Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Амантайтау Голдфилдс» қўшма корхонасига ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш учун ер ажратиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 24 майдаги 176-сонли «Амантайтау-Голдфилдс» қўшма корхонасига ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш учун ер ажратиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Навоий вилояти ҳокимлигининг «Амантайтау Голдфилдс» қўшма корхонасига ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ер майдонини топшириш ер ажратиш шартлари бажарилгандан сўнг амалга оширилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 8 февраль,
51-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 февралдаги 51-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Навоий вилоятидаги қўшма корхонага ер майдони ажратиш
РЎЙХАТИ
|
Майдони ажратиб берилган корхона номи ҳамда ер ажратиш мақсади |
Умумий майдон, га |
Ажратиб берилган ер эгаси ва ердан фойдаланувчининг номи ҳамда шу ерларнинг тури |
Ер майдонини ажратиш шартлари |
|
«Амантайтау Голдфилдс» қўшма корхонасига ноёб металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш учун |
650,65 |
Конимех туманидаги «Қарақ-ота» жамоа хўжалигидан — 650,65 га яйлов ер, шу жумладан 504,40 га 30 йил муддатга, 146,25 га вақтинча фойдаланиш учун |
Навоий вилояти ҳокимлигининг 1995 йил 23 ноябрдаги Қ-313-сон қарорида белгиланган шартлар асосида |