Ҳужжат кучини йўқотган 23.01.2019 11.07.1997 йилдаги 347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 январдаги 54-сонли «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ташкилий-штат тадбирлари ўтказилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилишнинг кўпайиб бораётган ҳажмлари бажарилишини таъминлаш, халқ хўжалигининг муҳим объектларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш, қурилишларни малакали ва ҳаракатчан қурилиш ташкилотлари билан бутлаш ҳамда ушбу жараёнга ҳарбий қурувчиларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлигининг буюртманомалари бўйича бир ой муддатда иловага мувофиқ янгидан ташкил этилаётган ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларини жойлаштириш учун ер ажратилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу муддатда Мудофаа вазирлигига муҳандислик коммуникацияларини жойлаштириш учун зарур техник шартларни берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаларни одатда мавжуд бинолар ва иншоотларда жойлаштиришда Мудофаа вазирлигига кўмаклашсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят мудофаа ишлари бўлимлари билан биргаликда ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларини бутлаш учун чақирилувчиларнинг мақсадли сифатли танланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларидан Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг муҳим объектлари қурилишида, шунингдек Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ҳукумат алоқаси хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртмалари бўйича фойдаланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар билан биргаликда капитал қурилишнинг йиллик прогнозларида қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларининг бир қисми бош пудрат бўйича бажариш учун Мудофаа вазирлигига берилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари балансига берилаётган халқ таълими, қурилиш индустрияси, саноат-қурилиш материаллари объектлари, автобазалар, бинолар ва иншоотлар, шунингдек қурилиш техникаси ва автотранспорт рўйхатини аниқласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда тузилмалар жойлаштириладиган жойларни белгиласин ва ушбу маълумотларни ҳокимият ҳудудий органлари эътиборига етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 — 1999 йиллар давомида янгидан ташкил этилаётган ҳарбий-муҳандислик қурилиш тузилмаларини амалдаги нормативларга биноан, ҳисоб-китобларга мувофиқ мавжуд бинолар ва иншоотлардан энг кўп даражада фойдаланишни ҳисобга олиб, замонавий даражада обод қилиш учун зарур миқдордаги ҳарбий шаҳарчалар барпо этилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-муҳандислик қурилиш тузилмалари шахсий таркибини тайёрлаш ва зарур ишчи мутахассисликларга ўқитиш тизимини қайта ташкил этсин ва яхшиласин, фуқаро қурувчиларни ҳарбий тузилмаларда ишлаш учун қайта тайёрлаш ва ўқитиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик таркибидаги Ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари бошқармаси таркиби 100 кишидан, шу жумладан 40 зобитдан иборат хўжалик ҳисобидаги Ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари бош бошқармасига айлантирилсин ва унга қўшимча равишда буюртмачи функцияси берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларининг лойиҳа-қидирув бўлими базасида «Ҳарбийлойиҳа» лойиҳа институти ташкил этсин. Лойиҳа институтига бош лойиҳаловчи ва Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа буюртмачиларнинг объектлари қурилишига лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш вазифаларини ҳал этиш функциялари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1997/98 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги йилларда вилоят марказларида фуқаро олий ўқув юртлари базасида ҳарбий ихтисосликдаги муҳандис-қурувчилар тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Уй-жой қурилишини рағбатлантириш мақсадида 1997 йилдан бошлаб ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун уй-жой қурилишини, унинг фойдаланишга топширилиши ҳисобга олинган смета қиймати доирасида, амалдаги харажатлар бўйича маблағ билан таъминлашга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда янги ташкил этиладиган ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларини ҳисоб-китобларга мувофиқ айланма маблағлар билан таъминлаш тўғрисидаги таклифни бир ой муддатда кўриб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳарбий хизматчиларга (муддатли хизматдан ташқари), ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларининг ёлланган ишчи ва хизматчиларига республикада амалда бўлган қоидалар ва норматив ҳужжатларга мувофиқ ишнинг кўчма хусусияти учун лавозим маошларига устамалар ҳамда бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш тарғиби ва шартлари татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Мудофаа вазири Р.Ў. Аҳмедов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 11 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
347-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 июлдаги 347-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлигининг мавжуд ҳамда 1997 — 1999 йилларда янги ташкил этиладиган ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖОЙЛАШИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏

ҲМҚТ шахсий таркиби сони (киши)‎‎

Ҳаммаси‎‏

шу жумладан йиллар бўйича‎‎

1997‎

1998‎

1999‎

Ҳаммаси 30000‎ 15000‎ 7500‎ 7500‎
шу жумладан:‎

I‎

Мавжуд тузилмалар‎ 9700‎ 9700‎ —‎ —‎
Уларнинг вилоятлар ҳудудлари бўйича жойлашиши:‎
1) Қорақалпоғистон Республикаси‎ 160‎ 160‎
2) Бухоро вилояти‎ 368‎ 368‎
3) Жиззах вилояти‎ 642‎ 642‎
4) Қашқадарё вилояти‎ 417‎ 417‎
5) Навоий вилояти‎ 1733‎ 1733‎
6) Самарқанд вилояти‎ 611‎ 611‎
7) Сурхондарё вилояти‎ 455‎ 455‎
8) Сирдарё вилояти‎ 175‎ 175‎
9) Тошкент вилояти‎ 706‎ 706‎
10) Тошкент шаҳри‎ 3068‎ 3068‎
11) Фарғона вилояти‎ 1261‎ 1261‎
12) Хоразм вилояти‎ 104‎ 104‎

II‎

Янги ташкил этиладиган тузилмалар‎ 20300‎ 5300‎ 7500‎ 7500‎
шу жумладан зобитлар‎
— 1490‎‎ 481‎ 513‎‎ 496‎‎
прапоршиклар‎
— 840‎ 476‎ 182‎ 182‎
муддатли хизматдагилар‎
— 17970‎ 4343‎ 6005‎ 6822‎
Уларнинг ҳудудлар бўйича жойлашиши:‎
1) Қорақалпоғистон Республикаси‎ 592‎ 592‎ 592‎
2) Қашқадарё вилояти‎ 592‎ 592‎ 592‎
3) Навоий вилояти‎ 800‎ 592‎ 592‎
4) Сурхондарё вилояти‎ 692‎ 2172‎ 1580‎
5) Сирдарё вилояти‎ 592‎ 592‎
6) Тошкент шаҳри‎ 1182‎ 1776‎ 2368‎
7) Фарғона вилояти‎ 842‎ 1184‎ 1184‎
8) Тошкент вилояти* 300‎
9) Бухоро вилояти* 150‎
10) Самарқанд вилояти* 100‎
11) Жиззах вилояти* 50‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * мавжуд тузилмалар ходимлари сонини тўлдиришга.