Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 20.09.2013 йилдаги 259-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз ва чет эл туристларини минтақанинг тарихий-маданий мероси билан кенг таништириш, транспорт-коммунал инфратузилма объектлари комплекси билан Чимён-Чорвоқ рекреацион зонасида янги лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан аҳолининг дам олиши ва туризми учун шарт-шароитларни яхшилаш ҳамда янги туризм йўналишларини шакллантириш, шунингдек туризм хизматлари сифатини ошириш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш ва вилоят аҳолиси даромадлари ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 апрелдаги Ф-4038-сон фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йиллар даврида Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йиллар даврида Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йиллар даврида Тошкент вилоятидаги тарихий-маданий мерос объектларини тадқиқ қилиш, консервациялаш, реставрация қилиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича манзилли рўйхат 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йиллар даврида Тошкент вилоятида меҳмонхоналарни ҳамда бошқа туризм инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йиллар даврида Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ва тадбирларни тижорат банкларининг кредит линиялари ҳисобига молиялаштириш жадвали 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дастурни бажариш мониторинги бўйича 6-иловага* мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1—6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ (Э.М. Ғаниев)га қуйидагилар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурга киритилган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун хорижий инвестицияларни, кредитларни ҳамда донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар грантларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳга, зарурат бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳавий таклифлар мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ўзбектуризм» миллий компанияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган бошқа ташкилотлар билан биргаликда ҳар чоракда Ишчи гуруҳга уларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Дастурга киритилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминласин, бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан биргаликда — ноқонуний қурилишларга ва ер участкаларидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилишига йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига ушбу қарор доирасида амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳаларнинг ташаббускорларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича, ўн икки ойдан иборат имтиёзли давр билан камида беш йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида назарда тутилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган 2016 йил 1 январгача товарлар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилиши натижасида бўшаб қоладиган маблағлар ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида назарда тутилган лойиҳаларни, шунингдек туризм соҳасини ривожлантиришга доир бошқа тадбирларни молиялаштиришга мақсадли тартибда йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан келтириладиган товарлардан белгиланган мақсадлардан ташқари фойдаланилган тақдирда, бўшаб қоладиган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини қўллаган ҳолда тўлиқ ҳажмда Давлат бюджетига ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбектуризм» миллий компанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
259-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 510-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда)