒЭ) бўлган шахслар, амиотрофик лейкоспонгиоз

3.

Эндокрин тизими касалликларининг моддалар алмашуви ва вазифаларини қайтариб бўлмайдиган ҳолатлари, қандли диабет (инсулинга боғлиқ шакли)

4.

Гиёҳвандлик, алкоголизм, токсикомания

5.

Юрак-қон томир касалликлари: стенокардия, ўткир аритмия, II ва III даражали гипертония, атеросклероз, атеросклеротик кардиосклероз, облитерацияловчи эндоартериит, қайталанувчи тромбофлебит, эндокардитлар, миокардитлар, юрак иллати

6.

Юқумли касалликлар: вирусли гепатитлар, В ва С вируслари гепатитлари, ОИВ-инфекция, ОИТС, мохов, бруцеллёз, сил (ҳамма шакллари), туляремия, захм, тепкили терлама маркерлари бўйича ижобий текширув натижалари

7.

Нафас олиш органлари касалликлари: бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, ўпкалар эмфиземаси, нафас етишмаслиги белгилари билан обструктив бронхит, декомпенсация босқичидаги диффуз пневмосклероз

8.

Овқат ҳазм қилиш органлари касалликлари: меъда ва 12 бармоқли ичак яраси касаллиги қўзғалиш босқичидаги, сурункали панкреатит хуруж даврида, носпецифик ярали колит хуруж даврида

9.

Жигар ва ўт йўллари касалликлари: гепатитлар, жумладан токсик ва ноаниқ этиологиядаги гепатитлар, цирроз, калькулёзли холецистит холангит белгилари билан

10.

Кўриш органлари касалликлари: глаукома, юқори даражадаги миопия (6 ва ундан ортиқ диоптриялар), ретинопатиялар, тўр парданинг кўчиши, увеит, ирит, иридоциклит, хориоретинит, тўлиқ кўрлик, трахома

11.

Тери касалликлари: тана бўйлаб тарқалиб кетган псориаз, қизил волчанка, пиодермия, пуфакчали экзема, дерматозлар, витилиго, чуқур микозлар

12.

Буйраклар ва пешоб чиқариш йўллари касалликлари: буйракнинг декомпенсация босқичидаги диффуз ва ўчоқли шикастланиши

13.

Нур касаллиги

14.

ЛОР-органлар касалликлари: озена, оғир кечадиган сурункали йирингли яллиғланувчи касалликлар

15.

Паразитар касалликлари: лейшманиоз, эхинококкоз, токсоплазмоз, трипаносомоз, ришта

16.

Бирон тана аъзосини олиб ташлаш билан боғлиқ операциялар, репродуктив тизим органлари бундан мустасно

17.

Марказий асаб тизимининг органик касалликлари

18.

Бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари

19.

Сурункали ва ўткир остеомиелит

20.

Тана аъзолари трансплантацияси

21.

Руҳий касалликлар

II. Донорликдан вақтинча четлаштиришга олиб келувчи ҳолатлар

Т/р

Номи

Донорни четлаштириш муддати

1.

Эндоскопия, биопсия, иммунизацион эмлашда тўқималарнинг шикастланиши, игна санчиш, пирсинг, тату, тиш экстракцияси, абортлар, амбулатор жарроҳлик, аллоген туб ҳужайраларни киритиш, мугуз пардани кўчириб ўтказиш, қаттиқ мия пўстлоғини кўчириб ўтказиш

6 ой

2.

Қоннинг таркибий қисмларини қуйиш

6 ой

3.

Тумов ҳолати (ангина, грипп, ЎРВИ)

тузалган пайтдан бошлаб 1 ой

4.

Дори воситалари

Антибиотиклар — қабул қилиш

тўхтатилганидан кейин 2 ҳафта;

анальгетиклар, салицилатлар — қабул

қилиш тўхтатилганидан кейин 72 соат

5.

Ҳайз кўриш даври

тугагандан кейин 5 кун

6.

Ҳомиладорлик ва лактация

туғруқдан кейин 1 йил ва лактация

тўхтатилганидан кейин 3 ой

7.

Алкоголь қабул қилиш

48 соат

8.

Ўткир ревматик безгак

Хуруждан кейин 2 йил. Касалликнинг

сурункали касаллик кўринишидаги

асоратланиши донорликдан муддатсиз

четлаштириш учун асос бўлади

9.

Бруцеллёз

Тўлиқ тузалгандан кейин 2 йил (агар

олинган қон плазмани фракциялаш

учун ишлатиладиган бўлса

донорликдан четлаштирмаслик мумкин)

10.

Илгари ОИВ инфекциясини юқтирган шахс билан алоқада бўлган шахслар

ОИВ касаллигини юқтирган шахс

билан охирги алоқада бўлган кундан

кейин 12 ойдан сўнг қўйилади

11.

Малярияни бошидан кечирган шахслар

Малярия бўйича эндемик зонада бўлган шахслар

тўлиқ клиник ва лаборатор тузалган

пайтдан кейин 3 йил

охирги марта ўчоқда бўлган пайтдан

кейин 4 — 6 ой

12.

В ва С вирусли гепатитли беморлар билан алоқа

охирги алоқада бўлган кундан кейин

6 ой

13.

А вирусли гепатитли бемор билан алоқа

охирги алоқада бўлган кундан кейин

3 ой

14.

Ич терлама

Аниқ ифодаланган функционал

бузилишлар бўлмаганда, тўлиқ

клиник ва лаборатор тузалган пайтдан кейин

1 йил

15.

Кучсизлаштирилган бактериялар ва вируслар билан эмлаш (БЦЖ, сариқ безгак, қизамиқли қизилча, қизамиқ, полиомиелит, паротит, вабо, ич терлама, бруцеллёз, ўлат, туляремия)

1 ой

16.

Ўлдирилган бактериялар билан эмлаш (вабо,
ич терлама, В вирусли гепатити, кўкйўтал, паратиф, грипп)

1 ой

17.

Анатоксинлар (дифтерия, қоқшол)

1 ой

18.

Қутуришга қарши эмлаш

1 йил

19.

Манту реакцияси

2 ҳафта

20.

Доимий четлаштиришлар мезонларига кирмайдиган юқумли касалликлар

тузалган пайтдан кейин 6 ой

21.

Қўзғалиш фазасидаги аллергик касалликлар

Хуруж босилгандан кейин 2 ой

22.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар

Тиббий кўрик ҳамда қонни

гемотрансмиссив инфекциялар бўйича

дастлабки текшириш ўтказилгандан кейин


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази